Моҳирбек Қўчқоров Эргаш ўғли 1998 йил 11 июньда Самарқанд вилояти Нарпай тумани Арабхона қишлоғида туғилган. 2005-2014 йилларда 4-умумтаълим мактабини тамомлаган


Download 273.88 Kb.
bet2/10
Sana19.06.2023
Hajmi273.88 Kb.
#1606722
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Моҳирбек – Зомин 2023

Ёқмагайсан

Ўтга солдим юрагимни, куйиб кетди,


Зар қоплаган дунёсидан тўйиб кетди.
Муҳаббат ҳам қовоғини уйиб кетди,
Қашшоқ бўлсанг севгига ҳам ёқмагайсан.

Томдан тушган тарашадай «севдим» дедим,


«Сен менга боқ, мен ҳам сени девдим», дедим.
Ерга боқди, «узр...», деди, «йўқ, жим», деди.
Аҳмоқ бўлсанг бир қизга ҳам ёқмагайсан.

«Айбим нима?» Савол бердим ўз-ўзимга,


Ёки «шира» тушмаганими кўзимга?
Ҳазар қилдим ҳаром қўшмай деб тузимга,
Қўрқоқ бўлсанг иблисга ҳам ёқмагайсан.

Миннат суви оққан чўлда чўлламадим,


Мансабдор дўст эшигига йўламадим.
Осон келар омадларни қувламадим,
«Чўлоқ» бўлсанг бир дўстга ҳам ёқмагайсан.

Пинак бузмай қўл силтадим, бурилдим тарс,


Бу оламда салом ҳам қарз, алик ҳам қарз.
Ҳаёт тепсин, урсин, Худо урмаса бас,
Булоқ бўлсанг қош-кўзга ҳам ёқмагайсан.
Йигит яшасин

Йигит ўлмай юрсин, йигит яшасин,


Тиғ тутсин ёвларга Ватан қошида,
Бирор иш тушса гар оила бошига,
Дунёни иккига бўлиб ташласин!

Йигит ўлмай юрсин, йигит яшасин,


Бир сулув бахтига бор бўлсин доим,
Ўзин йўқотганнинг кўрсатиб жойин,
Қалбидан кибрини юлиб ташласин!

Йигит ўлмай юрсин, йигит яшасин,


Бўғзига нафаси тиқилганда ҳам,
Қалбидан қон томиб сиқилганда ҳам,
Ҳеч кимга билдирмай кулиб яшасин!

Йигит ўлмай юрсин, йигит яшасин,


Мазлумга оламнинг торлиги учун,
Биргина Худонинг борлиги учун,
Қувватга, қудратга тўлиб яшасин!
Умрни ўтдаги сомон деб билдим

Қанчалаб куз ўтди, қанча қиш ва ёз,


Кўнгилни музлатди гоҳида аёз.
Поёнсиз дўстликлар бўлганда саёз,
Аввалда туганмас уммон деб билдим.
Қалбимга доғ тегса ишқ қазган чоҳдан,
Товоним қонаса тиконли боғдан.
Севгилим жой топса ўзга қучоқдан,
Садоқат сўзини гумон деб билдим.

Кутмаган каслардан келганда зиён,


Тиғ тутса бўйнимга девордармиён,
Ҳеч кимга айтмайин сақладим пинҳон,
Кечирмоқ сўзини виждон деб билдим.

Дўнгу-паст келганда қисматим йўли,


Елкамдан тушганда жигарлар қўли,
Бўлсам ҳам гоҳ забун, гоҳи кулгули,
Бир кун келар бахтни ҳирмон деб билдим.

Билганлар дейдилар: «унут барчасин,


Сенга терс келганнинг ёпкин дарчасин...»
Кўкларга учуриб ўтмиш шарчасин,
Келажак кемасин яксон деб билдим.

Кўп ўйга толдимми дейман баъзида,


Жавоб тополдимми дейман баъзида,
Ё тўхтаб қолдимми дейман баъзида,
Мақсадни сўнгги йўқ довон деб билдим.

Не бўлса ҳаммаси қолди тарихда,


Қора ўтмиш оққан қилдай ариқда,
Умидим жо бўлгач битта тариққа,
Умрни ўтдаги сомон деб билдим.

Download 273.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling