Моҳирбек Қўчқоров Эргаш ўғли 1998 йил 11 июньда Самарқанд вилояти Нарпай тумани Арабхона қишлоғида туғилган. 2005-2014 йилларда 4-умумтаълим мактабини тамомлаган


Download 273.88 Kb.
bet9/10
Sana19.06.2023
Hajmi273.88 Kb.
#1606722
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Моҳирбек – Зомин 2023

ОНА ТИЛИМ
Йўлларингни тўсди неча харсанг тошлар, кемирдинг сен,
Ҳар бир аср янги ўйин бўшлар барин емирдинг сен.
Ёмон кўзда боққанларнинг кўзларига суқмадинг чўп,
Аммо кимки сени деса, икки ҳисса семирдинг сен.
Ўтмишингга разм солсам, оғриқ берар, қонар дилим,
Не довонлар ошиб ўтга зўр карвоним, она тилим.

Ўзинг билан кўп синоат олиб келдинг, билдим энди,


Неча фурсат лойқаланган ифлос сувлар секин тинди.
Бошгинангни оғир қилди, оғриқ солди разил зотлар,
Ҳар тўсиққа учраганда неча бора руҳинг синди.
Ёддан чиқмас кўксинг аро музлар солган «совуқ иқлим»,
Барчасини мағрур енгган павлавоним, она тилим.

Бир даврки, аччиқ бўлди, мовий кўзлар чиқдилар, воҳ,


Қай азизлар «душман» бўлди, неча бири бўлди қулоқ.
Ватан деди, сен дедию, Қодирийлар бердилар жон,
Чўлпон каби фарзандларинг кетди қалбга солганча доғ.
Сенга раҳна сололмади ҳеч бир даҳшат, ҳатто ўлим,
Оловлардан омон чиққан бағри алвон она тилим.

Ниҳоятки шамол юрди кўксинг аро ғир-ғир этиб,


Ҳамма кутган ёруғ кунлар насиб қилди, келди етиб.
Олимларинг ёзди эркин, хоҳлаганча ва поёнсиз,
Шоирларинг ҳузур топди қанча-қанча шеърлар битиб.
Ёш авлодга бўлди роҳат, тўсиқ йўқдир олса илм,
Кутмабмидик шу кунларни неча замон, она тилим.

Токи танда жонимки бор, билгинки, мен сенинг тараф,


Сенга хизмат қилмоқ, билсанг, дунёдаги олий шараф.
Майли, сенда сўзлашмасин бутун борлиқдаги инсон,
Талпинса бас чин кўнгилдан битта миллат сенга қараб.
Камолингга ривож қўшмоқ истар бунда ўзбек элим,
Дейман: завол билма, бўлгин доим омон, она тилим.
Севги буюк уммон экан...


Севги буюк уммон экан - кемаси йўқ,
Ишқ аҳлининг забони бир - шеваси йўқ,
Чинор минг йил яшар аммо меваси йўқ,
Чинор умрин сўрамаган нодон эмас.



Download 273.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling