Айрим мамлакатлар (Швейцария, Япония ва бошқалар) Америка тамони босимига қарши туришга уринишяпти. Эски қитъада альянслар тузиш Европа комиссиясининг икки тамонлама битимлар масаласи бўйича тутган ўрни туфайли мушкуллашяпти. ЕИ ягона ҳудудий тузилма сифатида қаралиб, улар бир мамлакат билан алоҳида битим имзолаш тажрибасидан воз кечиб, қатъий марказлашган музокаралар жараёнига келишни таъминлайди. - Айрим мамлакатлар (Швейцария, Япония ва бошқалар) Америка тамони босимига қарши туришга уринишяпти. Эски қитъада альянслар тузиш Европа комиссиясининг икки тамонлама битимлар масаласи бўйича тутган ўрни туфайли мушкуллашяпти. ЕИ ягона ҳудудий тузилма сифатида қаралиб, улар бир мамлакат билан алоҳида битим имзолаш тажрибасидан воз кечиб, қатъий марказлашган музокаралар жараёнига келишни таъминлайди.
- Пайдо бўлаётган тўсиқларга қарамай авиакомпаниялар бирлашишда давом этаяпти. Тез- тез ўша битта ташувчининг ўзи бир неча альянсларга турли марказлар билан кираяпти. Авикомпания компаниялар билан базавий битимга эга бўлиши мумкин. Шу билан бирга бошқа ташувчилар билан тўла ҳуқуқли маркетинг ва тижорат аъзоси бўла олади. Мисол учун «Люфтганза», «Юнайтед Эйрлайнз» билан глобал стратегик альянсда бўлишдан ташқари «Финнэйр» билан маркетинг альянси, «Джапан Эйрлайнз» ва «Кореан Эйрлайнз» билан фрахт альянс тузган. Шунингдек идентификацион кодлар алмашиниши бўйича «Адриа Эйрвейз», «Вариг Бразилиан Эйрлайнз», «Люксэйр» ва «Остриан Эйрлайнз» авиакомпаниялари билан битимлар имзолаган. Ташувчилар жаҳон альянси тузиши билан илгари эришилган келишувлар истиқболлари таборо ноаниқлик бўлиб қолмоқда.
Ҳаво транспортида «Уануорлд»ва «Стар альянс» йирик бирлашмалар ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири йилига 180 млн дан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатадилар. - Ҳаво транспортида «Уануорлд»ва «Стар альянс» йирик бирлашмалар ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири йилига 180 млн дан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатадилар.
- Жаҳоннинг етакчи беш авикомпаниялари «Америкэн Эйрлайнз», «Бритиш Эйрлайнз», «Канадион Эйрлайнз», «Китай Пасифик Эйрвейз» ва «Куантас Эйрлайнз» янги глобал альянс «Уануорлд» ташкил қилинмоқчи эканлигини эълон қилдилар Унинг аъзолари қиймати ўнлаб миллион фунт стерлинг бўлган қўшма дастурни амалга оширишга киришдилар. Альянс доирасида бутунжаҳон «Уануорлд» тариф тармоғи мавжуд. У орқали индентификацион кодлар алмашинуви амалга оширилади. Шнингдек яқинда жорий этилган билетларни бронлаштиришнинг ягона тизими бўйича доимий йўловчилар учун учиш милларини ўзаро ҳисоб-китоб қилади. Альянсга аъзо бўлишнинг зарур шарти мазкур ташувчилар бирлашмаси тамонидан кўзда тутилган хизматлар ва имтиёзлар тўлиқ пакетини тақдим этиш. Шунинг учун ҳам «Уануорлд»га киришга қарор қилинган испан «Иберия », фин «ФиннЭйр»авиакомпаниялари изчил йўлга қўйилган телекоммуникация ишларини бажариши, альянс талабларига мувофиқ ходимларни қайта таёрлашлари лозим эди. Икки янги аъзо қўшилиши билан «Уануорлд» йўналиши тармоқлари 800 дан ортиқ бориладиган манзилларни қамраб олди.
Do'stlaringiz bilan baham: |