Оталар сўзи ўҒри эпизод №1. ҚАмоқхона олди. Кун


УМИД: (чуқур “уф” тортиб) Тақдир, тақдир деймиз-у...Лекин ўз тақдиримизни ўзимиз яратамиз...Сиз сиқилманг...Балким тузалиб кетарсиз... АЗАМАТ


Download 40.07 Kb.
bet15/15
Sana18.06.2023
Hajmi40.07 Kb.
#1599340
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
ОТАЛАР СЎЗИГА. ЎҒРИ. (1)

УМИД: (чуқур “уф” тортиб) Тақдир, тақдир деймиз-у...Лекин ўз тақдиримизни ўзимиз яратамиз...Сиз сиқилманг...Балким тузалиб кетарсиз... АЗАМАТ: Кўнгилмни кўтаришга ҳаракат қилмай қўяқол..Умрим унчалик узоққа чўзилмаслигини ҳам биламан...Сен-ку, ўзингни тўғирлабсан...
УМИД: Балким ўшанда дадам қаттиққўллик қилмаганларида мен ҳам кўча безориси бўлиб кетармидим...
АЗАМАТ: Умид...Сендан битта илтимос. Ойимни қаердалигини билиб бер...Уларни роса кўргим келяпти
Азамат шу гапларни гапириб бўлиши билан қаттиқ йўтал тутади. Йўталавериб букчайиб қолади. Отабек эса Азаматга ачиниш билан қараб қолади...
ЭПИЗОД №28. КАСАЛХОНА. ТУН.
Орадан вақт ўтган. Азаматни ранги афтодахол. Ойна олдида ташқарига термулиб ўтирибди. Тез-тез йўталаверади. Бироз йўтали тингач, ташқарига кўзида ёш йилтиллаб қараб қолади.
ЭПИЗОД №29. КАСАЛХОНА КОРИДОРИ.
Аввалига мажолсиз қадам товушлари эшитилиб кейин қадам эгаси кўринади. У ранги кетиб, сочлари оқарган, юзларини ажин босган, аввалги ман-манлигидан асар ҳам қолмаган Гули опа бўлади. Гули опа битта-битта қадам босиб Азамат ётган палатага қараб юриб боради...
ЭПИЗОД №30. АЗАМАТНИ ПАЛАСТИ. КУН. ДАВОМИ.
Азамат қаттиқ-қаттиқ йўталиб шифтга термулиб ётибди. Ранги оқариб кетган. Хонага Гули опа кириб келади. У ўғлига бироз қараб тургач, кўзларидан шошқатор ёш оқади. Азаматни олдига келиб ўтиради. Азамат йўтали тингач, онасига қарайди. Туриб ўтирмоқчи бўлади лекин ҳолсизланиб ўтиролмайди.
АЗАМАТ: (зўрға гапиради) Ойи...
ГУЛИ ОПА: Болам..! (қаттиқ қучоқлайди) Ёт, сенга туриш мумкинмас...
АЗАМАТ: Ойи...Қаерда эдингиз...Уйга борсам...Йўқ...Йўқ экансиз...
ГУЛИ ОПА: (чуқур ҳўрсиниб) Сени кўчадаги қарзларингни сўраб келиб қўйишмади...Даданг ҳам охирги пайт иши орқага кетиб кўп қарз олган экан...Охири сотдим уйни...
АЗАМАТ: Хозир...Хозир қаерда турибсиз?!
Гули опа гапиролмай йиғлаб юборади. Бироз йиғлагач, зўрға гапиради.
ГУЛИ ОПА: Хозир қариялар уйида турибман...Умид олдимга борди. Мени кечир ўғлим...Сени шу куйга тушишингга манманликка, бойликка ружу қўйган биз айбдормиз...Вақтида ота-она бўлиб тўғри йўл кўрсатмадик... АЗАМАТ: (Қаттиқ йўталади. Йўталавериб ҳолдан тояди. Терлаб кетади) Унақа деманг...Мен...Мен сизларни роса куйдирдим...Дадамни ҳам ўлимига мен сабабчиман...
ГУЛИ ОПА: (ўғлини қўлини ушлаб) Йўқ, асосий айбдорлар бизмиз...Сени эркалатиб, талтайтириб ўстирдик...Сенга вақтида тарбия бермаганимиз, бизга Аллоҳ томонидан берилган жазо бўлди...Биз шунга муносибмиз ўғлим...Фақат, бизни гуноҳимиз деб, сени ёш умринг ҳазон бўлди!!! Кечиролсанг бизни кечир ўғлим!!!
Гули опа гапиролмай йиғлайди. Азамат қаттиқ йўталиб-йўталиб, оҳири кўзлари шифтга термулганича жон таслим қилади. Дунёга тўймаган кўзлари очиқ қолади...
ГУЛИ ОПА: (ўғлини кўзига тикилиб) Азамат! Азамат!!! Сенга нима бўлди?! Болам, болам! Болаааммм!!!
Гули опа ўғлини жонсиз танасини қучоқлаб додлаб йиғлайди...
ТИТР: “Тарбия қилинмаган болалар – йўқотилган болалардир...!”


ТАМОМ


Download 40.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling