Министерство высшего и средного специального образования республики узбекистан


Download 1.78 Mb.
bet13/16
Sana10.02.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1187190
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Афтореферат mm

р е з ю м е с и
Таянч сўзлар: математик моделлаштириш, спектрал-тўр усули, яқинлашиш, юқори аниқлик, самарадорлик, нейтрал турғунлик эгри чизиқлари ва сатҳлари, ортогоналлик шартлари.
Тадқиқот объектлари: бир ва икки фазали оқимлар учун математик моделлар, гидродинамик турғунлик муаммоларини спектрал-тўр усули билан ечиш.
Ишнинг мақсади: спектрал-тўр усулини назарий ва экспериментал (сонли ҳисоблашлар) асослаш ва бу усул ердамида бир ва икки фазали Пуазейл, ҳамда чегаравий қатлам гидродинамик турғунлик муаммоларини тадқиқ этиш.
Тадқиқот усуллари: ишда ҳисоблаш математикаси, гидродинамик турғунлик назарияси, функционал таҳлил методларидан фойдаланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тартиби m-га тенг бўлган оддий дифференциал тенглама учун хос қиймат муаммосини ечишга мўлжалланган янги сонли усул - спектрал-тўр усули тавсия этилган. Усулнинг яқинлашиши ва тақрибий хос қийматларнинг аниқ хос қийматларига яқинлашиши исботланган, яқинлашиш тезлиги баҳолари олинган. Спектрал-тўр усули бир фазали Пуазейл ва чегаравий қатлам оқимлари турғунлиги муаммоларини ечишга қўлланилган. Икки фазали оқимлар турғунлигининг мураккаб муаммоси ҳал этилган. Спектрал-тўр усулининг юқори аниқлиги ва самарадорлиги кўрсатилган. Икки фазали оқимлар учун характерли параметрларнинг фазовий боғлиқлиги тузилган.
Амалий аҳамияти: исботланган теоремалар спектрал-тўр усулининг жиддий ривожи, унинг кўп фазали гидромеханика масалаларининг янги синфига умумлашувини таъминлайди ва тақрибий усул яқинлашишини назарий асослашга, ҳамда яқинлашиш тезлигини баҳолашга имкон беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: илмий тадқиқотлар натижалари ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Метеоинформсистем информацион технологиялар марказида фойдаланилаяпти, улар Термиз давлат университети физика-математика факультетида ўқиладиган бир қатор махсус курслар асосини ташкил этади.
Қўлланиш соҳаси: ишлаб чиқилган усулни гидродинамик турғунлик муаммоларни ечишда ишончли математик аппарат сифатида тавсия этиш мумкин. Турғунлик бўйича хулосалардан турли атмосфера оқимларини (чангланган ҳаво), ҳамда нефть ва газ қазиш жараенини таҳлил этишда фойдаланиш мумкин.



Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling