Мавзунинг мақсади


Артезиан сувлари ва артезиан ҳавзаси атамалари Франциядаги Артуз вилоятининг номидан келиб чиққан. Бу вилоятнинг қадимий номи Артезия бўлган экан. Шу ерда 1126 ­йилда ковланган қудуқдан сув катта боси


Download 35.4 Kb.
bet6/9
Sana19.06.2023
Hajmi35.4 Kb.
#1600839
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
мавзу Ер ости сувларининг геологик иши

Артезиан сувлари ва артезиан ҳавзаси атамалари Франциядаги Артуз вилоятининг номидан келиб чиққан. Бу вилоятнинг қадимий номи Артезия бўлган экан. Шу ерда 1126 ­йилда ковланган қудуқдан сув катта босим билан отилиб чиққан.

Ер остидан босим кучи билан отилиб чиқадиган ва сув олиш учун ковланган қудуқлар артезиан қудуқлари деб атала бошланди.

4. Ер ости сувларининг жойлашиш ўрнига кўра турлари

Артезиан ҳавзаси, одатда уч асосий зонадан ташкил топган бўлади:

-­ тўйиниш зонаси;

-­ сув босими ҳосил бўладиган зона;

­- сувнинг ер сиртига чиқиш­бўшалиш зонаси.

Тўйиниш зонаси (области) да сувли қатлам ер юзасига чиқиб қолган ёки ер юзига жуда яқин бўлиб, уларда грунт сувлари учрайди (43­расмга қаранг). Шу сабабдан бу зонада ер ости сувларининг босим кучи кам ёки йўқ бўлади. Улар асосан сизот (инфильтрацион) ер ости сувларидан ҳосил бўлади.

Сув босими ҳосил бўладиган зона тўйиниш зонасидан пастроқда жойлашади, бу ердаги сувлар доимо гидростатик босим кучига эга бўлади. Шунинг учун чуқур қудуқ ковлаганда, қатламлар орасидаги сув юқорига кўтарилади, босим кучи жуда катта бўлса, улар ер юзасига отилиб ҳам чиқади (расм).

4. Ер ости сувларининг жойлашиш ўрнига кўра турлари


Бўшалиш зонаси иккинчи зонадан пастроқ ёки юқо­рироқ жойлашишидан қатъий назар биринчи зонадан албатта пастроқ туради.
Бу зонада қатламлар орасидаги сувлар ер юзасига ёки юқорироқда жойлашган сув қатламларига босим таъсирида оқиб чиқади.
Демак, учинчи зонада тасвирланаётган сув қатламлари ер юзасига яқин ёки унинг сиртида бўлиши керак. Шу зонанинг айрим жойларида қатламлар орасидаги сувлар анча катта чуқурликда бўлса ҳам ер юзасига оқиб чиқиши мумкин.
Бу ҳолда сувлар ер юзасига ер пўстида мавжуд бўлган ёриқлар орқали кўтарилади.

4. Ер ости сувларининг жойлашиш ўрнига кўра турлари

  • Ўрта Осиё ва унга туташ ҳудудларда Н.Н.Кенесарин ва А.Н.Султонхўжаевлар бир нечта артезиан ҳавзалари борлигини аниқлашган.
  • Масалан, Сирдарё артезиан ҳавзаси: бу ҳавза ўз навбатида яна бир қанча майда ҳавзаларга, Фарғона, Тошкент, Чимкент, Қизилқум, Орол атрофи каби ҳавзаларга бўлинади.

Download 35.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling