Ер ости сувларининг геофизик жараёнлардаги аҳамияти - Ер ости сувлари оқими тоғ жинсларининг ва тупроқ қопламининг майда заррачаларини ювиб, ўзи билан олиб кетиши суффозия натижасида уларнинг ўрнида дастлаб йирик ғоваклар, сўнг бўшлиқлар пайдо бўлади. Бундай ҳодиса лёссли текисликларда (Украина, Ғарбий Сибир) ва Ўрта Осиёда Тошкент воҳасида (ОҳангаронЧирчиқ, ЧирчиқКалас сув айирғичларида) ҳам учрайди.
- Карст ҳодисасининг бўлиши учун қуйидаги геологик ва табиий географик шароит бўлиши лозим: сувда эрийдиган тоғ жинслари (гипс, оҳактош, тош тузи), ёғин-сочин, ер юзаси текисроқ, ер дарзи ва ёриқлари бўлиши карст ҳодисасининг содир бўлишига сабабчидир.
Ер ости сувларининг геофизик жараёнлардаги аҳамияти Очиқ карстлар карр, воронка, қудуқ, шахта, конуссимон тоғарасимон каби релеф шаклларини барпо этади. Ёпиқ карстлар ғорлар деб аталади. Ўзбекистондаги ва Ўрта Осиё ғорларини М.Маматқулов атрофлича ўрганган. Ўлкамиздаги энг чуқур ғор Кили (Самарқанд вилояти) 1082 метр, бундан ташқари Амир Темур, Тешиктош, Хўжакент ва бошқа кўплаб ғорлар бор. Дунёдаги энг узун ғор Мамонт-Флинт (500 км, АҚШ да) энг чуқури Бернар (1354 метр, Франция). Ғорлар морфологиясида сталагтит, сталамлит, сталагмат (колонна), хижра (зал), кўл, дарё, шаршара ва бошқалар учрайди. - Ер ости сувлари ҳақида нимлар биласиз?
- Ер ости сувларининг пайдо бўлиши.
- Ер ости сувларини генезиси бўйича қандай таснифлар мавжуд?
- Ер ости сувларининг жойлашиш ўрнига турларини санаб беринг.
- Э.Зюсснинг ювенил назариясини эсланг.
- А.Ф.Лебедевнинг конденсацион назариясини биласизми?
- Инфильтрацион (сизиб ўтиш) назариясини изоҳланг.
- Реликт ер ости сувлари назариясини тушунтириб беринг.
- Артизиан ер ости сувлари ҳақида нималар биласиз?
- Ер ости сувларининг минераллашув даражасига кўра турлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |