Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
А.Асқаров ўзбек этногенизи
Дайюан (Даван) подшолиги. Қадимги Хитой ман-
баларида Қанғ давлатига қараганда Даван подшо-лиги ҳақида маълумот кўпроқ. Қадимги Хитой тарих-чиси Си Ма Цяннинг "Тарихий хотиралар" (Ши Жи") асарида ѐзилишича: "Даван Хан сулоласидан 10 минг ли (Ли қадимда тахминан 0,5 км га тенг бўлган, ҳозир эса —576 м. деб қабул қилинган) олисда бўлиб, ҳунн- ларнинг ғарби-жанубига, Хан (сулоласи)нинг айнан ғарбига тўғри келади. Даванликлар авлоддан авлодга ўтроқ ҳаѐт кечириб келган экан. (Улар) деҳқончилик билан шуғулланиб, шоли, буғдой экар экан. Узум шароби чиқарар экан. Даванда асл отлар кўп бўлиб, мазкур отларнинг ҳаммаси тулпор отлардан экан. Баданидан қизил тер томчилари (ялтираб) чиқиб ту- рар экан. (Даванда) шахар, қалъа, уй-жойлари бор, катта-кичик 70 дан ортиқ шаҳарлар бор экан. Уларда 60 минг оила (300 минг одам) яшар экан. Бу давлат аскарлари ўқ-ѐй, найза ишлатар экан ва улар отга минишга, ўқ-ѐйдан фойдаланишда моҳир мерган экан. Шимолда Қангуй, ғарбда Да-юечжилар, жануби- ғарбда Бақтрия, шимоли-шарқда Усун, шарқда Дан- дан уйлик, Удун бор экан" 1 . Бу асарда яъни "Ши Жи"да Даваннинг иккита пойтахти бўлтанлиги, уларнинг бири Эрши бўлса, иккинчиси Ю (Ючен) эканлиги тилга олинади. Бу икки шаҳарнинг локализацияси масаласида олимлар ўртасида ҳозиргача илмий мунозара ва баҳслар давом этади. Узбекистон тарихининг 1950 йилда чоп этил- ган нашрида Даван ҳукмдорининг қароргоҳи Гушан (Ю-чен)ни Ўзган шаҳри билан таққосланади, Эрши эса, А.Н.Бернштамга асосланиб, андижон вилояти нинг Марҳамат туманида жойлашган Мингтепа деб кўрсатилади 2 . Ўз даврида Н.Я.Бичурин Эрши Қўқон бўлиши керак, деган ғояни ўртага ташлаган. Э.Ша- \ Си Ма Цян. Фарғона тазкираси. Тарихий хотиралар ("24 тарих" даги Ўрта Осиѐга оид материаллар тўплами) . Урумчи-1989, 489-490 бетлар. 2 История народов Узбекистана, том 1, стр.ПО. Ташкент-1950. 171 ванна тахлилига кўра, Эрши шахри Ўратепа ѐки Жиз- зах бўлиши керак. Эрши шахрининг локализацияси масаласида А.Н.Бернштам тахлилининг тарафдорлари кўпроқ 1 . Аммо кейинги йилларда Эршининг локализа- цияси масаласида ААнорбоев янги ғоя билан чиқиб, Эрши бу эски Ахсикетдир 2 , деган асосли хулосага кел- ди. Кўпчилик олимлар Гушан (Ю-чен) эса Даван подшо- сининг ѐзги қароргоҳи сифатида Косон ѐдгорлиги ўр- нида бўлган, деган фикрда. Мил.авв. II асрда, яъни Хитой элчиси Чжан Цян қадимги Фарғонага келганда, бу юрт қишлоқ ва ша- ҳарлари обод, суғорма деҳқончилик ва ҳунармандчи- лик хўжаликлари юксак даражада ривожланган, кучли қўшинга эга мамлакат эди. Чжан Цян импера- тор саройига юборган ҳисоботида бу мамлакатни Дайюан деб атайди ва унинг аҳолиси жуда хушмуома- ла, меҳмондўст, кўнгли очиқ одамлар эканлиги, улар арпа, буғдой, шоли, беда, момиқ (пахта) экиб, юқори ҳосил олишини ѐзади. Дайюанликларда боғдорчилик ривожланганлиги, улар узумдан киши кайфиятини кўтарувчи ичимлик тайѐрлашлари, ҳар бир хонадон- нинг ертўласида бир нечалаб катта хумларда бундай ичимлик борлиги ҳақида шундай ѐзади: "Дайюаннинг барча жойларида узум виноси тайѐрлайдилар. Бой хонадонлар уни катта миқдорда тайѐрлайди, бу ичим- лик хумларда бир неча ўн йилларда ҳам бузилмай сақланади" 3 . Боғларида узумдан ташқари, анор, ѐнғоқ ва бошқа мевали дарахтлар кўп бўлган. Хитой тарих- чилари бу меваларнинг Хитойда пойдо бўлишини Дайюан билан боғлайдилар. Хитой элчиси Дайюанда кучли давлат тизими шаклланганлиги, унинг аҳолиси 60 минг оиладан (300 минг кишидан) иборат эканлиги, ҳар бир оила мам- лакат мудофаасига биттадан, жами 60 минг ўқ-ѐй ва найза билан қуролланган, от устида камондан ўқ узувчи, найза санчувчи моҳир жангчилар ажратиши мумкинлиги, давлат тепасида маҳаллий аслзодалар- 1 Матбобоев Б.Х. Ўзбек давлатчилигининг илк босқичларида Фарғона. 35-36 бетлар. Тошкент-2001. 2 Анорбоев А. Қадимги ва ўрта асрларда Ахсикент. «Ўзбекистон тарихнда қадимги Фарғона» тўплам.. 10-11 бетлар. Тошкент-2001. 3 История народов Узбекистана. Том 1, Ташкент-1950, стр.ИО. 172 дан чиққан ҳукмдор туришини ѐзиб, улардан баъзи бирларининг номини хитойчага ағдариб, Мугуа, Чан фин, Яньлю деб атайди. Хитой ѐзма манбаларига кўра, ҳукмдорнинг ѐнида унинг энг яқин қариндош- ларидан иккита ѐрдамчиси бўлган. Ҳукмдор давлат ишларини олиб боришда оқсоқоллар кенгашига суян- ган. Оқсоцоллар кенгаши ҳукмдор билан биргаликда давлат аҳамиятига молик ижтимоий, сиѐсий ва диний масалаларни ҳал этган. Шу билан бирга, оқсоқоллар кенгаши мухим масалаларда ҳукмдор фаолиятини на- зорат қилиб борган. Демак, олий кенгаш олдида ҳукм- дорнинг ҳуқуқи чекланган эди. Айниқса, уруш ва тинч-лик, дипломатик масалаларда ҳал этувчи куч ва ҳуқуқ олий кенгаш қўлида эди. Хитой манбаларининг хабар беришига қараганда, ўзга давлат ва унинг қўшини билан бўлган жангларда даванликларнинг мағлубияти учун олий ҳокимият эгаси — ҳукмдор оқсоқоллар кенгаши қарори билан ўлим жазосига тортилган. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling