Наманган мухандислик педагогика институти


МВ: Касб махоратини шақллантиришда психологик тренинг ахамиятини изохланг


Download 1.05 Mb.
bet34/43
Sana16.06.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1509201
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   43
Bog'liq
443e434bedb560a7da76eec767f7adaa Психология (Муаммоли маъруза матни)

МВ: Касб махоратини шақллантиришда психологик тренинг ахамиятини изохланг.



Уз–узини текшириш учун саволлар.

  1. Хунар-техника таълими уз ичига нималарни олади?

  2. Касб таълимининг кандай методлари бор?

  3. Касб таълимининг кандай шақллари бор?

  4. Куникма, малака ва махорат нима?

  5. Куникма хосил килиш боскичлари кайсилар?

  6. Машк ва унинг максади, вазифалари, воситалари.

  7. Тренажер ва унинг турлари.



Таянч суз ва иборалар:
Касб–хунар таълими. Муррабий ва укувчи фаолияти. Таълим шақллари. Ақл танкидийлиги. Машк ва унинг натижаларини кайд этиш.
Адабиётлар.

  1. Умумий психология. А.В.петровский тахр. Т.1992.

  2. Гозиев Э. Психология. Т.1994

  3. Казаков В. Г. психология. М.1989. 339-353 б.

  4. Ёш ва педагогик психологиядан практикумю Т.1991

16-МАЪРУЗА. Укувчи–талаба шахсининг ижтимоий-психологик хусусиятлари. Шахснинг ўз ўзини англаш махорати


Режа:

  1. Олий мактаб психологияси хакида.

  2. Талаба-ёшларнинг психологик хусусиятлари.

  3. Талабалар укув фаолиятининг хусусиятлари.

  4. Билим олиш кийинчиликлари ва уларни бартараф килиш.

  5. Маъруза ва семинар сифатини бахолаш.

  6. Касб таълими психологиясида шахс тушунчаси.

  7. Шахс фаоллиги ва унинг йуналганлиги

  8. Шахснинг уз–узига бахо бериши, камолатга интилиш даражалари

  9. Уз «Мени» ни англаб етиши

  10. Уз–узини бахолаш ва унинг мезонлари.

Ҳозирги энг долзарб муаммолардан бири олий укув юртларидаги таълим–тарбия ишлари самарадорлигини кескин оширишдан иборат.


Олий укув юртларидаги таълим тарбия жараёнлари самарали амалга ошириш учун талабалар билан укитувчилар уртасида узлуксиз таъсир уитказиш хукм суриши лозим. Бу таъсир утказиш умумтаълим мактаби укитувчиси ва укувчиси уртасидаги, ёки лицей ва коллеж укитувчиси ва укувчилари уртасидаги муносабатлардан фарк килади, бу бир томондан улар уртасидаги ёш хусусиятлаорига, ижтимоий – хукукий мавкеларига боглик булса, аудиторияда «устоз-муаллим» ва «шогирд-тингловчи», тарзида, аудиториядан ташкарида дустона, ака-ука, хатто «ота-бола» муносабатларига якин дустона, дилкаш булиши максадга мувофикдир. Лекин, шу вактгача олий мактаб психологияси, ундаги талаба ва профессор–укитувчилар уртасидаги психологик мухит чукур тахлил килиб чикилмаган.
Олий укув юртидаги таълимнинг узига хос хусусиятлари талабаларгнинг бошка ижтимоий гурухлар билан мулокотга киришиш учун мухим имконият яратади. Талабалик даврининг асосий хусусиятларидан бири – ижтимоий етукликнинг жадал сурат билан руёбга чикишидир.
Талабалик даври успиринликнинг иккинчи боскичидан иборат булиб, 17-21 (25) ёшни уз ичига олади ва узининг хусусиятларига эга. Мазкур паллада успирин узига рухий инкироз ёки тангликни бошидан кечиради, катталарнинг турли ролларини бажаришга уриниб куради, турмуш тарзининг янги жихтларига куника бошлайди.
Ҳозирги фан-техниканинг ривожи бир томондан ахборотлар, маълумотлар олишни купайтирса, осонлаштирса, иккинчи томондан ёшларда бирор мутахассисликка интилиш, мутахассисликка оид билимларга баркарор интилиш – кизикишнинг пасайишига, хатто йуколишига олиб келмокда, чунки катъийлик, ижодий изланиш, иродавий зур бериш урнини локайдлик, фаолиятсизлик эгалламокда. Бошкача айтганда, улар «тайёр ахборотларнинг кули» га айланиб хам келмокдалар. Турмушда компьютер, диплей, ЭХМ, калькуляторлар инсон ақлий мехнатни енгиллаштиради, уларни ақлий зур беришдан халос килади. Лекин бу кулайликлардан фойдалана билиш, янгирокларини ярата билиш керак-ку! Бу ёрдамчи воситаларнинг тугри, аник ишлаётганига ким кафолат беради, уларни ким кандай текшириш керак. Албатта, буни бугунги укувчи, талаба килиши керак-ку!
Талабанинг мактаб укувчисидан мухим фарки шундаки, уфакат тингловчи-укувчигина эмас, мустакил илм, хунар олувчидирм (студент–лотинча «мустакил шугулланувчи деган маънони англатади).
Талабаларга мустакил билим олиш, уз фаолиятини узи ташкил килиш, уз–узини бошкариш, янги гояларни ишлаб чикиш ва хоказоларни ургатишдир. Бу вазифаларни амалга оширишнинг асосий омили – монологик маърузадан диалогик маърузага–мулокотга утишдир.
Психологларнинг тадкикотлари шахс хаёт тажрибасини эгаллашда унда узлигини англаш вужудга келади, жумладан, шахсий хаётининг мазмунини англаши, аник турмуш режаларини тузиши, келажак хаёт йулини белгилаши ва хоказолар амалга ошишини курсатади. Талаба аста-секин микрогурухнинг нотаниш шароитларига куникиб боради, узининг хак-хукуклари ва мажбуриятларини била бошлайди.




Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling