Мавзу №8: Саноат биноларининг ҳажм-режавий ечимлари мавзуси маъруза машғулотининг ўқитиш технологияси


Тепа қаватдаги оралиқ биринчисидан кўра каттароқ бўлган икки қаватли иншоотлар барпо этиш саноат қурилишидан кенг ўрин эгаллаган


Download 1.46 Mb.
bet9/11
Sana28.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1020049
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8-МАЪРУЗА

Тепа қаватдаги оралиқ биринчисидан кўра каттароқ бўлган икки қаватли иншоотлар барпо этиш саноат қурилишидан кенг ўрин эгаллаган.
  • Биринчи қаватда оғир технологик жиҳозлар жойлаштирилса, иккинчи қаватда эса енгил жиҳозлар ўрнатилади. Бундай биноларда технологик ва муҳандислик тармоқлари кўлами камаяди.
  • Иккинчи қаватда катта оралиқларни қўллаш, у ерда йирик ўлчамли буюмлар чиқариш имкониятини яратади. Масалан: автомобиллар ишлаб чиқаришда бундай ечимни қўллаш мақсадга мувофиқ келиши мумкин.
  • Маромсиз ҳажм-режавий тузилишдаги кўп қаватли саноат бинолари, одатда, кўмир, тоғ рудалари, целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқариш ва шунга ўхшаш корхоналар учун мақсадга мувофиқ келади. Бундай тармоқларда технологик жараён алоҳида турувчи жиҳозлар ёки иншоотлар билан боғлиқ бўлади. Маромсиз ҳажм-режавий тузимидаги кўп қаватли саноат бинолари кўпчилик ҳолларда бир қаватли бинолар билан бирлаштирилади.
  • Қаралаётган тузилишдаги биноларнинг ён томондан кўриниши баландликларнинг кескин фарқ қилишлиги билан тавсифланади. Оралиқ ўлчамлари 6, 9, 18 м, каркас қадами 3 ва 6м, бино баландлиги 20 м гача ёки ундан ортиқ бўлиши мумкин. Бундай биноларнинг тузилиши катак кўринишидаги ёки катта ўлчамли бир оралиқли ечимдан иборат бўлади.
    • Кичик эгилувчан бинолар, одатда, устунлар тўри 6х6 м бўлган катак кўринишидаги режадан иборат бўлади. Бино ўлчамлари 36х42 м бўлган бўлимдан ташкил топади. Бўлимнинг ўрта қисмида зина ўрнатилади. Бинонинг деразага яқин қисми периметр бўйлаб ишчи ўринлари жойлаштиради. Бинонинг ўрта қисмида эса, одатда, хизмат хоналари лойиҳаланади. Зарур ҳолларда бу жой ҳам ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади. Бинонинг биринчи қаватида маъмурий-хўжалик хоналари, озиқ-овқат бўлими, тиббиёт бўлими, тайёр маҳсулотлар омбори ва ярим фабрикатлар жойлаштирилади.
    • Ўртача эгилувчанликдаги иншоотлар массаси енгил, қамрови ўртача ва йирик бўлган буюмлар ёки қамрови йирик буюмлар ва енгил жиҳозлар ўрнатилишига мўлжалланади. Устунлар тўри 12х12, 18х18 ёки 12х6 м қабул қилинади. Устунлар тўри квадрат шаклида бўлганда ораёпма конструкциялари кессон ёки тўсиқсиз кўринишда бўлади.
    • Катта эгилувчанликка эга бўлган бинолар 24, 30 ва 36 м ли оралиқлар билан лойиҳаланади. Бундай бинолар баландликлари бўйича такрорланадиган ишлаб чиқариш ва техник қаватлардан ташкил топади.
    • Саноатда герметикли (зич) хоналари бўлган бир ёки кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари ҳам қўлланилади, (масалан, радио саноати, асбобсозлик,...). Герметик хоналар ишлаб чиқариш буюмларини чанг ва ҳар қандай бошқа ифлослантирувчи моддалардан ҳимоя қилади. Бундай хоналардаги чанг заррачаларининг энг йирик ўлчами 0,3 мк дан, концентрацияси 0,001 мг/м3 дан ошмаслиги керак.
    • Герметик хоналарда ҳарорат кўрсатгичи 200С, нисбий намлиги эса 40 % ни ташкил этади. Ҳароратнинг ўзгариши 0,50С , нисбий намликнинг ўзгариши 0,5 % дан ошмаслиги, ҳаво ҳаракати тезлигининг эса 0,2 м/с гача бўлишлигига рухсат этилади.
    • 7. Ҳажм-режавий ечимни техник-иқтисодий баҳолаш

    • Download 1.46 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling