4. Ер ости сувларининг жойлашиш ўрнига ва минераллашув даражасига кўра турлари Ер ости сувлари жойлашиши шароитга қараб тупроқ суви, грунт суви, ҳамда қатламлар орасидаги (босимли) сувларга бўлинади. Шу билан бирга тупроқ-грунт сувлари ҳам, қатламлар орасидаги сувлар ҳам тоғ жинсларининг ғоваклари, ёриқлари ҳамда карст бўшлиқларида бўлиши мумкин. 4. Ер ости сувларининг жойлашиш ўрнига ва минераллашув даражасига кўра турлари Ер қобиғининг юза қисми ер ости сувларининг тақсимланишига қараб икки зонага аэрация ва тўйиниш зоналарига бўлинади. Аэрация зонасида тоғ жинслари ғоваклари сув билан тўла қопланмаган бўлиб, у ерда атмосфера ҳавоси мавжуд бўлади. Тўйиниш зонасида эса тупроқ ва тоғ жинслари бўшлиқлари сув билан тўлган бўлади. Ер ости сувларининг жойлашиш ўрнига кўра турлари Ер юзасига яқин бўлган тупроқ қатламида жойлашган ва одатда, мавсумий равишда бўладиган сувлар тупроқ сувлари деб аталади. Бундай сувларнинг асосий манбаи ёғин-сочин ҳамда атмосферадаги намликдир. Шунинг учун ҳам улар йилнинг намлик кўп бўлган мавсумларидагина ҳосил бўлади. Тупроқ сувлари бошқа ер ости сувларига қараганда анчагина юқорида жойлашган ва улардан сувсиз ёки сал нам қатлам-аэрация зонаси билан ажралган бўлади. Ер ости сувларининг жойлашиш ўрнига кўра турлари Аэрация зонаси ер ости сувларини ер юзасидан пастки қатламларга ва пастки қатламлардан ер юзасига буғ шаклида ўтказиб туради. Тупроқ сувларидан пастда жойлашган сув қатлами грунт сувлари деб номланади. Грунт сувлари сув ўтказмайдиган қатламнинг устида йиғилади ва одатда қум ҳамда шағал қатлами орасида сизиб юради. Бу ерга ер юзасидан ёмғир, қор ва дарё сувлари сизиб ўтади. Чунки грунт сувларининг устида сув ўтказмайдиган қатлам бўлмайди. 4. Ер ости сувларининг жойлашиш ўрнига кўра турлари
Do'stlaringiz bilan baham: |