Наманган мухандислик педагогика институти
МС: Шахснинг ўз-ўзини англаши деганда нимани тушинасиз?
Download 1.05 Mb.
|
443e434bedb560a7da76eec767f7adaa Психология (Муаммоли маъруза матни)
МС: Шахснинг ўз-ўзини англаши деганда нимани тушинасиз?
Айтилганларнинг хаммаси шахсни фаолиятда ва муносабатда таркиб топадиган индивидлараро (субъект–объект–субъектлараро ва субъект–субъект–объектлараро) муносабатларнинг нисбатан баркарор тизими субъекти сифатида англаб етиш имконини беради. Муайян социал бирлик учун етакчи фаолиятга купрок даражада «жалб килинган» индивидуал фазилатларгина шахснинг хусусан узига хос фазилатлари сифатида юзага чикади. Мисол учун эпчиллик ва катъийлик успириннинг индивидуаллиги белгилари булгани холда, жумладан у спортда туман биринчилигида даъвогар командага кушилмагунча ёки узок жойларга туристик саёхат пайтида у тезокар ва муздек дарёдан кечиб утишни таъминлашвазифасини уз зиммасига олмагунга кадар унинг шахсини таърифлайдиган белги сифатида юзага чикмай келди.Айнан шу сабабли хам педагог учун ахамиятли булган укувчига индивидуал ёндашишини амалга ошириш вазифасини амалга ошириб курсатиш керак. Бу эса укувчининг дифференциал-психологик хусусиятлари (хотираси, диккати, темпераменти, у ёки бу кобтлиятларининг ривожланганлиги ва х.к.) ни хисобга олишни, яъни укувчининг уз тенгдошларидан нимаси билан фарк килиши ва шу муносабати билан тарбиявий ишни кандай ташкил этиш керақлигини аниклашни такозо килади. Шахснинг тафаккур, хотира, ирода сингари персептив хусусиятларидан ташкари унинг жамоадаги урни, жамоанинг унга муносабати, бахоси сингарилар купрок шахс сифатлар деб юритилади. Бу сифатлар хар доим педагогнинг диккат марказида турмоги керак. Бу сингари такрорланмас сифатлар шахснинг индивидуаллигини белгилайди. Психологияда индивидуалликнинг купгина хислатлари– мослашучанлик, тажовузкорлик, мойиллик, ташвишланиш сингарила аникланган. Инсон шахсининг тузилиши индивидуалликнингтузилишига караганда кенг эканлиги шубхасиздир. Шу боисдан бунга биринчи навбатда унинг индивидуаллиги курсатадиган ва факат эхтиросда, ички киёфада, кобилиятларда ва хакозоларда анча кенг ифодаланадиган фазилатлари ва умумий тузилишгина эмас, балки шахснинг ривожланиш даражаси хар хил булган гурухларда, ана шу гурух учун етакчи хисобланган фаолият оркали ифодаланадиган индивидлараро муносабатларда узини номоён этишини хам кушиш шарт. Индивидуал–типик хусусият шахс яшаётган ва шақлланаётган бирликнинг ривожланишига ва индивидлараро муносабатларнинг билвосита ифодаси хисобланганфаолиятнинг характери, кадрятлари вамаксадларига боглик тарзда жиддий равишда турли хил куринишда номоён булади. Индивид ривожланишининг табиий шарт–шароитлари, унинг жисмоний тузилиши, нерв ва ичк секреция безлари тизими, жисмоний тузилишидаги афзалликлари ва нуксонлари унинг индивидуал– психологик фазилатлари шақлланишига жиддий таъсир курсатади. Лекин биалогик хусусият киши шахснинг таркибига сингиб, ижтимоий омилга айланиб колади ва кейинчалик ижтимоий шақлда (психологик жихатдан) мавжуд булади. Жумладан, мия патологиясииндивидда унинг тузилишида, унинг биалогик жихатлари билан боглик, лекин шахсий белгилари хисоланмишиндивидуал психологик жихатларни келтириб чикаради. Улар ижтимой сабабларга (детер минацияга) кура шахснинг конкрет фазилатларига айланиб колиши хам мумкин, колмаслиги хам. Шахс сифатларида унинг тузилиши, йуналиши, фаоллиги фаркланади. Табиий (анатомик, физиалогик) ва ижтимоий хислатлар маълум бирликни ташкил этади, бу шахс тузилишининг биринчи кичик метаиндивид тузилишидир. Иккинчи мета индивид тузилиши тана аъзоларидан ташкаридаги «бушликка» боглик- «эксттраиндиви» тузилиши,яна бири интероиндивид тузилишдир. Шундай килиб, шахс тузилишининг уч таркибий кисми мавжуд: Шахс тузилишига биринчи навбатда унинг индивидуаллигининг тизимли тузилиши киради. Шахс тузилишининг биринчи таркибий кисми–унинг индивид ичкарисидаги (интраиндивид) кичик тизимининг алохида нлмоён булишидир. Шахс тузилишиниг иккинчи таркибий кисми – шахснинг шахслараро бушликдаги индивидлараро муносабатларда, алокаларда мавжуд булишидир, яъни индивиднинг органик тарздаги гавдасидан ташкаридаги «бушликда», «фазода » номоён булишидир. Бу шахс «экстраиндивид» тузилиши дебхам айтилади. Шахс тузилишини таркиб топтирадиган учинчи бир кисми- метаиндивид (индивиднинг устки куриниши ) кичик тузилишини хам алохида курсатиш имкониятидир. Бунда шахс индивиднинг органик гавдасидан ташкарига чикарилиб колмасдан, балки унинг бошка индивидлар билан «шу ерда ва эндиликда» мавжуд булган алокаларидан хам ташкарида жойлаштирилади. Шундай килиб, инсон шахсининг тузилиши учта таркибий кисмдан, учта кичик тизимдан гавдаланиши хамда ижтимоийалокалар ва муносабатлар субъекти сифатида мавжуд булишидир. Хар уччала кичик тузилиш бирлиги шахс обро – эътиборида намоён булади. Кишининг теварак – атрофга муносабатда, биргаликдаги ва ижодий фаолиятда номоён буладиган ижтимоий ахамиятга молик узгаришлар килишга лаёкати шахснинг фаоллиги деб тушинилади. Бу унинг гоявий принципиаллигида, катъийлилигида,уз нуктаи назарини химоя кила олишида, сузи билан иши бирлигида ифодаланадиган хаётий позициясида куринади. Шахс фаолиятини ва фаоллигини йуналтириб турадиган ва мавжуд вазиятларга нисбатан боглик булмаган баркарор мотивлар мажмуи шахс йуналтирилганлиги деб аталади. Мотивлар оз ё куп даражада англаган ёки умуман англанмаган булиши хам мумкин. Шахснинг йуналтирилганлигида англанган мотивлар асосий роль уйнайди. Киши фаолиятнатижасини хаёлан олдиндан белгилаб берадиган максаднинг узигина эмас, балки ушбу максад ахамиятига молик объектга руёбга чикишининг реаллиги хам англанилган булса, бу хол шахснинг истикболи (перспективаси) деб каралади. Истикболни англаш кишига таъби хиралик, уз кечинмаларига карама–карши рухсизлик, тушкинлик холатини келтириб чикариши фрустрация деб аталадаи. Бу кишининг максадига эришиши йулида реал тарзда бартараф этиб булмайдиган деб хисобланган ёки шундай деб идрок этиладиган тусикларга, говларга дуч келган холларда юз беради. Фрустрация шахснинг хулк-авторида ва унинг узини англашида турли хил узгаришларга олиб келади. Шахс йуналтирилганлиги унинг кизикишларида, эътикоди ва дунёкарашида номоён булади. Кизикиш бирон- сохада тугри мулжал олишга, янги фактлар билан танишишга, вокеликни анча тула ва чукур акс эттиришага ёрдам берадиган мотивдир. Кизикишлар билишнинг доимий кузгатувчи механизми сифатида номоён булади. Кизикишлар мазмунига, максадига, микёси ва баркарорлигига караб белгиланади (ижобий ва салбий булганда хам). Кизикишлар шахс–фаолиятини асослашнинг бирдан–бир эмас, лекин мухим шартидир. Хулк–авторининг мухим мотивларидан бири эътикоддир. Эътикод – шахсни уз карашларига, приципларига, дунёкарашига муофик тарзда иш куришга даъват этадиган мотивлар тизимидир. Бу билимлар, нуктаи назарларнинг тартибга солинган ва ички уюшган тизимини (фалсафий, эстетик, ахлокий, табиий–илмий) ташкил этган такдирда кишининг дунёкараши сифатида талкин килиниши мумкин. Дунёкараш ижтимоий–сиёсий тузимга караб узгариши мумкин. Психологияда шахснинг йул–йуриклари унинг у ёки бу эхтиёжи кондирилишига ёрдам бериши мумкин булган фаолиятга тайёрлигининг, мойиллигининг узи томонидан англанилмайдиган холатини белгилайди. Буни грузин психологи Н.Д. Узнадзе установка деб атаган. Психологик тадкикодлар йул–йурикнинг тузилиши учта таркибий кисмдан иборатлигини курсатади. Булар: кишининг билиб олишга ва идрок этишга тайёрлигидан иборат булган когнитив (лот codnitio билш) кичик тузилиши, йул–йурик, объектига нисбатан хайрихохлик ёки хуш курмаслик холатлари комплексидан иборат хиссий бахолаш кичик тухилиши, йул–йурик объектига нисбатан иродавий куч–гайратни сафарбар этишга шай туришдан иборат булган хулк- автор кичик тузилишидир. Киши уз мохиятига кура ижтимоий хисобланган муносабатлар тизимига кирган, одамлар билан узаро биргаликда харакат килган ва муносабатда булган холда узини атроф мухитдан алохида ажратиб курсатади, узининг жисмоний ва психик холати, харакатлари ва жараёнларининг субъекти сифатида экс этади, узи учун (бошкаларга) карши турган ва айни чогда улар билан боглик булган «Мен» сифатида номоён булади. Болаларда «Мен» сиймоси жуда эрта таркиб топа бошлайди. 2–3 ёшли болалардаёк «Мен» сиймоси яккол куринади – «Сеники эмас–меники», «Мен узим келаман», «Менга беш» ва х. (И. С. Кон) Нихоят, успиринлик ва ёшлик даврида ижтимоий хаётга ва мехнат фаолиятига фаол кушилиб кети натижасида узига ижтимоий–ахлокий жихатдан бахо беришнинг кенгайтирилган тизими шақллана бошлайди, узини англаб етиши тугалланади ва «Мен» нинг сиймоси асосан таркиб топади. Успиринлик ва ёшлик йилларида узини тарбиялашга, узининг хаётидаги урнини ва теварак–атрофидагилар билан муносабатлар субъекти сифатида узини англаб етишга интилиш кучаяди. Узининг англашнинг юзага чика бошлаши ана шу билан богликдир. Катта ёшдаги укувчиларда–талабаларда уз хусусий «Мен» сиймоси катъий шақлланади. «Мен» сиймоси–индивиднинг узи хакидаги нисбатан баркарор, озми–купми даражада англанилмаган, бетакрор деб хис килинадиган тасаввурлар тизимидирки, индивид бошкалар билан узаро биргаликда харакат килишда ана шунга асосланади. Хар кандай йул–йурик каби «Мен» сиймоси хам учта компонентни уз ичига олади: Биринчиси–когнитив таркибий кисм: иккинчиси хиссий–бахолаш таркиди кисм, учинчиси–хулк–автор- иродавий таркибий кисм. Сени тушинишлари учун интилиш, уртокларининг ва укитувчиларнинг хайрихохлигини, хурматини козониш, уз мавкеингни кучайтириш ёки сезилмасдан колиш истаги, бахо бериш ва танкид килишдан тийилиш, узининг камчиликларини беркитиш ва х. «Мен» нинг сиймоси–ижтимоий муносабатларнинг хам шарти–шароити ва хам окибатидир. Психологлар кишида амалда диргина «мен» сиймосини эмас, балки навбатма–навбат гох узини англашни, гох муайян вазиятда узининг ахамиятини йукотадиган узаро биргаликдаги харакатни куядиган ва бир–бирининг урнини эгаллабтурадиган куплаб «мен сиймолари» булишни кайд этишади. «Мен» сиймоси хосилбулишининг яна бир куриниши «хаёлий» «мен» дан иборатдир. Агар иложи булса орзу килинган даражага етиш, умуман узининг тасаввур килганидек булиб колиш истагида эканлигини айтиб куйиш керак. «Мен » нинг бу хилдаги сиймоси айникса успиринлик даврида катта ахамиятга эга. Узига-узи бахо бериш – шахснин узи томонидан узига, уз имкониятларига, бошка одамлар орасида фазилатларига ва уз урнига бахо берилишидир. Бу шахснинг узини англаб етишининг психологияда анча мухим ва энг куп урганилган жихати хисобланади. Узига узи бахо бериш оркали шахснинг хулк-атвори тугриланиб, тартибга солиб турилади.
Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling