Мавзунинг мақсади


Ер ости сувларининг геофизик жараёнлардаги аҳамияти


Download 35.4 Kb.
bet8/9
Sana19.06.2023
Hajmi35.4 Kb.
#1600839
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
мавзу Ер ости сувларининг геологик иши

Ер ости сувларининг геофизик жараёнлардаги аҳамияти

Кўчкилар кетиши ер ости сувларининг бевосита қат­нашувида рўй беради. Улар тоғларда, дарё водийларида, жарликларда, денгиз қирғоқларида, табиий чуқурликларда, кўллар ва сув омборлари қирғоқларида вужудга келади.

Кўчки кетишига сабаб сув ўтказмайдиган қатламнинг қия жойлашишидир.

Ер ости сувлари ўзи билан кичик зарра­чаларни оқизиб туша бошлайди, натижада юқори ва пастки қатламлар орасидаги тортишиш кучини камайтиради.

Ер ости сувларининг геофизик жараёнлардаги аҳамияти

Бунинг оқибатида тоғ жинсларининг бир ёки бир неча қатлами умумий массадан узилади (ёриқ ҳосил бўлади) ва пастга сурилиб тушади.

Кейинги кўчки кетмаслиги учун қиялик кичик бўлиши керак.

Агар кўчки материали сув билан олиб кетилса, ҳодиса яна такрорланиши мумкин. Кўчкилар аҳо­лига ва халқ хўжалигига катта зиён этказувчи ҳодисалардан саналади.

Ер ости сувларининг геофизик жараёнлардаги аҳамияти

Карст ҳодисалари тез эрувчи тоғ жинслари­оҳактош, гипс, доломитлар учрайдиган ҳудудларда кузатилади.

Улар­нинг эриши туфайли тоғ жинслари орасида ёриқлар, бўш­лиқлар ва йирик ғорлар вужудга келади.

Карст атамаси Балкан яриморалидаги Карст номли плато (Жанубий словян тилида КРСТ-қоя тош демакдир) номидан олинган.

Ер ости ва усти сувлари таъсирида тоғ жинсларининг эриши ва емирилиши ҳамда уларнинг олиб кетилиши жараёнида пайдо бўлган релеф шаклларидир.

Ер ости сувларининг геофизик жараёнлардаги аҳамияти

Карст областларида дарё тармоқлари кам ривожланган бўлади. Чунки ёққан ёғин тез шимилиб, ер сиртида оқим ҳосил бўлмайди. Карст ҳу­дудларидаги дарёларнинг суви дарё узунлиги бўйича кама­йиб ёки бирдан кўпайиб туриши мумкин.

Баъзан сув ер остига ўтиб, ер ости оқимини ҳосил қилади. Карст дарёлари Кавказда (Шаара, Чешура), Ғарбий Грузия ва Уралда уч­райди. Ер ости кўллари ҳам шу карст ҳодисаси туфайли вужудга келади.


Download 35.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling