Metodikalari kafedrasi
Mazkur konferentsiya aynan ushbu hududiy markazning tashabbusi
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
41982 1 BAAE6687448A24815B9D87290D6795C37E2EA845
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Yangi O‘zbekiston-maktab ostonasidan boshlanadi”
Mazkur konferentsiya aynan ushbu hududiy markazning tashabbusi
bo‘lib, biz tadqiqotchilarni, soha mutaxassislarini mamlakatimizda taʼlim sohasida ishlayotgan pedagoglarning ilm-fanni rivojlantirish borasidagi islohotlarini muhokama qilish, dolzarb masalalarni hal qilishning samarali usullarini ishlab chiqishda xorijiy tajribalardan foydalanishni taklif etmoqdamiz. Biz uchun muloqot, tajriba almashish va hamkorlik muhim. Yangi O‘zbekistonni qurishda mamlakat Prezidentining shaxsan ishtirokini alohida taʼkidlash zarur. Davlat rahbari tomonidan mamlakatimiz taʼlim-tarbiya tizimini yanada takomillashtirish, ilm-fan sohasi rivojini jadallashtirishga qaratilgan ishlari har bir o‘qituvchini ruhlantirdi desak mubolag‘a bo‘lmaydi. Zero, “Yangi O‘zbekiston-maktab ostonasidan boshlanadi” shiori buning yaqqol tastig‘idir. Ishonchim komilki, bugungi “Uzluksiz taʼlim sifatini oshirish: taʼlim muhiti, taʼlim mazmuni, metodologiyasi va baholash” mavzusida respublika konferentsiyada ishtirokchilar tomonidan bildiriladigan fikr va mulohazalar takliflar kelgusida taʼlim sohasining rivojlanishiga takomillashishiga xizmat qiladi. Jizzax viloyat Pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi direktori Xolmurodov A’zam Shaxriyorovich 5 ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ДУНЁҚАРАШИНИ ЗАМОН ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ Бахтиёр Саидов, Халқ таълими вазири Ҳозирги глобаллашув шароитида жаҳоннинг барча мамлакатларида иқтисодий ва сиёсий соҳаларда кўзга ташланаётган ўзгаришлар республикамиз халқ таълими соҳасини ривожлантиришнинг ижтимоий- психологик шарт-шароитларига эътибор қаратиш, ўқувчи-ёшлар дунёқарашини замон талаблари асосида ривожлантириш, ватанпарварлик тарбиясини амалга ошириш билан бир қаторда уларни турли деструктив таъсирлардан асраш масаласига ҳам эътибор қаратишни тақозо қилмоқда. Давр Ватан ҳимояси, юрт тинчлиги ҳамда давлатимиз истиқболи учун жонкуяр, фидокор, ватанпарвар, виждонли, ўз хизмат ва фуқаролик бурчини сидқидилдан бажарадиган, шахсий ва касбий сифатлари талаб даражасида шаклланган инсонларни тарбиялаш вазифасини қўймоқда. Бу каби муҳим стратегик мақсадларни самарали амалга оширишда эса таълим, хусусан халқ таълими тизими ходимлари олдида бир қатор вазифалар турибди. Жаҳон илм-фанида таълим тизимининг мақсадга мувофиқ ташкил этилиши ва бошқарилиши, такомиллаштирилиб борилиши, бунда таълим субъектларидан бири ҳисобланган мактаб ўқувчиларида ватанпарварликни ривожлантириш, уларда ёт ғояларга нисбатан мустаҳкам мафкуравий иммунитетни таркиб топтириш, мазкур психологик-педагогик жараённинг назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этишга йўналтирилган тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни жиҳатдан ҳозирги кунда халқ таълими тизимида сафарбарликни таъминлашда ўқувчи-ёшлар ватанпарварлигини шакллантиришнинг психологик механизмларини такомиллаштириш долзарб илмий-амалий аҳамиятга молик муаммолардан бири ҳисобланади. Маънавий-ахлоқий қадриятларнинг ўзгараётганлиги, деструктив мазмундаги ахборот оқимининг кўпаяётганлиги шахс, жамият, давлат хавфсизлигини таъминлашда ўзига хос муаммоларни юзага келтириб, индивидуал, гуруҳий ва жамият даражасида тегишли ишлар олиб борилишини тақозо этмоқда. Бунда эса ватанпарварлик тарбиясини амалга ошириш, шахсда зарур индивидуал-психологик хусусиятларни таркиб топтиришнинг аҳамияти каттадир. Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Бу вазифаларни амалга оширишда биз асрлар мобайнида шаклланган миллий анъаналаримизга, аждодларимизнинг бой маънавий меросига таянамиз. Ёшларимиз қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини камол топтириш, уларни соғлом турмуш тарзи руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот ишларини кучайтирамиз”. 1 Ҳозирги кунда Ўзбекистон мустақиллигини кўз қорачиғидек асраш, Ватан чегарасининг дахлсизлигини ҳимоя қилишда ёшлар ўзининг шарафли ватанпарварлик бурчини бажаришга тайёр бўлишлари шарт. Бугунги 1 https://xs.uz/uzkr/post/prezident-davlatimiz-el-yurtimizga-nisbatan-dushmanlik-kajfiyatida-bolgan-bundaj-kuchlarning-har-qandaj-yovuz-fitna- va-harakatlariga-oz-vaqtida-va-keskin-zarba-berishga-qodirmiz. 6 таҳликали даврда бундай эҳтиёж доимо кутилмаган тарзда пайдо бўлиши мумкин ва ҳар бир давлат бундай ҳолатга доимо тайёр бўлиши лозим. Бу борада ёшлар олдига қўйиладиган вазифаларни бажаришга ижтимоий- психологик ҳамда индивидуал-психологик жиҳатдан доим тўлиқ шай деб бўлмайди. Демак, энг нозик масала сафарбар қилинган ёш аскарларнинг янги вазифаларини бажаришга тайёр эмаслигидир. Кутилмаганда, фавқулодда ҳарбий ҳолат, вазият юзага келганда ҳарбий хизматга чақирилувчиларни душман билан курашга сафарбар қилиш Мудофаа вазирлиги ваколатида бўлса, ёшларни жисмоний, ғоявий, мафкуравий, иродавий-психологик нуқтаи назардан тайёрлаш, улардан юртига содиқ ватанпарларни шакллантириш кўпроқ Халқ таълими вазирлигининг вазифасидир. Чунки ватанпарварлик сингари маънавий-ахлоқий хусусият ёшлар асосан мактабда таълим олган вақтларда шаклланади, мустаҳкамланади. Мамлакатимизда ўқувчилар ва ёшлар давлат ва жамият диққат марказида эканлиги сабабли мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга кучли ёшлар сиёсати олиб борилмоқда. Демографик маълумотларга мурожаат қиладиган бўлсак, мамлакат аҳолисининг 18,9 млн. нафари ёки 54 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ва болалар ташкил этади. Бироқ, олиб борилаётган ишлар натижаларини кўнгилдагидек, деб бўлмайди. Масалан, республикада 39 088 нафар ёшлар нотинч оилаларда истиқомат қилмоқда, 368 нафар ёшлар турли зарарли ноформал гуруҳлар, оқимлар таъсирига тушиб қолган. Хусусан, 2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида қайд этилган 39 244 та жиноятнинг 11 469 таси ёки 34,8 фоизи ёшлар томонидан содир этилган 2 . Бундай таҳдидларнинг олдини олиш, Ўзбекистон мустақиллигини сақлаб қолиш учун аввало, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда мавжуд муаммоларни илмий тадқиқ этиш ва таҳдидларга замонавий жавоб бериш тақозо этилади. Айни вақтда долзарб муаммолардан бири ҳисобланган ўқувчи-ёшлар маънавий-ахлоқий қиёфаси, уларнинг турли деструктив таъсирларга тушиб қолишлари ижтимоий-психологик, педагогик сабаб ва шарт-шароитларини тадқиқ қилиш борасида кўплаб хорижий ва ҳамдўстлик мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида бир қатор илмий изланишлар олиб борилган бўлиб, уларда мазкур муаммонинг келиб чиқишига таъсир кўрсатувчи ижтимоий–психологик омиллар, статистик, демографик, ҳуқуқий ва ҳудудий хусусиятлар илмий таҳлил қилинган. Ҳозирги вақтда ватанпарварлик тушунчасининг мафкуравий жиҳатдан ўзига хос идрок этилишига қарамай, мазкур тушунчани илмий-психологик нуқтаи назардан ўрганиш зарурати кучайиб бормоқда. Ёшларни шахсий ва касбий ижтимоийлаштириш, бу борадаги замонавий йўналишлар, таълим муассасаларида тарбиявий жараёнларни ташкил қилишда интерфаол услублардан фойдаланиш, мактаб ўқувчиларида экологик тафаккурни таркиб топтириш воситасида ватанпарварликни шакллантириш, маънавий маданиятнинг таркибий қисмларини илмий- 2 https://lex.uz/docs/5234746 7 педагогик тадқиқ этиш йўналишларида бир қатор республикамиз олимлари тадқиқот ишларини олиб борганлар. Шунингдек, мазкур мавзуда хорижлик олимларнинг ишлари ҳам мавжудлиги таъкидлаб ўтиш зарур. Тадқиқотни амалга ошириш жараёнида ривожланган хориж мамлакатлари етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларида мавзуга доир олиб борилаётган тадқиқот ишларини ўрганишга ҳаракат қилинди. Фуқаролар онгида мамлакат Қуролли Кучлари хизматчиларининг ижобий тимсолини шакллантириш, шахсда фуқаролик позициясини таркиб топтиришнинг концептуал жиҳатлари, социализм назариясига асосланган мафкура негизида шахсда жамоавийлик ва ватанпарварликни шакллантириш, ёшлар жамият олдидаги бурчининг ҳарбий ва давлат хизмати орқали бажарилиши, ватанпарварликнинг юксак ахлоқий қадрият сифатида шахс психик тузилмасидаги ўрни, Ватанни севиш, унинг манфаатлари учун зарур бўлса ўз жонидан ҳам воз кечиш муаммоларига доир илмий тадқиқотлар дунёнинг етакчи илмий тадқиқот марказлари ва олий таълим муассасаларида амалга оширилмоқда. Мазкур тадқиқотларда ёшлар билан иш олиб боришнинг ташкилий шакллари, ёшлар турли хатти-ҳаракатларни амалга оширишининг мақсад ва мотивлари, ҳар хил гуруҳ ва уюшмаларнинг психологик тавсифи, ижтимоий хулқ-атворнинг ўзига хос тамойиллари, амалий психология йўналишида ўсмирлар, ёшлар билан олиб бориладиган хулқ оғишлари профилактикаси, гендер тадқиқотлар, психоаналитик ва когнитив хулқ-атвор психотерапияси, муайян жамиятда шахс шаклланиши ва ривожланиши жараёнида умумий ижтимоий фаолликни амалга ошириш сингари муаммоларни ўрганишга асосий эътибор қаратилган. Хуллас, сафарбарликни таъминлашда ўқувчиларда ватанпарварликни шакллантириш ва уларни деструктив таъсирлардан сақлашнинг ижтимоий- психологик хусусиятларини тадқиқ этиш ҳозирги кундаги муҳим масалалардан бири ҳисобланар экан, мактаб ўқувчиларида ватанпарварликни шакллантиришдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, ўқувчиларда ватанпарварликнинг шаклланганлик даражасини таҳлил қилиш, ўқувчиларда ватанпарварликнинг шаклланишига таъсир этувчи деструктив омилларни тадқиқ этиш, ўқувчи-ёшларда ватанпарварлик туйғусини самарали шакллантириш бўйича психологик тавсиялар ишлаб чиқиш педагог ва психолог мутахассислар, олимлар олдида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling