П=К+ТнС , бу ерда К- смета нархи билан аниқланувчи бинони қуриш учун сарфланадиган харажатлар; С- бинони эксплуатация қилиш даврида сарфланадиган йиллик харажатлар; Тн - капитал маблағларни қоплашнинг меъёрий муддати. Ўз навбатида Тп қуйидагича аниқланади: Тн = йил - Ен - капитал маблағлар иқтисодий самарадорлигининг меъёрий коэффициенти (саноатнинг барча тармоқлари учун Ен=0,12).
- Ҳисобланган П нинг қийматини Пэ (келтирилган харажатларнинг эталон қийматлари) билан солиштирилади ва иқтисодий самарадорлик (Э) қуйидагича аниқланади: Э=Пэ-П.
- Демак, бинонинг лойиҳавий ечими самарали бўлиши учун К ва С нинг қийматларини камайтириш йўлларини топиш зарур.
- Саноат биноларининг ҳажм-режавий ечимлари мавзусининг
- 8- маъруза машғулоти бўйича ХУЛОСА
- 1. Замонавий ишлаб чиқаришниг ва демак технологик жараёнларнинг серқирралиги ўз навбатида саноат биноларининг хилма-хил ҳажм-режавий ва конструктив ечимларини яратишни тақозо қилади.
- Лойиҳалашга кириша туриб, энг аввало бинога жойлаштириладиган ишлаб чиқариш жараёни ўрганилади. Сўнгра технологик жараённи қониқтирадиган ва бинонинг ҳажм-режавий ҳамда конструктив ечимлари жавоб берадиган талаблар аниқланди.
- Биноларнинг ҳажм-режавий ва конструктив ечимларини ҳал қилишнинг умумий принципларига баъзи ишлаб чиқариш хоналари ёки цехларини битта саноат биносига бирлаштириш ечими алоҳида ўрин эгаллайди. Бунда иқтисодий меъзонларга ҳам алоҳида диққат қаратилиши зарур. Лойиҳалаш жараёнида қаватни танлаш, яхши ҳажм-режавий ва конструктив ечимни қабул қилиш, саноатнинг тармоғи ривожини башоратлай олиш, биноларнинг узоқ муддатга чидамлилик масалаларни ҳал қилиш, саноат биноларнинг майдонлари ва ҳажмларидан самарали фойдаланиш, ҳажм-режавий ечимни содда шаклда танлаш, табиий иқлим шароитларини албатта таъсир этишини ҳам ҳисобга олиш, зарарли ишлаб чиқариш хоналарини бошқаларидан ҳимоялаш қилиш масалалари ҳам ҳал этилиши керак.
- Ёнғин хавфсизлиги талабларини бажармай туриб бинони тўлақонли лойиҳалаб бўлмайди. Фавқулотдаги ҳолатлар бўлиши мумкинлигини ва бундай вақтда кишиларнинг бинодан хавфсиз чиқишини таъминлаш масалаларини ҳам ечиш лозим.
- Бир қаватли саноат биноларининг конструктив тизимини каркасли схемада бажарилиши кўп ҳолларда мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Демак, бунга ҳам амал қилмоқ керак. Кичик оралиқ (12 м гача) талаб этилганда кўтарувчиси девор бўлган иншоот конструкцияси қўлланилади.
- Каркас устунларининг қадами 12 м ва ундан ортиқ бўлганда лойиҳалашда чордоқ тўсини ости конструкциялари қабул қилинади. Юпқа деворли фазовий конструкциялар кўринишидаги қобиқли, гумбазли, букланувчан том ёпмалар жуда истиқболли ҳисобланади.
- Кўп қаватли саноат бинолари, одатда, тўлиқ темирбетон каркас билан деворлари ўзини кўтарувчи ёки осма қилиб лойиҳаланади. Каркаснинг асосий элементлари бўлиб устунлар, тўсинлар, ораёпмалар, томёпмалар ва боғловчилар хизмат қилади.
- Йиғма темирбетон каркаслар рамали, рама-боғламли ёки боғламли тизим ечимида ишланиши мумкин.
- Демак, саноат биноларининг ҳажм-режавий ҳамда конструктив ечимлари юқорида баён этилган тартибда асосли равишда ишлаб чиқилиши лозим.
-
- Технологик жараённинг тавсифига кўра бир қаватли саноат биноларининг ечими оралиқ, зал, катак (хонача) ва бирлаштирилган турда амалга оширилади.
- Кўп қаватли саноат бинолари маромли, бир қаватли бинолар билан бирлаштирилган ёки охирги қаватда жойлашган катта оралиқли хоналари маромли ва маромсиз ҳажм-режавий структурада лойиҳаланади.
- Бинонинг ҳажм-режавий ва конструктив ечимини баҳолаш ва уни мавжуд яхши ечимлар билан таққослаш саноат биносининг смета нархлари асосида аниқланган 1 квм ва 1 кубм учун сарфланган пул воситалари харажатлари ҳамда ишлаб чиқариш ҳудудини қурилиши - қурилиш зичлиги бўйича (Пз) сингари техник-иқтисодий белгилар бўйича амалга оширилади. Шунингдек, К1,К2 ва К3 коэффициентлар орқали аниқланган ҳажм-режавий ечимнинг сифати, 1 куб м бинонинг ҳажми ёки унинг 1 кв м фойдали майдонига ишлатилган асосий қурилиш материаллари (пўлат, цемент…)нинг сарфланиши, бинонинг 1 куб м ҳажми ёки 1 кв м фойдали майдонини қуриш учун сарфланган солиштирма сермеҳнатлилик, бинонинг оғирлиги ҳамда йиғма элементларни бирхиллаштириш даражасини тавсифловчи кўрсатгичлар, бино учун танланган йиғма элементлар сони, турлари, маркаси, элементнинг максимал ва ўртача массаси ҳам муҳим техник-иқтисодий кўрсатгичлар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |