Оталар сўзи ўҒри эпизод №1. ҚАмоқхона олди. Кун


ҲАМШИРА: Мана, бўлди. Энди бироз қўлингизни букиб ётинг. Ўзингизни яхши ҳис қиляпсизми? АЗАМАТ


Download 40.07 Kb.
bet2/15
Sana18.06.2023
Hajmi40.07 Kb.
#1599340
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
ОТАЛАР СЎЗИГА. ЎҒРИ. (1)

ҲАМШИРА: Мана, бўлди. Энди бироз қўлингизни букиб ётинг. Ўзингизни яхши ҳис қиляпсизми?
АЗАМАТ: (секин-секин йўталиб) Яхши рахмат..Анча тузукман...
ҲАМШИРА: Кеча сизни битта амаки олиб келди. Яқинларингизни чақирайлик десак, телефонингиз ҳам йўқ...Кимни чақиришни ҳам билмадик. АЗАМАТ: (паст овозда) Мени яқинларим ҳам унутиб юборишган бўлса керак...
Шу пайт хонага 25 ёшлардаги врач йигит – Умид тонги иекширув (обход) га кириб келади.
УМИД: (ҳамширага) Беморимизни аҳволи тузукми?
ҲАМШИРА: Анча яхшиман деяптилар...Тонгги муолажаларини олдилар.
Ҳамшира шу гапларни айтиб чиқиб кетади. Умид энди Азаматни билагини ушлаб кўради. Кейин кўзларига қараганда иккаласини нигоҳлари тўқнаш келади.
УМИД: (таниб-танимай) Азамат ака? Сизмисиз?
Азамат Умидни танимай бироз қараб туради.
УМИД: Мен маҳаллангиздаги Умидман. Жамшид акани ўғиллари!
Азамат энди Умидни таниб нимагадир ҳижолат бўлади.
АЗАМАТ: Яхшимисан...Учрашган жойимизни қара...Доктормисан?
УМИД: Бу йил Тошмини тамомладим. Шу ерда врач бўлиб ишлаяпман...
АЗАМАТ: (йўталиб) Менга қачон жавоб берасилар?
УМИД: Касалингиз анча ўтиб кетган ака...Яхшилаб даволанмасангиз...
АЗАМАТ: Ўламанми?
УМИД: Унисини ёлғиз Аллоҳ билади...(бир томоқ қириб) Майли, олдингизга яна кирарман...
Умид чиқиб кетмоқчи бўлади. Азамат бир-икки йўталгач баландроқ овозда унга гапиради.
АЗАМАТ: Мендан норози бўлгансан-а? (Умид инадамай маъноли қилиб қарайди. Умид секинроқ оҳангда гапиришда давом этади) Норозисан...Чунки ҳеч ким мендан рози бўлган эмас...Дадам ҳам бу дунёдан ўтиб кетдилар...Ойим...Тўғриси ойим қаердалигини билмайман...Кеча уйга борсам йўқ эканлар...
УМИД: Ойингиз...Бир йилдан бери кўринмай қолдилар...
Азаматни қаттиқ йўтал тутади. Умид унга ачиниш билан қарайди. Азамат ҳам йўталаверганидан кўзларидан ёш чиқиб Умидга қарайди. Иккаласининг нигоҳлари тўқнашади...

Download 40.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling