Оталар сўзи ўҒри эпизод №1. ҚАмоқхона олди. Кун
ЭПИЗОД №9. КОМПЮТЕРХОНА ОЛДИ. КУН
Download 40.07 Kb.
|
ОТАЛАР СЎЗИГА. ЎҒРИ. (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- АЗАМАТ
- ҚУДРАТ АКА
ЭПИЗОД №9. КОМПЮТЕРХОНА ОЛДИ. КУН.
Мактабдан қайтаётган Умид ва компютерхонага киришади. Пулини бериб компютер олдига ўтиришади. Азамат Умидни кўриб писанд қилмагандек гапиради. АЗАМАТ: Ҳа, келдингми? Нимага шўппайиб турибсан? Пулинг йўқми? УМИД: Бор-ку, сал камроқда...(Умид шундай деб чўнтагидан иккита мингталик чиқаради. Азамат пулни уни қўлидан юлиб олиб гапиради) АЗАМАТ: Намунча лаллаясан. Пулинг камроқ бўлса камроқ ўйнайсан. Тамом. Умид индамай компютерни олдига бориб ўтиради. ЭПИЗОД №10. АЗАМАТНИ УЙИ. ТУН. Қудрат ака телефонда ким биландир гаплашяпти. ҚУДРАТ АКА: Ҳа, бўлди, бўлди. Ҳаммасини жойлаб қўявер. Эртага ўзим борганда ҳисоб-китобини қиволаман. Бўпти, ишларингни қилавер. Қудрат ака телефонда гаплашиб бўлиши билан ташқаридан Гули опа кириб келади. Қудрат ака унга гапиради. ҚУДРАТ АКА: Кеч бўлганда ким чақириб келибди? ГУЛИ ОПА: (афти буришиб) Ээ, манбу қўшни Ойсара. Яқинда қиз узатганди-ку...Эртага чаллариси экан. Шунга айтиб чиқибди. ҚУДРАТ АКА: Нимага жахлинг чиқяпти? Бирор нарса дедими? ГУЛИ ОПА: Бу ялангоёқни гапларига асабим ўйнайдида дадаси! Нимамиш, эртароқ чиқиб ўзингиз бош бўлиб туринг дейди. Сен ким-у, мен ким! Каталакдек хонадонингга одам тугул итимиз киришга уялади. Тағин тўйга айтганига ўлайми буни. Таниш билишларим кўприб қолса нима дейди. ҚУДРАТ АКА: (писанд қилмай мийиғида кулади) Қудаларини олдида мақтанмоқчи бўлгандирда шундай одамлар ҳам бизни уйга киради, танишчилигимиз бор деб. Улар гаплашиб туришаркан, кўчадан Азамат кириб келади. Азаматни кўзлари хиёл қизарган. У ҳадиксираб тезроқ ўз хонаси томонга юрмоқчи бўлиб, дадасига шошилиб салом беради. АЗАМАТ: Саломалейкум... ҚУДРАТ АКА: Воалайкум! Мазангиз йўғроқми ота ўғил? Нимага кўзинг қизарган? АЗАМАТ: Қоронғида кўп ўтиргандан бўлса керак ада...Битта ухлаб турсам ҳаммаси яхши бўлиб кетади... ГУЛИ ОПА: Кириб дамингни ол ўғлим. Азамат зинадан тепага чиқиб кетади. Download 40.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling