Моҳирбек Қўчқоров Эргаш ўғли 1998 йил 11 июньда Самарқанд вилояти Нарпай тумани Арабхона қишлоғида туғилган. 2005-2014 йилларда 4-умумтаълим мактабини тамомлаган


Download 273.88 Kb.
bet4/10
Sana19.06.2023
Hajmi273.88 Kb.
#1606722
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Моҳирбек – Зомин 2023

БИРИНЧИ МУҲАББАТИМ
(Абдулла Орипов шеърига татаббу)

Кеча оқшом фалакда ой бўзариб ботганда,


Тақдир цинган кўнглимга бир қора из тортганда,
Ғам-ғуссам соат сайин, лаҳза сайин ортганда,
Малҳамни сендан кутдим, биринчи муҳаббатим,
Мен ўзимни унутдим биринчи муҳаббатим.

Музми-тузми билмадим, не қўшилди ошимга,


Гоҳи дўппи тор келди дард шиширган бошимга,
Шунча савдо «совға»ми йигирма уч ёшимга?!
Барин ичимга ютдим биринчи муҳаббатим,
Номингни дилда тутдим, биринчи муҳаббатим.

Дўсту-ёр, хеш-ақрабо сендай кутмас йўлимни,


Кул, табассум қил дейди, тушунмайди кўнглимни,
Қандай кулай қўйнимдан суғуртириб гулимни?
Аксимдан кўз беркитдим, биринчи муҳаббатим,
Сиқилсам мисра битдим, биринчи муҳаббатим.

Биламан, бу дунёнинг ёлғони ростидан кўп,


Асабни парчалайди хиёнатдан ясаб тўп,
Тирноғимни ковлашар қадрдонлар - қўлда чўп,
Энг ёмони - ётлар жим, биринчи муҳаббатим,
Билмам ким дўст, душман ким, биринчи муҳаббатим.

Яшаб-яшаб толиқдим айни полвон чоғимда,


Фақат армонлар унди суюкли дил боғимда,
Бу боғда сўнган ғунча қаро ер қучоғида,
Тупроғинг кўзга сурдим, биринчи муҳаббатим,
Йўлни сен томон бурдим, биринчи муҳаббатим.

Изларингни ўпмаган адир - ўнгу-чап қурсин,


Сенсиз икки ёқамдан олган рўзишаб қурсин.
Яноғингдан бир бўса ололмаган лаб қурсин,
Ишқ йўлида қоқилдим, биринчи муҳаббатим,
Афсус дедим, оҳ урдим, биринчи муҳаббатим.


Раҳматжонни бой бериб қўйдик


(Раҳматжон Қурбонов хотирасига)

Дилни ёқди совуқ овоза:


Хоразмда бугун жаноза...
Тор ҳам ҳазин, тутмоқда аза,
Хушзабонни бой бериб қўйдик.

Юракларда қурганди қаср,


Доим эди халққа мунтазир.
Лекин ҳали куйлар минг аср,
Зўр инсонни бой бериб қўйдик.

Устоз борса «ёнарди» тўйлар,


Ҳар қўшиқда янгича сўйлар.
«Хиваки»ни энди ким куйлар?!
Қаҳрамонни бой бериб қўйдик.

Довудийим, санъатнинг тоғи,


Ўчмас асло устоз чироғи.
Бўшаб қолди халқнинг қучоғи,
Паҳлавонни бой бериб қўйдик.

Қўшиқлари терилди қатор,


Булбуллар ҳам ҳомуш ғамзадор.
Йиғлаб-йиғлаб тугади мадор,
Қадрдонни бой бериб қўйдик.

Овозаси оламга етди,


Кўнгилларни минг бўлак этди.
Комилжоннинг ортидан кетди -
Раҳматжонни бой бериб қўйдик.
НУҚТА

Қаламни қоғозга битта боссанг бас,


Бир нуқта қўйилар барча матинга.
Лек яшай бошласанг вергуллар билан,
Қора ранг чаплангай оппоқ отингга.

Яшашнинг, албатта, синоати бор,


Ҳамма ҳам ғам келса кулавермайди.
Дардингни пойига тўкаман десанг,
Ҳамма ҳам онангдай бўлавермайди.

Наф бермай қўйганда қуруқ савлатинг,


Онт ичган дўстинг ҳам «туф» дер юзингга.
Жигар деб энг сўнгги қонингни ичиб,
Сўнг, тупроқ тўлдирар тирик кўзингга.

Ҳаётнинг маънисин тушунмайсан гоҳ,


Бир яшнаб, ўн бир бор топасан сўлиш.
Билмайсан қай бири маъқуллигини:
Қийналиб яшашми ё осон ўлиш...?!

Бўғмоқчи бўлсанг гар ўзингни ўзинг,


Қўлларинг етмайди қилдай бўйнингга.
Тушушин истамай қўясан ҳатто
Ёвнинг ҳам бошингдан ўтган кунингга.

Худо деб саждани ўпарсан аммо


Худонинг нафрати ошгандай сенга.
Нолангга сира ҳам парво қилмайди...
Барчаси қаршидир кемтик бахтингга.

Моҳирбек, чидагин келгунча нуқта,


Ҳасратдан кўтарма умринг тоғини.
Чин дилдан Роббингга солиб кутавер
Барига бир қалам қўйилмоғини!



Download 273.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling