Моҳирбек Қўчқоров Эргаш ўғли 1998 йил 11 июньда Самарқанд вилояти Нарпай тумани Арабхона қишлоғида туғилган. 2005-2014 йилларда 4-умумтаълим мактабини тамомлаган
ЧEКИЛМАЙ ЧEКИЛГАН ФАРЁД НE ЎЗИ???
Download 273.88 Kb.
|
Моҳирбек – Зомин 2023
ЧEКИЛМАЙ ЧEКИЛГАН ФАРЁД НE ЎЗИ???
Ҳайронман дунёнинг ғамига боқиб, Гоҳо кўп, гоҳида камига боқиб. Хира тортган умрим шамига боқиб, Ўйлайман, аслида ҳаёт не ўзи? Чекилмай чекилган фарёд не ўзи? Кимдир шод, оғзидан кулгу тушмайди, Кимнингдир кўзидан уйқу тушмайди. Қайсидир дилга бол туйғу тушмайди, Қалби обод ёки барбод не ўзи? Чекилмай чекилган фарёд не ўзи? Қошимни тўлдирди аъёну боён, Ғариб шул жуссамга ғариб кўнглим хон. Истарлар шуни ҳам айлашни вайрон, Дил дарди не эрур, индод не ўзи? Чекилмай чекилган фарёд не ўзи? Бошимга болишмас, ботди ёстиқтош, Унга бош қўймоққа керак тоғбардош. Юракка қўнди гард, кўздан оқди ёш, Қалб қурти -- ғийбату, фасод не ўзи? Чекилмай чекилган фарёд не ўзи? Савол кўп, жавоб йўқ, изоҳ йўқ, сўз йўқ, Ҳақ сўзга боқмоққа виждон ё юз йўқ. Ўйласам, оламда ҳеч инсофсиз йўқ, Лек инсоф не ўзи, иснод не ўзи? Чекилмай чекилган фарёд не ўзи? САЙЁҲМАН Мен – тошли йўллардан юриб толмаган, Ва силлиқ кўприкка сира бормаган, Ғанимнинг бошини уриб ёрмаган Аҳмоқман! Айтса ҳам юлдузга севгисин айтган, Муҳаббат йўлининг ярмидан қайтган, Ва мажруҳ дилларни баттар ҳор этган Гумроҳман! Бир жанон сочини ўраманми - йўқ, Яна бир қуёшни кўраманми - йўқ, Самодан тупроққа қулаб тушган чўғ - Бир оҳман! Битта сўз заҳридан ёниб кетгувчи, Бир онда барчадан тониб кетгувчи, Беғубор юракка томиб кетгувчи Сиёҳман! Кўзлаган ерига ета олмаган, Нокас дўст ёнидан кета олмаган, Шоҳини ҳимоя эта олмаган Сипоҳман! Топилмас ненидир мангу кутгувчи, Оймомо сирларин ичга ютгувчи, Қўшқўллаб, оғзини маҳкам тутгувчи, Сиргоҳман! Мен кимман - аслида оддий одамман, Гоҳида баҳилман, гоҳи ҳотамман, Баъзида қумли чўл, баъзида чаман, Гиёҳман! Шипшийдам оламда бекор изғиган - Сайёҳман! АРМОН Ўтмишимга боқиб турибман, Гоҳ музлаб, гоҳ оқиб турибман. Дил пўстагин қоқиб турибман «Ишқ тўрига нега тушдинг?» деб. Қувноқ эдим, оддий, ғўр эдим, Ғам келганда кўзи кўр эдим. Ҳиссиётни бўғизлай дедим «Нега тошдинг, нега жўшдинг?» деб. Наҳот мени кечирмас Раҳмон, Дилим сихга тортади шайтон. Балки мангу қарғар бир жонон «Бекор мени шеърга қўшдинг!» деб. Айтилмас гап қоплар тўрт ёним, Мангу сиримсан ёрижоним. Отам сўкар сўзлаган оним «Қайда эди ақлу-хушинг?» деб. *** Кўнглим ҳайқирмоққа шай, Ё пирай, Десанг «марҳамат қилай» - Ишққа чай. Карамлисан, мен - бебош бағритош, Мен - музлаб чимрилган қош, Сен - қуёш! Мен бир ошиқ, юраксиз, Ва шаксиз, Дилга сендан ўзга қиз Кераксиз! Download 273.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling