Оталар сўзи ўҒри эпизод №1. ҚАмоқхона олди. Кун


ЭПИЗОД №4. АЗАМАТНИ УЙИ. КУН. РЕТРО


Download 40.07 Kb.
bet3/15
Sana18.06.2023
Hajmi40.07 Kb.
#1599340
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
ОТАЛАР СЎЗИГА. ЎҒРИ. (1)

ЭПИЗОД №4. АЗАМАТНИ УЙИ. КУН. РЕТРО.
18 ёшлардаги Азамат ўз хонасидан чиқиб зинадан пастга тушиб келади. У жуда башанг кийиниб олган. Фойедаги стол олдида эса онаси Гули опа билан дадаси Қудрат ака чой ичиб ўтиришибди. Қудрат ака ўғлини кўриб мағрурланиб гапиради.
ҚУДРАТ АКА: Ўўў, ана бизни Бўрибойвачча! Ҳа, ота ўғил калла пишдими?
АЗАМАТ: (хафа бўлгандай тумтайиб) Пишди ада пишди!
ГУЛИ ОПА: Вой, нима бўлди сенга болам? Бирор жойинг оғрияптими? Нимага тумтайволдинг?
ҚУДРАТ АКА: Менга қарачи? Нимага кайфиятиз йўқ ота ўғил?!
АЗАМАТ: Ээ, бугун ўртоқларим билан шаҳар ташқарисига айлангани бормоқчи эдик...Кеча устозимиз шуни билиб қолиб ҳаммани олдида мени изза қилди...
Азаматни гапидан Қудрат акани жахли чиқади. Столни бир муштлаб гапиради.
ҚУДРАТ АКА: Исми ким экан ўша устозингни?
АЗАМАТ: Анув Шуҳрат ака борку...Пастдаги маҳаллада турадиган...
ГУЛИ ОПА: (афти буришиб) Э, ўлсин ўша устозинг! Жаа, амал тегиб одам бўпқоптида, а! Бойлигимизни кўролмайди у! Тунов куни кўчада мени кўриб ҳам роса жавраганди. Ўғлингизни давомати паст. Яхши ўқимайди деб...Яна нимамиш, Азаматга компютерхонани бекорга очиб бердилар, энди пулни кетидан қувиб, ўқишни умуман ташлайдимиш...
ҚУДРАТ АКА: Ҳали ўша оддий ўқитувчи мени ўғлимга хўжайинчилик қиладиган бўлдими? (Азаматга қараб) Сен уни гапига эътибор берма. Ундан кўра фақат пул топишни пайида бўлгин ўғлим! Бу дунёда пули борни айтгани бўлади! Буни ўша ботаник ўқитувчинг тушунармиди.
ГУЛИ ОПА: Керак бўлса ўша мактабига умуман бормайсан! Ана, дадангни мингта таниши бор. Битта гапларига аттестатингни уйгача олиб келиб беришади!
Азамат ота-онасини гапидан кейин кайфияти кўтарилиб ташқарига қараб юради. Қудрат ака уни тўхтатади.
ҚУДРАТ АКА: Ёнизда пулиз етарлими?
ГУЛИ ОПА: Вой, дадаси, шуни сўрамасдан чўнтагига кўпроқ қилиб солиб қўйинг. Бизни давримизда мазза қилиб ўйнаб қолсин йигитни гули!
АЗАМАТ: Ўзимни пулим бор....
ҚУДРАТ АКА: Шунақами! (чўнтак кавлаб бир сиқим пул олиб. Азаматни чўнтагаига тиқади) Ўзингники ўзингда турсин. Бизники табаррук ота ўғил! Ёшлик қайтиб келмайди. Биир яйраб қолинг!!!
АЗАМАТ: Рахмат ада...!
Азамат хурсанд бўлиб чиқиб кетади. Эр-хотин ўғилларини ортидан хурсанд бўлиб фахр билан қараб қолишади.

Download 40.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling