Наманган мухандислик педагогика институти


МС: Шахс узига узи бахо беришни кай тарзда амалга оширади?


Download 1.05 Mb.
bet38/43
Sana16.06.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1509201
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
443e434bedb560a7da76eec767f7adaa Психология (Муаммоли маъруза матни)

МС: Шахс узига узи бахо беришни кай тарзда амалга оширади?

Киши узи хакида баъзи нарсаларни аллакачон билгани холда бошка кишига разм солиб боради, узини у билан солиштириб куради, у хам унинг шахсий фазилатларига, хатти–харакатларига, фаоллигига нисбатан бефарк кола олмайди, ана шуларнинг хаммаси шахнинг узига узи бахо беришига киради ва унинг психологик холатини белгилайди. Бошкача айтганда, шахсда хамиша референт гурух (реал ёки хаёлий) булиб, у билан хисоблашган холда иш куради, ундан узига кадриятли мулжаллар олади.
Агар шахс уз хатти–харакатларини референт гурухнинг нуктаи-назари ва кадриятли улжаллари билан доимо таккослаб бориши шу кадар аник равшан булса, у холда киши узида бор булган фазилатларни, унинг учун бирор бир кийматга ва ахамиятга эга булган нарсалар билан таккослаб куриш мухимдир.
Психологияда кишининг узига узи берадига бахони, унинг микдорий ва сифат таърифини аниклашнинг бир катор экспериментал методари мавжуд. (Уз-узини текшириш тестлари, уз-узини кузатиш, кундалик юритиш ва хоказо).
Узига узи томонидан бехад юкори ва бехад паст бахо берилиши мумкин. Хар икки холда хам кишининг жамоадаги урнига у ёки бу даражада таъсир этиши мумкин.
Узига узи томонидан юксак бахо берилиши кишини хеч кандай асос булмаганда хам узининг бахосини ошириб юборадиган, кибр-хаво килиб куяди, натижада теварак-атрофидагилар томонидан унинг даволари рад этилиб, каршилик курсатилишига дуч келади, жахли чикади, хадиксирайдиган, хар нарсадан гумонсирайдиган, ёхуд атайлаб такаббурлик киладиган, тажовузкор булиб колади ва окибат натижада тегишли даражадаги шахслараро алокаларни йукотиб, узи билан узи овора булиб колиши мумкин.
Узига хаддан зиёд паст бахо бериш норасолик деб аталмиш хислатлар комплексининг, узига катъиян ишончсизликнинг, узини узи койишнинг ва куркувнинг кучайишидан дарак бериши мумкин.
Гурух ва жамоаларда одамларнинг бир-бирларига таъсири турли воситаларда амалга оширилади. Энг мухими – мулокотдир. Нутк ва имо-ишора оркали бир-бирларини маъкуллашлари ёки каршилик курсатишлари, кучларни бирлаштириш ёки эътироз билдириш мумкин.
Шахснинг илк бор куйилган бахога кайтиш фактини аниклаш билан биз шахснинг янги гурухга кириш даражасини, шу билан бирга унинг гурухдаги кайфияти, хусусиятини хам аниклай оламиз. Масалан, шахснинг узига-узи берадиган бахонинг бир мунча оширилиб юборилиши кутилган бахо курсаткичларининг камайиши билан богланган булади. Узига узи берган бахонинг ва теварак-атрофдагиларнинг унга нисбатан амалда мавжуд муносабатларининг бир-бирига мос келмаслигига ишонч хосил килган индивид уларнинг бахолари юксак булишига ортик умид килмайди. Бундан ташкари, шахс теварак-атрофдагиларга берадиган бахонинг ошириб юборилиши бошкалар томонидан берладиган реал бахонинг, яъни шахсга гурух томонидан бериладиган бахонинг ошиб кетишига олиб бориши аникланади. Шахс томонидан гурухга бериладиган бахонинг юкори булиши индивиднинг хакикатдан хам тез ковушиб кета олишига, гурухнинг ташвишлари билан яшашига, унинг кадриятларини асрай олишига асос булади. Уз навбатида жамоа хам буни шахсга нисбатан ортиги билан юксак бахо тарзида кайтаради.
Учта курсаткич – узига узи бахо бериш, кутилган бахо, гурухнинг шахс томонидан бахоланиши – шахснинг тузилишига киради ва киши буни хохлайдими-йукми, бундан катъий–назар, у узининг гурухдаги кайфиятини, узи эришган натижаларнинг муваффакиятли ёки муваффакиятсиз эканлигини. Узига ва теварак-атрофдагиларга нисбатан нуктаи–назарларини белгилайдиган субъек-тив воситаларни хисобга олишга объектив равишда мажбурдир.
Узига–узи бахо бериш шахснинг шахснинг интилишлари даражаси билан чамбарчас богликдир. Интилишларнинг даражаси шахс узига узи берадиган берадиган бахонинг индивид уз олдига куядиган максадларнинг кийинчиликлари даражасида намоён буладиган кутилган даражаси кийинчиликлари даражаси («Мен» сиймоларининг даражаси)дир.




Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling