Мавзу: жисмоний тарбияда илмий тадқИҚот ишлари м у н д а р и ж а


Download 415.5 Kb.
bet6/26
Sana13.05.2023
Hajmi415.5 Kb.
#1456288
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ

Жисмоний машқларнинг фазалари
Дидактик ва илмий мақсадларда бир бутун ҳаракатда вақт вақт жихатидан бир биридан кейин келадиган ҳаракатнинг маълум бир фазасини ёки маълум бир қисмини ажратиб кӯрсатадилар. Ҳар бир аниқлик ҳаракатда уларнинг бутун актдаги функцияларига мувофиқ равишда уч фазани: тайёргарлик, асосий ва якунловчи фазаларни ажратилади.
Тайёргарлик фазаси - ҳаракатни бош фазада бажариш учун уни анча қулай шароит яратишдан иборат. Масалан: югуриб келиб сакрашда, тайёргарлик фазаси бӯлиб югуриб келиш, турган жойидан сакрашдан эса, оёқларни тиззадан букиб, қӯлни депсиниш олдидан силташ бӯлади. Снарядлардаги гимнастика машқларини бажаришда ҳаракатнинг асосий фазасида оғирлик кучидан яхширок фойдаланиш учун тебранма ҳаракат қилинади.
Асосий фаза - бевосита асосий ҳаракат вазифаларини хал қилишга қаратилган. Биодинамик нуқтаи назардан бу фазадаги энг муҳим нарса ҳаракатда кӯрсатилаётган кучлардан тегишли жойда, тегишли йӯналишда ва зарур вақтда рационал фойдаланишдан иборат. Масалан: турган жойдан сакрашда - депсиниш ва учиш.
Ациклик машқларда битта эмас, балки бир неча асосий фаза бӯлиши мумкин. Масалан: югуриб келиб уч хатлаб сакрашда уч мартда депсиниш.
Якунловчи фаза - гавданинг мувозанатини сақлаш мақсадида пассив равишда сӯниб боради. Ёки актив равишда тормозланади. Масалан: сакрашда якунловчи фаза бӯлиб, ерга тушиши бӯлса, югуришда финишдан кейин инерция бӯйича югуриш киради. Якунловчи фазани самарадорлиги асосий фазада ҳаракатнинг тӯғри бажарилишига ҳам боғлиқ бӯлади. Масалан: узунликка сакрашда ерга тушиш учишга боғлиқ бӯлса, жисмоний машқларни умумий натижаси якунловчи фазани тӯғри бажарилишига боғлиқ.
Ҳаракатлар характеристикаси (фазавий характеристикалар)
Жисмоний машкларнинг бажариш самарадорлиги, айрим ҳаракатларнинг характеристикаси билан боғлиқдир. Ҳаракатнинг тузилиши - ҳаракатнинг ягона бир бутун ҳаракат сифатидаги барча таркибий қисмларнинг ӯзаро қонуний боғланишидир. Ҳаракат фаолиятини бажарилиши бӯйича, фазавий факт, вақт, ритмик ва динамик характеристикалар фарқланади. Жисмоний машқлар техникасини фазавий характеристикасига: гавда ҳолати ва гавда қисмларини ҳаракат йӯли киради.
Гавда ҳолати - жисмоний машклар бажаришда тана ёки унинг қисмлари бир бирига нисбатан ҳаракат қилиб қолмай, балки мускулларни турғунлик ҳисобига ҳаракатни тинч ҳолатини сақлаши ҳам мумкин.
Жисмоний машқлар техникаси деб гавда ҳолатини мустакил компонент сифатида ажратиб кӯрсатиш, ҳаракатларни мақсадга мувофиқ ташкил этишда унинг катта ва муҳим аҳамиятга эга эканлиги билан тушунтирилади. Ҳаракатларни мақсадга мувофиқ равишда ӯтказишда:
1. Ҳаракатларни бошлаш учун тӯғри дастлабки ҳолат қабул қилиш билан.
2. Ҳаракат жараёнида гавданинг керакли ҳолатини сақлаш билан максадга эришилади. У ёки бошқа гавда ҳолати, жисмоний амшкларни спорт - техник натижасини, ҳамда уларни шуғулланувчилар организмига таъсирини аниқлайдиган асосий ҳолатлардан бири бӯлиб ҳисобланади.
Тӯғри гавда ҳолати:
1. Мускул кучини тӯлиқ ишлатишга (масалан: депсинишда, югуришда, боксдаги уришларда).
2. Ҳаракатларни оптимал йӯналиши ва амплитудасини сақлаш.
3. Иички органлар учун енгил шароит яратиш (масалан: югуришда тана ҳолатининг тӯғрилиги).
4. Ташқи кучларни ишлатишга кӯмаклашиш (транплиндан сакрашда оғирлик кучи) ёки уларнинг таъсирини камайтириш (велосипедчини пст пасаткасида ҳавонинг қаршилиги) ёрдам беради.
Булардан ташқари дастлабки ҳолатнинг аҳамияти кӯп қирралидир.
Шуғулланувчи дастлабки ҳолатни қабул қилиши билан ӯз диққатини шу ишга қаратади. Масалан: югуришга старт қабул қилиш яккама-якка курашларда.
Дастлабки ҳолатни ӯзгартириш айрим ҳолда машқни бажаришни енгиллаштирса, айрим ҳолларда оғирлаштиради, қийинлаштиради. Масалан: орқага энгашиш қӯллар белда. Агар қӯлларни бош орқасига қӯйсак машқнинг таъсири ортади.
Дастлабки холат циқлик харакатларда айниқса мухимдир. Масалан:Гимнастикада машқларнинг фақат координацион мураккаблиги эмас , гавда аниқлиги , харакатларнинг дадил ва эркинлиги , нафислиги ва бошқа шу каби ташқи кӯринишлар хам хисобга олиниб бахоланади. Циклик харакатлар учун фақат бир неча циклига тегишли бӯлади. Кӯпгина машқларни бажаришда бошни муайян холатда бӯлиши мухим ахамиятга эга. Бӯйин тонусини аниқлиги , харакатдаги хатоларни гавдага нисбатан ӯзгаришда катта ахамиятга эга.
Харакат троекторияси хар қандай харакатда гавдани харакатланаётган қисми троекториясини ажратиш керак. Троекторияни ӯзида уч нарсани: унинг циклини , харакат йӯналишини ва амплитудасини кӯрсатиш мумкин. Траектория шакллари - тӯғри чизиқли ва эгри чизиқли бӯлиши мумкин. Жисмоний тарбия амалиётида тӯғри чизиқли харакатлар кам учрайди , эгри чизиқли харакатларни кӯплаб учратиш мумкин. Масалан : тана қисмларини харакати айланма харакат.
Теннис коптогига уриш хам эгри чизиқ. Тӯғри чизиқли харакатлар - инерция бӯйича ва қисқа тезланишда ишлатилади. Масалан : боксда тӯғри уриш , қиличбозликда тӯғри санчишлар. Харакат йӯналиши жисмоний машқларни шуғулланувчилар организмига таъсирини самарадорлигини гавда ёки унинг қисмларига қандай йӯналиш берилганлигига боғлиқ. Масалан : қӯлларни олдинга ва ёнга чӯзишда , ён томон билан пастга қараб бажарилса , тамоман бе фойда бӯлиб кӯкракни катта мускулларига ёрдам бермайди. Жисмоний тарбия амалиётида харакатларни йӯналиши ё жисм юзаси ташқи ориентирлар билан аниқланади.
Ҳаракат амплитудаси - ҳаракат силтови. Амплитуда катталиги бурчак градусларда аниқланади. Инсон танасининг айрим звеноларидаги ҳаракат амплитудаси, суякларнинг тузилиши ва боғловчи аппаратларни ва мускулларни эластиклигига боғлиқ. Ҳаракат амплитудаси (силташ) ҳаракатидан узоқ вақт куч сарфлаш билан боғлиқ бӯлиб, бу эса тезланишни катталиги олиб келади.

Download 415.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling