4. Ер ости сувларининг жойлашиш ўрнига кўра турлари Кўрсатилган ҳавзаларнинг ҳар бирида чуқур қудуқлар ковланиши натижасида бир нечта артезиан сувли қатламлар борлиги аниқланган. Ҳар бир қатламдаги сув ўзига хос хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қилади. Масалан, Фарғона артезиан ҳавзасида йигирмага яқин артезиан сувли қатламлар бор. Бу қатламлар 100 метрдан бошлаб 3,54 минг метр чуқурликда бўлишига қарамай, босим ниҳоятда катталиги сабабли кўп жойларда сув ер юзасига отилиб чиқади. 4. Ер ости сувларининг минераллашув даражасига кўра турлари
Артезиан сувларининг сифати (шўрлиги, чучуклиги, иссиқсовуқлиги), уларнинг таркибидаги минерал тузлар ва газларнинг табиати геологик, гидрогеологик шароитга боғлиқдир.
Масалан, артезиан сувлари ер юзасига яқинроқ бўлса, қатламлардан тез тез ўтиб, алмашиниб турса, чучук ҳамда совуқ бўлади; бу сувлар эса сизот сувлардан ҳосил бўлади.
Агарда сувли қатламлар жуда чуқурда, ер пўстининг ичкарироғида бўлса, жуда секин сизади; аниқроғи йилига бирикки метр ва ундан ҳам кам силжийди.
4. Ер ости сувларининг минераллашув даражасига кўра турлари
Ер ости сувлари таркибида эриган тузлар миқдорига қараб уч гуруҳга бўлинади:
- (бир литрида 50 г дан кўп эриган тузлар бўлади).
- Кўпгина чучук сувлар (бир литрида бир граммгача эриган тузлар бўлган сувлар);
- шўр сувлар (бир литрида 1 г дан 50 г гача эриган тузлар бўлган сувлар);
- ўта шўр сувлар ер ости сувларининг таркибида инсон соғлиғи учун фойдали бўлган баъзи тузлар, газлар ва органик бирикмалар ҳам учрайди.
- Бундай сувлар шифобахш сувлардир. Масалан, водород сульфидли, карбонат ангидридли, йод-бромли, радонли ва бошқа хил сувлар шундай шифобахш хусусиятга эга
Ер ости сувларининг геофизик жараёнлардаги аҳамияти - Ер ости сувлари турли геофизик жараёнларда қатнашади.
- Юқорида айтилганидек, ер ости сувлари табиатда сувнинг айланишида асосий қатнашчилардан биридир. дарёга қуйилаётган ер ости сувлари билан бирга унга ер қаърида учрайдиган эриган моддалар ҳам қўшилади.
- Ер сиртининг ер ости сувлари юзага чиққан айрим қисмларида, айниқса ёнбағирларда ўзига хос геофизик жараёнлар кузатилади. Булар кўчки, карст, суффозия ва ботқоқликлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |