Мавзунинг мақсади


Ер ости сувларининг пайдо бўлиши


Download 35.4 Kb.
bet3/9
Sana19.06.2023
Hajmi35.4 Kb.
#1600839
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
мавзу Ер ости сувларининг геологик иши

2. Ер ости сувларининг пайдо бўлиши


Бундай сувлар "қолиб кетган" ёки "кўмилиб қолган" (реликт) сувлар деб аталади.
Кейинчалик, геологик ривожланиш жараёни натижасида, бу қатламларнинг устида янги қатламлар пайдо бўлган.
Натижада пастки қатламларда босим ортиб, улардаги бўшлиқларда қолиб кетган сувларнинг бир қисми сиқилиб чиқади ва бошқа қатламлардаги сувларга қўшилади.

3. Ер ости сувларини генезиси бўйича таснифлаш

Юқорида баён қилинган назария ва гипотезаларга мос равишда ер ости сувлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  • вадоз ер ости сувлари;
  • ювенил ер ости сувлари;
  • седиментацион ер ости сувлари.
  • Вадоз ер ости сувлари, яъни ернинг устки қатлами­ пўстидаги сувлар ўз навбатида уч турга бўлинади:

  • инфильтрацион ер ости сувлари;
  • инфлюацион ер ости сувлари;
  • конденсацион ер ости сувлари.

3. Ер ости сувларини генезиси бўйича таснифлаш

Инфильтрацион ер ости сувларига донадор тоғ жинслари орасидан шимилиб, ер остига ўтган сувлар киради.

Инфлюацион сувларга эса тоғ жинсларидаги ёриқлар ва бўшлиқлар орқали ер остига ўтадиган сувлар киради. Ва ниҳоят, ер ости ёриқлари ва бўшлиқларида учрайдиган буғ кўринишидаги нам ҳавонинг конденсацияланиши натижасида конденсацион ер ости сувлари ҳосил бўлади.

Вадоз сувлар Ер куррасида сувнинг умумий айланишида фаол иштирок этади, аниқроғи улар Ер юзасидаги сув ҳавзалари ҳамда атмосферадаги намлик билан чамбарчас боғланган.

3. Ер ости сувларини генезиси бўйича таснифлаш


Ювенил ер ости сувларининг келиб чиқиши магматик ва метаморфик жараёнлар билан боғлиқдир. Бу гуруҳдаги ер ости сувлари водород (Н) ва кислород (O2) молекулаларининг қўшилишидан ҳосил бўлгач, табиатда сувнинг айланишида биринчи марта иштирок этади.
Седиментацион ер ости сувлари юқорида таъкидланганидек, узоқ вақт давомида сувнинг табиий айланишида қатнашмаслиги мумкин.
Табиатда, келиб чиқиш шароитига кўра, бир турли бўлган ер ости сувларини ажратиш мушкул. Чунки бир геологик структуранинг геологик тарихи мобайнида ер ости сувларининг тўйинишида юқорида қайд этилган ҳар уч гуруҳ сувлари ҳам қатнашиши мумкин.

Download 35.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling