Мавзу VIII. Халқаро туризм бозорида трансмиллий компаниялар


Download 0.62 Mb.
bet32/34
Sana28.10.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1729835
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
1 dars

Ўзаро келишувга эришиб, авиакомпания тезда йўналиш тармоқларини кенгайтириши, ўзининг бозор улушини кўпайтириши, бошқа юк ташувчиларнинг бозорга киришини чеклаб қўйиши мумкин. Бундай ҳамкорлик альянснинг ҳамма иштирокчиларига умумий натижалар беради - ҳаво орқали юк ташиш ҳажмини ва фойдани кўпайтиради.

  • Ўзаро келишувга эришиб, авиакомпания тезда йўналиш тармоқларини кенгайтириши, ўзининг бозор улушини кўпайтириши, бошқа юк ташувчиларнинг бозорга киришини чеклаб қўйиши мумкин. Бундай ҳамкорлик альянснинг ҳамма иштирокчиларига умумий натижалар беради - ҳаво орқали юк ташиш ҳажмини ва фойдани кўпайтиради.
  • Авиакомпаниялар ўртасидаги битимлар фаолиятнинг ҳар хил соҳаларига таалуқлидир. Илгари улар аэропортларда асосан юк ортиш, тушириш ишларини бошқариш, жорий молиялаштириш ва инвестициялаш (биргаликда ёнилғи, самолётлар сотиб олиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, устахоналаридан фойдаланиш ва ҳ.к.)га, шунингдек бирлашган тижорий ваколатхоналар очишга тарқаларди. Мисол учун «Джапан Эйрлайнз», (Япония), «Люфтганза» (Германия) ва «Эр Франс» (Франция) авиакомпаниялари Нью-Йоркдаги Ж.Кеннеди номидаги аэропортда биргаликда терминал қуриш ҳақида битим туздилар.
  • Бугунги кунда ҳаво трнспортида халқаро стратегик альянслар тараққиётнинг янги босқичини бошдан кечирмоқдалар. Авиаташишлар бозори устидан назорат ўрнатишга интилиб, альянс аъзолари тез-тез учадиган йўловчилар учун махсус рағбатлантириш дастури доирасида ўзаро ўз идентификацион кодлари билан алмашинишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Бу тарздаги тажрибалар авиахизматлар бозорида чуқур ўзгаришларга олиб келди.

Маҳсус «Эф-Эф-Пи» дастури мижозларни маълум авиакомпанияларга биркитиб қўяди ва йўловчиларни бошқа юк ташувчиларга оқиб кетишига тўсқинлик қилади. Кейинги вақтларда улар қудратли маркетинг қуролига айланди. Самарали қўлланилиши глобал стратегик альянсда интеграциялаш ҳолларида имкониятларни янада кенгайтираяпти.

  • Маҳсус «Эф-Эф-Пи» дастури мижозларни маълум авиакомпанияларга биркитиб қўяди ва йўловчиларни бошқа юк ташувчиларга оқиб кетишига тўсқинлик қилади. Кейинги вақтларда улар қудратли маркетинг қуролига айланди. Самарали қўлланилиши глобал стратегик альянсда интеграциялаш ҳолларида имкониятларни янада кенгайтираяпти.
  • Яқинда «Юнайтед Эйрлайнз», «Люфтганза», «Эйр Канада» ва САС авиакомпаниялари доимий йўловчиларга муносабатда биргаликда стратегик дастур ишлаб чиқдилар.
  • Рағбатлантирувчи дастурларни бирлаштирган ҳолда альянс аъзолари ўзларининг мижозлар базасини кенгайтирмоқда ва бозордаги ўринларини мустаҳкамлашмоқда. Бу стратегия ҳаво транспортини умум либераллаштириш шароитида авиаташишларни монополлаштиришга олиб келади. У бозорга янги ўйинчилар чиқиши ва рақобатни чеклаш учун тўсиқ яратади.
  • Майда ва янги ташкил этилган авиа компаниялар альянсларни кўп сонли доимий йўловчилар контингентига эгалик қилишда, антимонополик қонунчиликни бузишда айблайдилар. Монополия ҳаракатлари устидан назорат қилиш ва рақобат муҳитини ҳимоя қилиш маҳсус органлари альянсларнинг шаклланиши ва стратегик ривожланиши устидан диққат билан кўзатиб турадилар.
  • Аммо улар ҳозирча белгиланган ҳуқуқий меёорларни амалда бузулиши ҳолларини кўриб чиқмайдилар. Тез-тез учувчи йўловчилар учун рағбатлантирувчи дастурларни бирлашишидан ташқари, альянс аъзолари ўртасидаги идентификасион кодлар алмашиниш йўналиши бўйича ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда. Халқаро фуқаролар авиацияси ташкилоти (ИКАО) қоидалари бўйича авикомпания ўзининг идентификацион кодларини бошқаларга фойдаланиш учун тақдим этишга ҳақли ёки бир неча ташувчилар ўша битта коддан фойдаланишлари мумкин. Бу дегани йўловчилар билетда кўрсатилган авикомпаниялар самолётларида эмас, балки бошқасида учадилар. Исътемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун код алмашинувларини тартибга солиш таклиф этилмоқда. Мазкур масалани ҳозир муҳокама қилиш жараёни кечмоқда. Авиакомпаниялар ҳозирча ҳеч бўлмаганда бу тартиб ҳақида йўловчиларни хабардор қилишлари зарур.
  • Иденцификацион кодларнинг алмашинишида «ҳа» ва «қарши» деган даллилар қанақа бўлмасин, битимлар сони ўсиб бормоқда. 1997йил испан «Иберия»авиакомпанияси, Швецариянинг «Свиссэйр» ва Австриянинг «Остриан Эйрлайнз» компаниялари билан «Дельта Эйрлайнз» кодини алмашиш ҳақида келишиб олди. «Бритиш Мидленд», «Галф Эйр»билан, «Джапан Эйрлайнз», Австриянинг «Куантас Эйрлайнз» билан худди шундай келишиб олдилар. Ўша йили «Дельта Эйрлайнз» ва «Кантинентл Эйрлайнз», «Эр Франц» билан код алмашиниш бўйича кўп режали битим имзоладилар. Идентификацион код алмашинишлар бўйича тузилаётган битимлар кўпинча халқаро стратегик альянсларга айланиш билан якунланади.
  • Ҳозирги кунда дунёда 363 тадан ортиқ авикомпаниялар альянси мавжуд. Уларнинг сони тоборо кўпайиб бормоқда. Кўпчилик янги альянслар биргаликдаги маркетинг ва техник тараққиёт эгилувчан ташкил этилган фаолияти билан ажралиб туради.
  • Ташувчилар ўртасидаги шерикчилик муносабатларини йўлга қўйишда кутилаётган сиёсат тўсиқларга дуч келяпти.АҚШ альянсларга икки томонлама «очиқ осмон» ҳақида битим имзолаши шарти билан антитрест имунитети тақдим этяпти. Бу битимлар амеракалик ташувчиларга Европа ва Осиё авиабозорларига кириб бориш имконини беради.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling