УМИД: Мени...Дадам билан ойим мени яхши кўришади!!!
КИШИ: Улар сени яхши кўришади...Сен эса уларни топганини кўчага ташийсан, фалончини ўғли ўғри, муттаҳам деган иснод ном олиб берасан! Шундайми?
Киши бу гапларни овозини кўтариб гапирганига Умид бир қалтираб тушади ва кўзларига ёш қуйилиб келиб йиғлаб юборади.
УМИД: Иккинчи бундай иш қилмайман!
КИШИ: Мени-ку, ёшим ўтиб қолди...Сен ёшсан. Сенларга ўқигин, одам бўлгин деб қанча имкониятлар бериляпти.
Умид нима дейишини билмай индамай қолади. Киши эса кўларини юмиб оёғини узатади.
КИШИ: Қани,қизларга ўхшаб йиғламасдан нарёққа ўт...Мен сенга бизга ўхшаб қолмагин деб айтдим-қўйдим. Яна ўзинг биласан...Фақат ҳингиллаб йиғлама. Асабим бузуқроқ...
Умид индамай деворга суяниб ўтириб қолади ва ич-ичидан зил кетиб унсиз йиғлайди.
ЭПИЗОД №25. КАМЕРА. КУН.
Тонг отган. Умид ўша деворга суянган мудраб ўтирибди. Темир панжара шарақлаб очилиб, Самадов билан Жамшид ака кўринади. Умид сергакланиб кўзини очади. Жамшид ака қовоғини уйиб турибди. Умид югуриб бориб дадасини қучоқлаб олади.
УМИД: Дада, дадажон!!! Мени кечиринг! Қайтиб бунақа ёмон иш қилмайман!!!
ЖАМШИД АКА: Аниқми? Ваъдангда турмасангчи?
УМИД: Сизга ваъда бераман, бундан кейин умуман бекорчи юрмайман! Яхши ўқийман! Яхши одам бўламан! Фақат мени бу ердан олиб кетинг дада!!!
САМАДОВ: (Жамшид акага кўзини қисиб) Хў-ўш, Жамшидбек Умиджонни кечирдизми, ё, шу ерда олиб қолаверайликми?
ЖАМШИД АКА: Бир сафар имконият бериб кўрайлик командир...Агар ваъдасини устидан чиқмаса, ўзим олиб келиб ташлайман!!!
УМИД: Йўқ, дада! Ваъдамни ҳеч қачон бузмайман!!!
ЖАМШИД АКА: (сал чеҳраси ёришиб) Унда қўл ташла!
Умид қўл ташлайди. Жамшид ака билан Умид чиқиб кетади. Улар кетиши билан Самадов ортига ўгирилб гапиради.
САМАДОВ: Хўш, Носиров, тушунтириш ишлари яхши олиб борилдими?
Носиров Самадовни ортида турибди. У кеча кечаси камерада Умид билан гаплашган киши. Хозир милиция формасида.
НОСИРОВ: (кулиб) Жуда зўр бўлди суҳбат. Менимча у бола ўз айбини тушуниб етди.
Шундан кейин Самадов билан Носиров бир-бирларига кулиб қараб қолишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |