2) Тупроқ-грунт ва тоғ жинсларини ташкил этган заррачалар билан табиий ёки химиявий боғланган бўлиши мумкин. Тоғ жинсларининг сиртини ўраб олган юпқа пардали сув табиий боғланган, минераллар таркибидаги сув эса химиявий боғланган ҳисобланади. Ер ости сувларининг пайдо бўлиши ҳақида турли даврларда олимлар турлича фикрмулоҳазалар ва фаразлар (гипотезалар) баён қилганлар. 2. Ер ости сувларининг пайдо бўлиши Ҳозирги вақтда илмий нуқтаи-назардан асосланган ва шу туфайли мутахассислар томонидан қабул қилинган назариялар қуйидагилардан иборат: 2. Ер ости сувларининг пайдо бўлиши Ер ости сувларининг ювенил назарияси австралиялик геолог-олим Э.Зюсс томонидан илгари сурилган ва шу туфайли унинг номи билан аталади. Бу назарияга кўра ер ости сувлари қисман магмадан чиқадиган буғларнинг совуши ва қуюқлашиши натижасида ҳосил бўлади. 2. Ер ости сувларининг пайдо бўлиши - Конденсацион назарияга кўра ер ости сувларининг маълум қисми тоғ жинслари ва тупроқ-грунтдаги бўшлиқларга ҳаво билан кириб қолган сув буғларининг совигандан кейин конденсацияланиб, суюқ ҳолатга айланиши натижасида пайдо бўлади.
2. Ер ости сувларининг пайдо бўлиши - Инфильтрацион (сизиб ўтиш) назариясига кўра ер ости сувларининг катта қисми ёмғир, қор сувлари, дарёлар, каналлар ҳамда ариқлардаги сувларнинг ерга шимилишидан ҳосил бўлади.
- Бу фикрлар анча илгари айтилган бўлса ҳам, унинг назария сифатида шаклланишида А.Ф.Лебедевнинг хизматлари каттадир.
2. Ер ости сувларининг пайдо бўлиши
Реликт ер ости сувлари назариясининг моҳияти шундан иборатки, унга асосан ер ости сувларининг маълум қисми қадимги замонларда денгиз ёки кўллар остидаги чўкинди тоғ жинсларининг бўшлиқларида мавжуд бўлган сувлар ҳисобига ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |