Мавзу №8: Саноат биноларининг ҳажм-режавий ечимлари мавзуси маъруза машғулотининг ўқитиш технологияси


Кўп қаватли каркасли саноат биноларида ўрта қаторлар устунларининг геометрик ўқлари бинонинг бўлиш ўқи билан устма-уст тушади


Download 1.46 Mb.
bet6/11
Sana28.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1020049
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8-МАЪРУЗА

Кўп қаватли каркасли саноат биноларида ўрта қаторлар устунларининг геометрик ўқлари бинонинг бўлиш ўқи билан устма-уст тушади .
  • Кўп қаватли каркасли саноат биноларининг модуль бўлиш ўқларига конструктив элементларни боғлаш.
  • Саноат биноларининг ҳажм-режавий ечимлари мавзусининг
  • 8- маъруза машғулоти бўйича ХУЛОСА
  • 1. Саноат корхоналарида руй берадиган технологик жараёнлар хилма-хил бўлишига қарамай лойиҳалашда модул тизимига асосланган унификациялаштирилган режавий ва конструктив ечимлардан кўпчилик ҳолларда фойдаланилади.Бирхиллаштириш ва туркумлаштириш конструкцияларнинг туркумлари сонини қисқартиради, қурилиш сифатини оширади, нархини камайтиради ва тармоқни индустрлаштириш даражасини кўтаради.
  • 2. Бирхиллаштиришда қулайлик яратиш учун саноат иншооти ҳажмини қисмлар ва элементларга ажратишади. Ҳажм-режавий элемент ёки фазовий катакча деганда ўлчамлари бинонинг баландлиги, оралиғи ва қадамига тенг бўлган иншоот қисмига айтилади.
  • Кўпчилик ҳолларда биноларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш бирхиллаштирилган туркумли бўлимлар (БТБ) ёки бирхиллаштирилган оралиқлар (БО) асосида амалга оширилди.
  • Конструктив ечимни соддалаштириш мақсадида бир қаватли саноат биносини асосан бир йўналишдаги оралиқ, бир хил кенглик ва баландликда лойиҳалашади.
  • 3. Бинолар конструктив элементларининг турлари сонини камайтиришда ва бирхиллаштиришда деворлар ва шунга ўхшаш бошқа элементларни модулли бўлиш ўқларига нисбатан жойлаштириш масаласи муҳим аҳамиятга эга. Конструктив элементларни бир қаватли каркасли саноат биноларининг бўлиш ўқларига боғлашнинг бир неча хиллари амалиётда кенг ишлатилади.
  • Саноат биноларининг ҳажм–режавий ечимлари мавзуси 2- маъруза машғулотининг технологик картаси
  • Босқичлар, вақти
  • Фаолият мазмуни
  • Ўқитувчи
  • Талаба
  • 1-босқич. Кириш (10 мин)
  • 1.1. Мавзу, унинг мақсади, ўқув машғулотидан кутилаётган натижалар маълум қилинади
  • 1.1. Эшитди, ёзиб олади
  • 2-босқич. Асосий (60 мин)
  • 2.1. Талабалар эътиборини жалб этиш ва билим даражаларини аниқлаш учун тезкор савол-жавоб ўтказади: Бирхиллаштириш ва туркумлаштириш деганда нимани тушунасиз? Уларнинг амалий аҳамияти нимадан иборат? Нолли боғланиш деганда нимани тушунасиз?
  • 2.2. Маърузачи визуал материаллардан фойдаланган ҳолда маърузани баён этишда давом этади. Саноат
  • бинолари ҳажм – режавий ва конструктив ечимларини и/ч нинг умумий тартибларини тушунтиради.
  • 2.3. Бир қаватли саноат биноларининг ҳажм-режавий ечимларини, оралиқли, ячейкали ва зал туридаги биноларни ечимларини тушунтиради. Кўп қаватли саноат биноларининг ҳажм-режавий ечимини шарҳлайди.
  • 2.4. Ҳажм-режавй ечимни техник-иқтисодий баҳолашни ўргатади.
  • 2.5. Талабаларга мавзунинг асосий тушунчаларига
  • эътибор қилишни ва ёзиб олишларини таъкидлайди.
  • 2.1. Эшитди. Навбат билан бир-бирини такрорламай атамаларни айтади. Ўйлайди, жавоб беради. Тўғри жавобни эшитади.
  • 2.2. Чизма ва схемалар мазмунини муҳокама қилади. Саволлар бериб, асосий жойларини ёзиб олади.
  • 2.3. Эслаб қолади, ёзади. Ҳар бир сақволга жавоб беришга ҳаракат қилади. Асосий жойларини ёзиб олади, мисоллар келтиради. Лойиҳалашни умумий тартибларини ёзиб олади, боғланиш масаларини чизади.
  • 2.4. Диққат билан тинглайди. Ҳажм-режавий ечимни аниклаш билан боғлиқ масалаларни асосий жойларини ёзиб олади.
  • 2.5. Диққат билан тинглайди, асосий
  • жойларини ёзиб олади.
  • 3-босқич. Якуний (10 мин)
  • 3.1.Мавзуга якун ясайди, талабалар диққатини
  • асосий масалаларга қаратади. Фаол иштирок
  • этган талабаларни рағбатлантиради.
  • 3.2. Мустақил ишлаш учун саноат биноларини лойиҳалашнинг умумий тартибларини ва ҳажм-режавий ечимни техник-иқтисодий баҳолашни ўрганишни вазифа қилиб беради.
  • 3.1. Эшитди, аниқлаштиради
  • 3.2. Топшириқларни ёзиб олади
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling