Мавзу: Фаннинг мақсад ва вазифалари. Экстремал ва қийин ҳаётий вазиятлар негизида психологнинг фаолияти


Download 0.54 Mb.
bet12/13
Sana30.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1410076
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
30101 маъруза матн

Назорат учун саволлар:

  1. Йўқотиш синдроми бу...

  2. Йўқотиш образига берилишни психологик сабабини тушунтиринг?

  3. Душманлик реакциялари қайси жараён билан боғлиқ?

  4. “яхши” ва “ёмон” кунлар циклини бошдан ўтқазиш деганда нимани тушунасиз?

  5. Тикланиш босқичини ҳамда унда кечадиган психологик ҳолатларни тушунтиринг.


Мавзу: Имконияти чекланган болалар билан психологик
реабилитация ишлари
Режа:
1.Имконияти чекланган болаларнинг психологик эҳтиёжлари. 2.Ижтимоий мослашувда психологик тусиқларни бартараф этиш бўйича психологик тренинг хусусиятлари.
3.Имконияти чекланган болаларни жамиятга муваффақиятли интеграцияси мақсадида фаол ҳаётий позициясини шакллантириш
Таянч иборалар: имконияти чекланган болалар, патология, адаптация, социолизация, автомизация, активизация, аномал.

БМТ маълумотларига кўра тахминан 450 млн инсонда психик ва жисмоний ривожланишда бузилишлар мавжудлиги ҳисобланган. Бу ер юзидаги аҳолининг 1/10 қисмини ташкил қилади.


Имконияти чекланганларни ижтимоий реабилитациялаш ижтимоий ёрдамнинг мураккаб замонавий ва муҳим тизимларидан биридир.
Ногирон бу шахсий эҳтиёжларини ва ижтимоий ҳаёт етишмовчиликларини қисман ёки тўлиқ ўзи мустақил таъминлай олмайдиган исталган шахс.
Имконияти чекланган болалар ҳаёт циклининг маълум босқичига секинлик билан етишадилар. Имкнияти чекланган болалар оиласининг ҳаёт цикли даврларини қуйида кўриб чиқамиз:

  1. Бола туғилиши. Болада патология мавжудлиги информациясини олиш, эмоционал боғланиш, бошқа оила аъзоларини хабардор қилиш;

  2. Мактаб ёши. Таълим олиш шаклини танлаш, ўқиш ва ўқишдан ташқари фаолиятни ташқиллаштириш, тенгдошлар гугуҳи қандай қабўл қилишига қайғуриш;

  3. Ўсмирлик ёши. Боланинг хронологик касаллигига кўникиш; болани тенгдошлари қабўл қилмаслиги, уни изоляцияланганлиги, сексуал муаммоларни юзага келаётганлиги, болани келажакдаги бандлигини режалаштириш;

  4. “битириш” даври. Оиладаги масъулиятни давом этаётганига ўрганиш ва тан олиш; катта бўлиб қолган болага мос яшаш жойини танлаш қарори;

  5. Ота онадан кейинги давр. Эр хотиннинг ўзаро муносабатлари (масалан, агар бола оиладан “чиқиб” кетган бўлса).

Ногиронлик касаллик, патология сифатида кўрилади. Бундай модель ихтиёрий ё ихтиёрсиз боланинг ижтмоий позициясини сусайтиради, ижтимоий аҳамиятини камайтиради, “нормал” болалар жамоасидан ажратади, тенг бўлмаган ижтимоий мавқеини янада қийинлаштиради, ўзининг тенг эмаслигини тан олишга олиб келади.
Имконияти чекланган болаларнинг асосий муаммоси қуйидагиларда намоён бўлади:

  • Олам билан алоқани бузилганлиги;

  • Катталар ва тенгдошлар билан алоқанинг қашшоқлиги;

  • Табиат билан мулоқотнинг чегараланганлиги;

  • Бир қатор маданий қадриятларнинг етишиб бўлмаслиги;

  • Элементар таълимни ололмаслик;

  • Имконияти чекланган бола соғлом бола каби қобилиятли ва иқтидорли бўлиши мумкин, бироқ ўз қобилиятини ривожлантириш, аниқлаш ва улар орқали жамиятга фойда келтириши учун унга имкониятларнинг тенг эмаслиги;


Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling