Постгеморрагик анемия
Постгеморрагик анемия ўткир ва сурункали қон йўқотишидан келиб чиқади.
Классификация: ўткир ва сурункалига бўлинади
Этиология: УПА тез қон йўқотишдан ёки қон томирларни патологик жараёнлар натижасида бир бутунлигини бузилишидан келиб чиқади.
СПА қайта-қайта қон йўқотишдан, қон томирлар зарарланишидан келиб чиқадиган касалликларда (ошқазон яраси, геморрой ва қон-томир тромбоцитар ва коагуляцион гемостазни бузилишидан).
Патогенез. Ўткир постгеморрагик анемиянинг қон йўқотилгандан сўнг, биринчи соатларда периферик қонда эритроцитлар ва гемоглобин сони бирдай озаяди. Ранг кўрсаткич айтарли ўзгармайди. Қон томирларда эритроцитлар билан тўлади, улар деподан чиқади (компенсацияни рефлектор фазаси).
Тўқималар аро бўшлиқдан суюқлик қон томирларга ўтади, нисбий эритропения кузатилади.
1-2 кундан сўнг, қон ҳажми нормаллашади, компенсацияни гидремик фазаси, 4-5 кундан сўнг, эритроцитлар хосил булиши кескин ортади, чунки қон йўқотилиши натижасида юзага келган гипоксия, эритропоэтинлар синтезини оширади (компенсацияни қизил кўмик фазаси), бу эса ўз навбатида эритропоэзни кучайтиради.
Бу вактда эритроцитлар хосил булиши кучайиши кузатилсада, гемоглобинизация жараёнини бузилиши темир етишмаслигидан келиб чикади, натижада гипохром анемия кузатилади. Қоннинг РК 0,9 кам булади, ретикулоцитлар 30-40% ташкил қилади (ретикулоцит кризи).
Ушбу анемияни тикланиши, кўп омилларга: йўқотилган қон миқдорига, организм холатига, суяк кумигини регенератив холатига ва энг асосийси амалга оширилган даволаш эффективлигига боғлиқ бўлади.
Қайта-қайта қон йўқотилганда темир заҳираси озайиб, темир етишмовчилиги анемияси гипохромия ва эритроцитлар микроцитози билан бирга кузатилади. Қон ҳосил бўлишини бузилиши, гипо ва арегенератор анемия чақиради, қон суртмасида эритроцитларнинг регенератор формалари озайиб кетади.
Гемолитик анемия
Бу анемияда эритроцитларни парчаланиши, унинг хосил булишидан устун туради.
Классификация: Этиологиясига кўра: туғма ва ортирилган, ортирилган гемолитик анемия ўз навбатида этиологик омилларига кўра: токсик, иммун, механик, мембранапатия, яъни эритроцит мембранаси структурасидаги дефектни ҳисобига келиб чиқади.
Ирсий гемолитик анемия ўз навбатида ирсий мембранапатия, ферментопатия, гемоглобинопатия, ирсий тарзда эритроцитлар мембрана структурасида ферментлари активлигини ўзгариши ва гемоглобин синтезини дефекти туфайли юзага чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |