Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
11
кетишди. Жаҳонгир тажриба пайтида кўрганларини ўғлига айтмади. Жамшид дадасининг гапни 
бир-бирига уланмаган турли воқеаларга бураётганидан тажриба ҳақида сўз очиш нияти 
йўқлигини сезди. Икковлон анҳор бўйидаги емакхонада овқатланишди. Жамшид бир айланиб 
келаман, деб отаси билан хайрлашди. Жаҳонгир эса уйига йўл олди. Хонасига кириб қалин 
дафтарни очди. Оқ саҳифада ҳуснихат билан ёзилган дастлабки сатрлар пайдо бўлди: 
 САБОҚДОШЛАР 
(Кундаликнинг биринчи саҳифаси)
Қорабайирни етаклаб келаётган йигит мадрасага яқинлашиб тўхтади. Елкасидаги беқасам 
тўнни қўлига олди-да, ҳайрат билан бинога тикилиб қолди. Тўрт гумбазли, тўрт минорали, икки 
қаватли иморат унинг ҳушини олган эди. У мўъжизага дуч келгандай киприк қоқмасди: 
мадрасанинг пештоқи гумбаз билан, мовий гумбаз эса осмон билан пайваста, йигитнинг 
назарида мадраса гумбази самони ушлаб тургандай, бино вазнидан эса гўё Ернинг умуртқаси 
қирсиллаб кетаётгандай эди. Девордаги нақшлар мағрибга бош қўйган қуёшнинг ожиз нурида 
кўзни олгудай товланарди... 
Йигит мадрасадан чиқиб келган узун чопонли, катта оқ салла ўраган басавлат кишига 
яқинлашди. Салом берди. Киши мулойимгина, қироат билан алик олгач, сўрашга жазм этди: 
— Тақсир, айбга буюрмайдилар, мен толиби илмлардан бирини истаб келиб эдим. 
— Кимни? 
— Мулла Абдулваҳобни. 
— Абдулваҳобними?! — Кишининг қоши сал чимирилди. Йигитга бошдан-оёқ разм солди. Бу 
ўзгаришни йигит сезди. — У кимингиз, акангизми? 
— Акам эмас, сабоқдошмиз. Падари бузургворларининг дуоларини етказмоқчи эдим. 
— Шундай денг... — киши яна бир оз жим қолди.— Абдулваҳобни бу ердан топа олмайсиз. 
— Сабаб? 
— Дўстингиз сабоқ олмоқ ўрнига кўрнамаклик қилди. Шаккоклиги учун жазога лойиқ эди. 
Лекин давлатпаноҳнинг марҳамати насиб этиб, Худо бир асради. Илм олиш истаги йўқ экан, 
мадрасадан юз ўгирди. 
— Уйга кетдими? 
— Уни ҳозир балки хонақоҳдан топарсиз. 
— Манави ерданми? 
— Йўқ, у бу ерга келмайди. Шаҳристон этагидаги хонақоҳни қаранг. 
От бурнини кериб пишқирди. Йигит унинг бўйнига эркалаб шапати уриб қўйди-да, орқасига 
қайтди. Аср намозига ҳали вақт бор, шу боис у аввал карвонсаройга қўниб, кейин намоз пайти 
масжидга чиқишни ихтиёр қилди. У Самарқандга йўл олганида Абдулваҳобга суянган эди. 
Мусофирлик тузини энди тотаётган йигит учун шаҳристонда таниш кишисининг борлиги анча 
далда бўларди. 
Абдулваҳобларнинг ери уларникига туташ, лекин уч-тўрт баробар катта эди. Қишлоқнинг 
аксар аҳли Абдулваҳобларнинг ерида ишлар эди. Андижон йўлидаги адирда ҳам, Ўш 
теварагидаги тоғларда ҳам шуларнинг чорваси ўтларди. Йигит Абулваҳоб билан бир мактабда 
таҳсил олган эди. Абдулваҳобнинг хотири заифроқ, уқуви айтарли баланд эмасди. Мадрасага 
бориш истаги бўлмаса-да, отасининг пўписасидан қўрқиб, ризолик берди. Беш йил муқаддам 
ота-бола Самарқандга йўл олишди. Бойбува оғзи қулоғида хурсанд бўлиб қишлоғига қайтди. 
Энди унинг ўғли ҳақида гап кетса «мулла Абдулваҳоб» деб тилга олинадиган бўлган эди. 
Мадрасага кирганидан бери Абдулваҳоб қишлоғига бирров бўлса-да, келиб-кетмади. 
Бойбуванинг ўзи икки марта Самарқандга бориб келди. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling