ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Гидрометеорология факультети
Гидрометеорология ва атроф муҳит
мониторинги кафедраси
Мавзу: Ер ости сувларининг геологик иши
Маърузачи: кат.ўқит.Саидова Д.А.
Тошкент – 2023
Мавзунинг мақсади Ушбу мавзуда ер ости сувларининг пайдо бўлиши, уларни генезиси бўйича таснифлаш, ер ости сувларининг жойлашиш ўрнига ва минераллашув даражасига кўра турлари билан танишишдан иборат. Маъруза режаси 1. Ер ости сувлари ҳақида 2. Ер ости сувларининг пайдо бўлиши 3. Ер ости сувларини генезиси бўйича таснифлаш 4. Ер ости сувларининг жойлашиш ўрнига ва минераллашув даражасига кўра турлари 5. Ер ости сувларининг геофизик жараёнлардаги аҳамияти 1. Ер ости сувлари ҳақида Ер ости сувлари гидросферанинг ташкил этувчилари орасида ҳажми жиҳатидан Дунё океанидан кейин иккинчи ўринда туради. Шунинг учун уларни ўрганиш катта илмий ва амалий аҳамиятга эгадир. Ер пўсти-литосферани ташкил қилган тоғ жинслари, тупроқгрунт қатламлари ичидаги бўшлиқларда суюқ, қаттиқ (муз) ва буғ ҳолатда учрайдиган барча сувлар ер ости сувларидир. 1. Ер ости сувлари ҳақида - Бу сувларнинг гидросферанинг бошқа ташкил этувчиларидан фарқи қуйидагилардан иборат:
- 1) улар ўз оғирлик кучи ёки босим (напор) таъсирида ер пўсти қатламлари орасида ер ости оқими кўринишида эркин ҳаракат қилиши билан;
Do'stlaringiz bilan baham: |