Моҳирбек Қўчқоров Эргаш ўғли 1998 йил 11 июньда Самарқанд вилояти Нарпай тумани Арабхона қишлоғида туғилган. 2005-2014 йилларда 4-умумтаълим мактабини тамомлаган


Download 273.88 Kb.
bet5/10
Sana19.06.2023
Hajmi273.88 Kb.
#1606722
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Моҳирбек – Зомин 2023

ЧАҚҚАНДEК БЎЛДИ

Таманно айлади кўзингнинг ёши,


Қум билан қорилди менинг бардошим.
Кимсаларнинг сенга шайдо қароши
Менга рақибона боққандек бўлди.
Юракка аланга ёққандек бўлди.

Жилмайиб, бепарво турарсан ҳануз,


Ашкинг қайнаб-тошар, юрагингда - муз!
Сен-ла бол умримга солганингча туз,
Чашмингдан оғулар оққандек бўлди,
Балолар ёмғири ёғгандек бўлди.

Эҳтимол, қадрингни оширмоқчисан,


Ё қошингдан мени қочирмоқчисан.
Балки юрагингдан ўчирмоқчисан???
Заҳар босган кўлвор чаққандек бўлди,
Касофат мен томон боққандек бўлди.
Нечалаб севгиси ёлғонлар келди,
Минг бир юз санамдан қолғонлар келди.
Ҳатто итдан бўса олғонлар келди,
Қўл чўзишинг унга ёққандек бўлди,
Менинг эса эсим оғгандек бўлди.

Турарман нигоҳинг солган қафасда,


Ҳаёт тугаб борар ҳар бир нафасда.
Наҳот яшаб бўлдим умрим бир пасда,
Ҳийлагар нағмасин таққандек бўлди,
Барчаси мийямни чаққандек бўлди...
Биз сизни соғиндик Муҳаммад Юсуф

Қизғалдоқ бошига тошлар тўкилди,


Жайронлар кўзидан ёшлар тўкилди.
Соғинган туркман қиз қадди букилди,
Биз сизни соғиндик Муҳаммад Юсуф.

Райҳонлар бўй бермай қўйди негадир,


Кийигни сиғдирмас майсазор, адир.
Уларга бир ота керакдир ахир,
Биз сизни соғиндик Муҳаммад Юсуф.

Шеърият қўмсади ўтли байтларни,


Ўғлони саҳнани ёрган пайтларни.
Ўшал тотли онлар яна қайтарми,
Биз сизни соғиндик Муҳаммад Юсуф.

Бунчалар меҳрли шавфқатсиз олам,


Сизни кўп қийнамай, бизга берди ғам.
«Марҳамат» йиғлади қайда деб болам
Биз сизни соғиндик Муҳаммад Юсуф.

Юрибди не каслар, дастидан минг дод,


Бу замин шунчалар тормиди наҳот!?
Кенг бўлса сиғмади нега бир устод?!
Биз сизни соғиндик Муҳаммад Юсуф.
Шеърингиз ўқисак кўзлар қизарди,
Тирқишдан намакоб секин сизарди.
Қовоқлар осилиб, лаблар гезарди,
Биз сизни соғиндик Муҳаммад Юсуф.

Қиёмат субҳи то отгунча энди,


Наҳотки дийдорнинг умиди тинди.
Барибир Жайроннинг кўнгли ўксинди,
Биз сизни соғиндик Муҳаммад Юсуф.



Download 273.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling