ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг дарсга тайёргарлиги
дарснинг мазмунига, ташкил қилиниши, ўтказилишига тўла дарсни киритиш (тайёрлов) асосий ва якунлов қисмлари бўйича баҳо бериш
ўқитувчини ва ўқувчини фаолиятини баҳолаш
дарснинг таҳлилини якуний матнга, ўқитувчига маслаҳат лозим бўлса тавсия ва кўрсатмалар
дарснинг ташкилий дақиқасига унда қўлланиладиган иборалар, атомлар, нутқ, муомала, маданиятига баҳо бериш
Таҳлилчини дарс бошлангунча бажарадиган ишлари. Таҳлил учун дарсни кузатилишини бошлангунча таҳлилчи синфнинг педагогик характеристикаси, ўқувчиларнинг ёши, жисмоний ривожланганлиги, жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичлари, соғлигини ҳолати, ўзлаштириш, натижаларини ўрганади. Ўқитувчининг умумий ва касби бўйича иш стажи,ҳақида умумий бўлсада маoлумот олади. Дарснинг ўтказиш жойи, муддати, дарсни мавзулари, режа графиги бўйича тартиб номери, рўйхат бўйича синф ўқувчиларининг (қизлар, болалар) сонини, дарснинг жадвал бўйича номери, дарсни бошланиши ва тугалланиши муддатларини қилиш шарт.
ЎҚУВЧИЛАРНИ ДАРС ДАВОМИДАГИ ИНТИЗОМИ, ХУЛҚИ, ЎЗЛАРИНИ ТУТИШИ ВУ УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИ ЎЗЛАШТИРИШИНИ ТАҲЛИЛИ
жисмоний машқларни бажаришга ўқувчиларни муноса-бати, материалга қизиқишини уйғота олиш масалалари
дарс интизомини бузилиш сабаблари
дарсга ўқитувчини муносабати
ўқитувчининг кўрсатма ва буйруқларини ишораси
онглилик-фаоллик даражаси
ўқувчиларни машқ бажаришларини баҳолаш (ритм, сурат, темп, интенсивлик меoёр)
дарсда уларнингҳакалик, навбатчилик ва группаларга бош бўлишдек мажбуриятларини бажаришга муносабатлари
Дарсда ўқитувчининг раҳбарлик роли, ўзини тутиши ва фаолиятини таҳлили
Раҳбарлик роли: ўзига ишониш, қатoият, тиришқоқлиги, талабчанлиги, ўқувчилар орасида обрўйи, улар билан мулоқоти ва уларга муносабати, синфни қўлда тутиши
Do'stlaringiz bilan baham: |