Психотерапия. Жароҳатдан кейинги бузилишлар 2 фундаментал аспектига мурожат этади: хавотирни пасайтириш, бўлаётган воқеа ходисаларни бошқариш ва шахсни ўзини сақлаб қолиши. Ж.к.с.б.дан азобланаётган мижозлар билан терапевтик алоқа ниҳоят мушқўл, негаки шахслараро компонентлар жароҳат тажрибалари: ишончсизлик, сотқинлик, боғлиқлик, хасад, севги терапевт билан алоқа тенденциясини намоён қилади.
Ж.к.с.б. терапиясини фундаментал қоидаси – мижоз таклиф этган иш темпини танлаш. Баъзан уни оила аъзоларини нима учун жароҳат тажрибаси намоён қилиниши ва хотираси билан ишлаш кераклиги ҳақида маълумот бериш керак, негаки оиласи мижозни худқ атвори стратегиясидан қочишини қўллаб қувватлайди.
Гештальт терапия – ҳавотирли, фобиявий ва депрессив бузилишларда самарали терапия методларидан бири сифатида қўрилади.
Ж.к.с.б. характерли бўлган қуйидаги бузилишларда гештальт терапия қўлланиши мумкин.
Психосоматик бузилишлар
Фобия ва қўрқув
Невротик бузилишлар
Психоген характердаги жинсий бузилишлар
Суицидал тенденциалар, уйқуни бузилиши, депрессивлик
Шахсни дезадаптотив хусусиятлари (хавотир кучайиши, агрессивлик, асабийлик)
Когнитив хулқ атвор терапияси – ж.т.с.б. коррекциясида энг самаралиси ҳисобланади. Уни мақсади, аввало ўзини бошқаришни яхшилашда адекват ҳаракатларга нисбатан қобилиятни мустахкамлаш ва шакллантириш.
Оилавий психотерапия – оилани муносабатлар модификациясини психотерапевтик ва психокоррекцион методлар ёрдамида, салбий психоген симптомларни бартараф этиш ва оила тизимини функционаллигини ошириш ҳисобланади.
Назорат учун саволлар:
ЖКСБга қандай ўзгаришалр киради?
Бундай ўзгаришалр кимларда кўзатилади?
Жароҳат стресси деб қандай стрессга айтилади?
ЖКСБнинг қайси ҳолатида гештальт терапия ўтказилади?
Стресснинг ўткир бузилиши неча ой давом этади?
Do'stlaringiz bilan baham: |