Мавзунинг мақсади


Грунт сувлари фақат оғирлик кучи таъсири остида сизиб юради, улар босим кучига эга эмас


Download 35.4 Kb.
bet5/9
Sana19.06.2023
Hajmi35.4 Kb.
#1600839
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
мавзу Ер ости сувларининг геологик иши

Грунт сувлари фақат оғирлик кучи таъсири остида сизиб юради, улар босим кучига эга эмас.

Одатда, қудуқ суви грунт сувлари қатламидан ҳосил бўлади.

Табиий шароитда, Ер пўсти қатламларининг геологик тузилишига боғлиқ ҳолда, бундай ер ости сувлари грунт сувлари оқимини ёки грунт сувлари ҳавзасини ҳосил қилиши мумкин (42­расм).


Грунт сувларнининг жойлашиши (Д.С.Ибрахимов ва А.Н. Султонхўжаевлар бўйича)
А-грунт сувлари ҳавзаси, б.в-грунт сувлари оқими.
1-Сув ўтказувчи қатлам, 2-сувли қатлам, 3- сув ўтказмайдиган қатлам

4. Ер ости сувларининг жойлашиш ўрнига кўра турлари

Таниқли олимлар Д.С.Иброҳимов ва А.Н.Султонхўжаевларнинг фикрича уларнинг асосий фарқи шундаки, грунт сувлари оқими анча тез сизиб юрадиган ҳамда ҳар йили (динамик равишда) тўлдириб туриладиган заҳирага эга бўлса, грунт сувлари ҳавзасида сув жуда секин оқади ва бу ерда сувлар тўпланади.

Ўрта Осиё шароитида айрим грунт сувлари оқимлари бир­-бирлари билан қўшилиб, кўпинча, грунт сувлари ҳавзасини ҳосил қилади. Сирдарё, Амударё ва бошқа дарёларнинг ҳозирги водийларидаги ер ости сувлари оқими бунга яққол мисолдир.

4. Ер ости сувларининг жойлашиш ўрнига кўра турлари

Гидрогеологик кесма бўйича, грунт сувларининг остида қатламлар орасидаги сувлар жойлашади. Сув ўтказмайдиган тоғ жинсларидан ташкил топган икки қатлам орасидаги бўшлиқларда мавжуд бўлган сувларга қатламлар орасидаги сувлар деб аталади.

Гидрогеологик кесма бўйича бундай сув қатламлари бир-­иккитадан тортиб, ўн-­ўн бештагача ва ҳатто ундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.

4. Ер ости сувларининг жойлашиш ўрнига ва минераллашув даражасига кўра турлари

Қатламлар орасидаги босим кучига эга бўлган сувлар артезиан сувлари деб аталади.

Артезиан сувлари тарқалган майдонлар артезиан ҳавзалари дейилади.

Кўпинча артезиан ҳавзаларининг катталиги бир неча юз ва ҳатто минг квадрат километрга боради.


Download 35.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling