Мирзо улуғбек номидаги


Download 4.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/189
Sana27.10.2023
Hajmi4.9 Mb.
#1727116
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   189
Bog'liq
Milliy universitet Lobar bilan tezis

 
Guruh 
O’quvchi-
lar soni 
86-
100 
“5” 

71-
85 
“4” 

55-
70 
“3” 

O’rtacha 
ball

Nazorat 
guruh 
27 

14,8 11 
40,7 
12 
44,4 74% 
Eksperiment 
guruh 
27 
10 
37 
16 
59,3 

3,7 
86% 
Eksperimentlar tahlili shuni ko'rsatadiki, foydalanilgan interfaol usullar 
orqali o'quvchilarning bilim olish ko'rsatkichi odatiy dars o'tilgan guruhdan 
ko'ra tajriba guruhida 12% ga ortdi. Demak, turli interfaol metodlarni dars 
jarayoniga tadbiq qilish orqali talabalarni kimyo faniga oid bilim - 
ko'nikmalarini va qiziqishlarini yanada oshirishga erishish mumkin bo'ladi. 
 
Foydalanilgan adabiyotlar 
1. М. Миркомилова “Аналитик кимё” “Ўзбекистон” нашриёти Т. : , 2001 
2. Sh. Abdullayev “Analitik kimyo” ma’ruza matni Andijon 2008. 
3. Madumarov T.,Kamoldinov M. “Innovatsion pedagogik texnologiya asoslari 
va uni ta’lim tarbiya jarayonida qo’llash” O’qituvchilar uchun uslubiy 
qo’llanma “Talqin” T. :, 2012. 
4. Tolipov O`., No`monova N. Kimyo ta`limida zamonaviy pedagogik 
texnologiyalar. S.D. Xalq ta`limi. 2011 yil. 
 
ЎЙИНЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ГАЛОГЕНЛАР
БЎЛИМИ МАВЗУЛАРИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
Жумабаев Ф. Р., Култаев К. К., 
Низомий номидаги ТДПУ, Тошкент ш. 
 Анорганик кимё фанининг мазмун-моҳиятини ўқувчиларга етказишда 
ўқитувчидан юқори педагогик маҳорат ва касбий малака талаб этилади. Бу 
борада ўқитувчи ўз фани доирасидан ташқари, турли таълим 


208 
технологиялари ва методлари ҳамда уларнинг амалиётда қўлланилиши 
ҳақида билим, кўникма ва малакага эга бўлиши лозим. Хусусан, анорганик 
кимё фани, “Галогенлар” бўлими мавзуларини ўйинли технологиялар 
асосида ўқитишни такомиллаштириш, ушбу фан ҳақидаги тушунчаларнинг 
тўлиқ ўзлаштирилишига асос бўлиб, бугунги кунгача ўз долзарблигини 
сақлаб келмоқда.
 Илмий тадқиқотнинг долзарблигидан келиб чиққан ҳолда, анорганик 
кимё фани хусусан, “Галогенлар” бўлими мавзулари юзасидан ўйинли 
технологиялар асосида методик тавсия ҳамда дарс ишланмалари яратишни 
ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Ушбу мақсадни амалга ошириш 
қуйидаги вазифалар ечимини назарда тутади: мавзусига оид назарий 
билимлар билан танишиш, олинган билимлар асосида ўйинли 
технологияларни саралаб олиш, улардан дарс ишланмалари яратишда 
фойдаланиш ҳамда олинган натижалар самарадорлигини педагогик 
эксперимент орқали текшириш.
Анорганик кимё фанини ўқитишни такомиллаштиришда кўплаб 
ўйинли технологиялардан кенг фойдаланиш мумкин. Жумладан, 
“Галогенлар” бўлими мавзуларини ўқитишда “Светафор ранглари”, “Бўш 
ўринларни тўлдиринг”, “Кроссворд” ва “Ким биринчи” каби ўйинли 
технологиялардан ўқитиш жараёнида фойдаланиш юқори самарадорликка 
олиб келади. Масалан, “Светафор ранглари” ўйинли технологиясида 
дастлаб ўқувчилар 3 гуруҳга бўлинади ҳамда уларнинг фаоллиги 3 хил 
рангдаги карточкалар (яшил – 5 балл, сариқ – 4 балл ва қизил – 3 балл) 
орқали баҳолаб борилади. Якунда эса энг кўп балл йиғган гуруҳ аъзолари 
ғолиб деб эълон қилинади. Бу эса ўз навбатида ҳар бир ўқувчининг дарсда 
фаол қатнашишига ва кўпроқ балл йиғишига асос бўлади. Ушбу ўйинли 
технологиянинг аҳамияти шундаки, у бутун дарс жараёни мобайнида 
давом этади ҳамда дарсда қўлланиладиган бошқа ўйинли технологияларни 
ҳам ўз ичига қамраб олади. Шу билан бирга “Светафор ранглари” ўйинли 
технологияси ўқувчиларнинг бутун дарс жараёнидаги фаолиятини баҳолаб 
борувчи мезон вазифасини бажаради. Ушбу ўйинли технологиядан 
фойдаланишда қуйидаги асосий қоидаларга амал қилиш лозим: 
Даставвал ўйин шартлари, мазмун ва моҳияти ўқувчиларга 
тушунтирилиши керак (бунда ҳар бир ўқувчи ўз жамоасининг бир қисми 
эканлигини ҳамда у йиғган баллар якунда жамоасининг ғалабасини 
таъминлашини тушунмоғи лозим); 
Ҳар бир жамоа кучи тенг тақсимланган бўлмоғи лозим (яни ҳар жамоа 
аъзолари тенг сонли ҳамда улардаги ўқувчилар билим даражаси тенг 
бўлиши керак. Бу ўз навбатида соғлом рақобатни вужудга келтиради); 
Ҳар бир босқичдан кейин жамоалар йиғган баллари эълон қилиб 
борилиши лозим (бу ўз навбатида натижалар ошкорлигини таъминлайди, 
шу билан бирга ўқувчилар ўз-ўзини баҳолаб бориш имкониятига эга 
бўлади); 


209 
Дарс якунида ғолиб ёки мағлуб жамоа бўлишидан қатъий назар, ҳар 
бир жамоадаги ўқувчилар фаолияти улар тўплаган карточкалар асосида 
баҳоланади (бунда кўпроқ яшил карточка тўплаган жамоа аъзоси аъло 
баҳога лойиқ деб топилади). 
“Бўш ўринларни тўлдиринг” ўйинли технологиясида ўқувчиларга 
“Галогенлар” бўлими мавзуси бўйича қўшимча топшириқлар берилади ва 
шу орқали уларнинг билим даражаси баҳолаб борилади. Бу технология ўз 
ичига “Майдончани тўлдиринг”, “Тушуриб қолдирилган сўзларни топинг” 
ҳамда каби кичик ўйин турларини қамраб олади. Хусусан, “Майдончани 
тўлдиринг” ўйинида ўқувчиларга бир қанча моддалар кетма-кетлиги 
тақдим этилади ҳамда ўқувчилардан уларни мос равишда номлаш талаб 
этилади. Жавоблар дафтар ва мониторда параллел равишда текшириб 
борилади. Бунда қуйидаги моддалар кетма-кетлигидан фойдаланиш 
мумкин: 
NaI _______________ 
NaCl _______________ 
FeBr
3
_______________
HF _______________
KClO
3
_______________ 
PCl
5
_______________ 
MnCl
2
_______________ 
ZnF
2
_______________ 
HClO _______________ 
HClO
2
_______________ 
HClO
3
_______________ 
HClO
4
_______________ 
AuCl
3
________________
“Тушуриб қолдирилган сўзларни топинг” ўйини “Галогенлар” бўлими 
мавзуларининг физик хоссаларини очиб бериш ҳамда мустаҳкамлашда 
қўлланилади. Бунда ўқувчиларга ҳар бир галогеннинг асосий физик 
хоссаларини акс эттирувчи қисқача матн тақдим этилади. Ўқувчилар ўз 
навбатида матнда тушириб қолинган сўзларни (галоген номи, уларнинг 
хоссалари бўлиши мумкин) керакли жойларга тўлдириб чиқишади. Бунда 
уларда мустаҳкам хотира ҳамда тезкорлик талаб этилади. 
“Ким биринчи” ўйинли технологиясида гуруҳ сардорлари ўзаро 
беллашишади. Унда ҳар бир гуруҳ ўзаро келишган ҳолда ўз гуруҳ 
сардорлари номзодини тақдим этишади. Шундан сўнг, гуруҳ 
сардорларининг билими тезкор савол-жавоб ўтқазиш йўли билан текшириб 
кўрилади. Бу жараёнда гуруҳ сардорларига ўз гуруҳлари учун қўшимча 
баллар ишлаш имконияти берилади. Ушбу ўйиннинг аҳамияти шундаки, 
унда баллар бўйича ортда қолаётган гуруҳ аъзоларида қўшимча баллар 


210 
тўплаш орқали бошқа гуруҳларга етиб олиш имконияти туғилади. Шу 
билан бирга, сардорлардан топқирлик ва тезкорлик талаб этилади.
Ўйинли технологиялар асосида “Галогенлар” бўлими мавзулари 
юзасидан яратилган дарс ишланмалари, ўқувчиларнинг анорганик кимё 
фанига бўлган қизиқишининг ортишига, дарсда фаол қатнашишларига 
ҳамда маълумотларнинг осон, эсда қоларли ва тез ўзлаштирилишига ёрдам 
берди. Бу эса ўз навбатида анорганик кимё фанини ўқитишнинг 
такомиллаштиришга сабаб бўлади. 
 Ўйинли педагогик технологиялар кенг қамровли тушунча бўлиб, у ўз 
ичига турли хил метод ва йўналишларни қамраб олади. Шу жиҳатдан, 
педагогик жараённи ташкил этиш ва олиб боришда улар муҳим аҳамиятга 
эга. Хусусан, ўқув жараёнининг билимларни эгаллашга йўналтирилган 
аниқ мақсад ва натижаларга қаратилганлиги шулар жумласидандир. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ўйинли технологиялардан 
анорганик кимё фанида, хусусан дарс жараёнида фойдаланиш ҳар бир 
ўқитувчидан юқори педагогик маҳорат талаб этади. Шу билан бир қаторда, 
ўйинли технологиялар бола психологиясини ўрганиш ҳамда ҳар бир 
ўқувчи билан индивидуал ишлаш имконини беради. Шуни ҳам таъкидлаш 
жоизки, ўйинлар инсон ҳаёт фаолиятининг асосий йўналишларидан бири 
бўлиб, уларни дарс жараёнида қўллаш педагогик жараён самарадорлигини 
таъминлайди. 

Download 4.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling