Мавзу VIII. Халқаро туризм бозорида трансмиллий компаниялар


Халқаро туризмда глобалашув жараёнлари


Download 0.62 Mb.
bet30/34
Sana28.10.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1729835
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
1 dars

8.4. Халқаро туризмда глобалашув жараёнлари

  • Ҳозирги замон жаҳон бозори ривожланиши тенденцияси ичида, хусусан туристик соҳада глобаллашув жараёнлари эътиборни тортади. ТМКлар бир миллий капиталидан ва сепарат ҳаракатдан сиёсий ҳамкорликка, қўшма дастурларни амалга оширишга ўтди. Бу тенденция корпорацияларнинг глобал иттифоқлари пайдо бўлишида қўзга ташланади.
  • ТМКларнинг сони тез кўпайиши бир қатор омиллар таъсири остида содир бўлмоқда. Уларнинг ичида жаҳон бозорида рақобатнинг кучайиши омили ҳал қилувчи таъсир ўтказмоқда. У фақат кўпроқ ривожланган мамлакатлар компаниялари ўртасидагина эмас, балки жаҳон «қашшоқ» бозорларини тобора кўпроқ эгаллаб олаётган янги индустриал мамлакатлардан чиққан фирмалар уларнинг хавфли рақибларига айланишаяпти. Булар меҳмонхоналар хўжалигида Сянган (Гонкконг), «Шангри-Ла», «Регал Хоутлез», «Мандарин Ориентл»ларга тегишли отеллар занжиридир.
  • Глобал иттифоқлашув моҳияти шундан иборатки, инсон, молиявий ва илмий-техник ресурслар ютуққа эришиш учун турли фирмалар билан бирлаштирилади. Ҳамкорлик ёрдамида мақсадга эришишнинг самаралироқ йўллари белгилаб олинади. Улар биргаликда ҳар бир иштироки томоннинг ютуқларидан фойдаланишади. Умумий дастурни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни тақсимлайдилар ва қалтисликларга баҳамжиҳат қўл урадилар.

Глобал иттифоқ тузиш меҳмонновозлик ва туризм индустриясининг турли секторларида амалиётга киритилаяпти. Бунинг ёрқин мисоли қилиб, туристик маҳсулотларни бронлаштириш глобал компьютер тизимининг бирлаштирилишини кўрсатиш мумкин. Улар туфайли авиа компанияларнинг ташқи алоқа тизимлари отеллар, турагентликлар, автомобиллар ижараси (прокати) ва бошқалар компьютер тармоғи мажмуалари билан уланган. Булар туристик хизматлар пакетларини бронлаштириш ёки уларнинг алоҳида элементлари – авиа учишлар, отелларга жойлаштириш, театрларга билетлар сотиш, суғурта полисларига буюртмалар бериш имконини беради.

  • Глобал иттифоқ тузиш меҳмонновозлик ва туризм индустриясининг турли секторларида амалиётга киритилаяпти. Бунинг ёрқин мисоли қилиб, туристик маҳсулотларни бронлаштириш глобал компьютер тизимининг бирлаштирилишини кўрсатиш мумкин. Улар туфайли авиа компанияларнинг ташқи алоқа тизимлари отеллар, турагентликлар, автомобиллар ижараси (прокати) ва бошқалар компьютер тармоғи мажмуалари билан уланган. Булар туристик хизматлар пакетларини бронлаштириш ёки уларнинг алоҳида элементлари – авиа учишлар, отелларга жойлаштириш, театрларга билетлар сотиш, суғурта полисларига буюртмалар бериш имконини беради.
  • Туристик маҳсулотларни бронлаштириш компьютер тизимининг энг машҳур ва йирикларидан бири СЕЙБР, «Амадеус» ва «Уорлдспэн» билан бир қаторда «Галилео Интернейшнл» ҳисобланади. Унинг визит карточкалари билан эгилувчанлик ва заҳиралаштиришга кенг имкон берадиган қудратли ахборот базаси яратилган. «Галилео Интернейшнл» ҳозирги замон кўринишида 1993 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаяпти. У икки бронлаштириш электрон тизими – «Галилео» ва «Ковья-Аполло»ни қўшиб олган. Бирлашган тармоқлар таъсисчиси сифатида Шимолий Америкалик ва Европалик авиаташувчилар чиқишди. Иштирокнинг тенг улуши асосида улар 1,5 млрд. доллар миқдорида янги компаниянинг устав фондини ташкил қилдилар.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling