O‘zbekiston respublikasi madaniyat va sport ishlari vazirligi тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби хореография санъати факультети


-MAVZU O‘zbekiston Respublikasida kasbiy ta’limi rivojlanishi tarixi


Download 1.55 Mb.
bet3/18
Sana11.10.2020
Hajmi1.55 Mb.
#133345
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Касбий педагогика мажмуа1


5-MAVZU O‘zbekiston Respublikasida kasbiy ta’limi rivojlanishi tarixi.
Мавзунинг қисқача таърифи.

Ўзбекистон Республикаси умумий ва касбий таълим тизими ислоҳатлари. Ўрта махсус, касб хунар таълими ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар шароитида. “Касбий педагогика” фанининг мақсад ва вазифалари. Касбий педагогиканинг асосий тушунчалари: касбий таълим, касбий тайёргарлик, касбий тарбия, унумли меҳнат, профессионаллик, касбий маҳорат. Касбий педагогика мазмунини белгиловчи асосий илмий ёъналишлар: ўрта махсус, касб-ҳунар таълими педагогикаси, олий таълим педагогикаси, андрогогика - катталарни ўқитиш педагогикаси. “Касбий таълим педагогикаси” фанининг бошқа фанлар билан алоқаларини ўрганиш.


Ўзбекистон Республикаси умумий ва касбий таълим тизими ислоҳатлари.

Ўзбекистон Республикаси умумий ва касбий таълим тизими ислоҳатлари асосида таълимга оид меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида Низомда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мақсади, вазифалари ва уни ташкил этиш масалалари ёритилган.



2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мақсади, вазифалари ва уни ташкил этиш1

2.1. Касб-ҳунар бўйича чуқурлаштирилган, табақалаштирилган таълим бериш, ўқувчиларнинг интеллектуал ривожланишини ва уларнинг ўз қобилиятлари ва мойилликларига мувофиқ танлаган касб-ҳунар бўйича мутахассисликларни эгаллашини таъминлаш ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мақсади ҳисобланади.

2.2. Қуйидагилар ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг вазифалари ҳисобланади:

- давлат таълим стандартлари доирасида умумтаълим ва касб-ҳунар дастурларини бажариш;

- ўқувчиларнинг узлуксиз таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттириши, танланган мутахассисликлар бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун зарур ва етарли бўлган билимлар ҳамда касб тайёргарлиги даражасини чуқурлаштириш;

- республика иқтисодиётининг малакали кичик мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш.

2.3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида кундузги ўқиш шаклида амалга оширилади.

Академик лицей - ўқитиш муддати уч йил, давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта махсус маълумот беради, ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жадал интеллектуал ривожланишини, чуқурлаштирилган, табақалаштирилган ҳолда ўқитишни таъминлайди.

Академик лицейларда ўқувчилар ўқишни олий таълим муассасида давом эттириш ёки меҳнат фаолиятида рўёбга чиқариш мақсадида билимлар даражасини оширишни ва махсус касб-ҳунар кўникмаларини шакллантиришни таъминлайдиган ўқиш йўналишини (таълим фанлари ва курсларини пухта ўзлаштириш соҳаси: гуманитар, табиий-илмий) ихтиёрий равишда танлайдилар.

Академик лицейлар, қоидага кўра, олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил этилади, уларнинг ўзаро муносабатлари уларнинг уставлари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солиб борилади.

Соҳа бўйича, табақалаштирилган ҳолда пухта ўқитишни амалга ошириш учун илмий-тадқиқот ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан битим асосида академик лицейларга ҳомийлик қиладилар.

Касб-ҳунар коллежи - ўқитиш муддати уч йил, давлат таълим стандарти доирасида ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти беради, ўқувчиларнинг касб-ҳунар лаёқатларини, кўникма ва ўқувларини ривожлантиришни, уларнинг танланган касб-ҳунар бўйича бир ёки бир нечта мутахассисликка эга бўлишини таъминлайди.

Касб-ҳунар коллежларида касбга ўқитиш йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига мувофиқ, республика ҳудудларини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, шунингдек меҳнат бозорининг кичик мутахассисларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Касб-ҳунар коллежлари учун ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органлари томонидан барқарор ишлайдиган корхоналар ва ташкилотлардан васийлар белгиланади, шунингдек турдош олий таълим муассасалари томонидан уларга ҳомийлик амалга оширилади.

Касб-ҳунар коллежида касб-ҳунар ва таълим дастурларини бажариш ўқитишнинг икки томонлама тизими асосида амалга оширилиши мумкин, бунда ўқув-таълим жараёни ва касб-ҳунарга тайёрлаш тегишли равишда коллежда ва корхонада олиб борилади.

2.4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ва ходимларининг ижтимоий кафолатлари, уларни қўллаб-қувватлаш ва уларга бериладиган имтиёзлар қонун ҳужжатларига ва тегишли меъёрий ҳужжатларга, шунингдек таълим муассасаси Уставига мувофиқ белгиланади.

2.5. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳудудларнинг демографик ва географик шароитларини, тегишли соҳа мутахассисларига бўлган маҳаллий эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда, ўқувчиларни оиладан узоқлаштирмасдан имкони борича кўпроқ қамраб олиш шароитларидан келиб чиқиб ташкил этилади.

3. Академик лицейларга ва касб-ҳунар коллежларига ўқувчилар қабул қилиш. таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмуни.

3.1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш умумий ўрта таълим негизида мактабларнинг 9-синфини битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияси ва умумий ўрта таълимни тугатишда улар томонидан олинган рейтинг кўрсаткичлари натижалари бўйича, уларнинг академик лицейда ва касб-ҳунар коллежида ўқиш йўналишини ихтиёрий равишда танлашини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Қабул қилиш чоғида битирувчига унинг қобилиятини, касб-ҳунарга иштиёқини ва қизиқишини ҳисобга олган ҳолда касбга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис марказлари томонидан бериладиган тавсияномалар ҳисобга олинади.

3.2. Академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида умумий таълим ва касб-ҳунар дастурлари уч курсда амалга оширилади. Ўқувчилар ўқув курслари бўйича гуруҳларга, ўқиш йўналишлари бўйича эса бўлинмаларга бирлаштирилади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида ўқув йили 2 семестрга бўлинади. Ўқувчилар учун камида 10 ҳафта ва кўпи билан 12 ҳафта давом этадиган таътиллар белгиланади.

3.3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими кундузги ўқиш шаклида амалга оширилади. Дарсларнинг давом этиш муддати, гуруҳларнинг тўлдирилиши, ўқувчиларнинг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-тарбия жараёнини мақбуллаштиришнинг бошқа масалалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартига мувофиқ белгиланади.

3.4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурлари давлат таълим стандарти билан белгиланадиган қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

умумтаълим дастурлари - академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун;

фанлар ва ўқиш йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган, соҳа бўйича ва ихтисослаштирилган таълим дастурлари - академик лицейлар учун;

ўқиш йўналишлари бўйича умумтехникавий касб-ҳунар ва махсус дастурлар - касб-ҳунар коллежлари учун.

3.5. Имкониятлари чекланган шахслар учун ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими ўқув дастурлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилади. (ЎзР ВМ 07.07.2007 й. 139-сон Қарори тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг)

3.6. Ўқитиш сифати ва даражасининг давлат таълим стандартига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат тартиботларини ўтказиш назарда тутилади:

жорий назорат - сўровлар, коллоквиумлар, семинарлар, контроль ишлар ва тестлар тарзида билимлар, малака ва кўникмалар текширилади;

оралиқ назорат - семестр тамом бўлганда ва ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангандан кейин амалга оширилади. Унинг асосида ўқувчи рейтингги аниқланади. Билимлар, малака ва кўникмаларни баҳолаш учун оралиқ назорат имтиҳонлар, тестлар, синовлар, курс ва малака ишлари шаклида ўтказилади;

якуний назорат - академик лицейда, касб-ҳунар коллежида ўқиш тугаллангандан кейин давлат аттестацияси: имтиҳонлар, тестлар, малака ишлари, диплом лойиҳаларини ҳимоя қилиш шаклида амалга оширилади.

3.7. Ҳар бир курсда ўқиш тугагандан кейин рейтинг назорати ва аттестация натижаларига кўра ўқувчиларни кейинги курсга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ўқувчиларни курсдан курсга ўтказиш академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи директорининг буйруғи билан амалга оширилади. Шартли равишда ўтказишларга йўл қўйилмайди.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг бир туридан бошқасига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

3.8. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурининг умумий таълим ва махсус бўлимларини (касб-ҳунар дастурларидан ташқари) мустақил равишда ўзлаштирган ёшларга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ экстернат тартибида якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилиши мумкин.

3.9. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлаш таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан ўзаро ҳамкорлиги асосида:

илғор педагогик технологияларни яратиш ва ўзлаштириш бўйича мақсадли инновация лойиҳаларини шакллантириш ва амалга ошириш, илмий-тадқиқот муассасаларининг филиалларини, ўқув-илмий-ишлаб чиқариш комплекслари ва марказларини ташкил этиш;

янги ахборот ва педагогик технологияларни ўзлаштириш учун тажриба майдончаларини ташкил этиш орқали илмий тадқиқот натижаларини ўқув-тарбия жараёнига жорий этиш;

ўқитишни корхоналардаги унумли меҳнат билан бирлаштириш асосида кадрлар тайёрлаш ва уларни тарбиялашнинг икки томонлама тизимини ривожлантириш, касб-ҳунар коллежларида қўшма ишлаб чиқаришлар ташкил этиш, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун ўқувчиларни иш ўринлари билан таъминлаш;

корхоналар ва улар бирлашмаларининг ҳам алоҳида мутахассисларни ва гуруҳларни мақсадли тайёрлаш, ҳам ҳар хил турдаги ва даражадаги ўқув муассасаларини муассис, васий, ҳомий сифатида маблағ билан таъминлашда қатнашиши;

ўқув юртларини замонавий асбоб-ускуналар, аппаратлар ва анжомлар билан жиҳозлаш, академик лицейларда ўқиётганларга олий таълим муассасаси ва илмий-тадқиқот ташкилотининг, касб-ҳунар коллежларида ўқиётганларга - тегишли васий ва олий таълим муассасасининг ўқув-моддий базасидан фойдаланиш имконини бериш;

ўқиётганларнинг меҳнат фаолиятига ва товар маҳсулот чиқарган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнига фаол киришишлари учун шароитлар яратиш;

илғор технологиялар соҳаси педагогларини бевосита ишлаб чиқаришда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўли билан амалга оширилади.

3.10. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини битирувчиларга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади, унда:

академик лицейлар учун - фанлар бўйича ўқитилган соҳа;

касб-ҳунар коллежлари учун - Классификаторга мувофиқ мутахассислик (мутахассисликлар) бўйича берилган малака кўрсатилади.

Дипломларга ўзлаштирилган умумтаълим ва махсус (касб-ҳунар) фанлар (курслар), соатлар ҳажми ва улар бўйича баҳолар (рейтинглар), шунингдек битирувчининг умумий рейтингги ва якуний давлат аттестациясининг натижалари кўрсатилган қўшимча варақ илова қилинади.

Академик лицейни тугатганлик тўғрисидаги диплом олий таълим муассасасига ўқишга кириш ҳамда олинган билимларни меҳнат фаолиятида рўёбга чиқариш ҳуқуқини беради.

Касб-ҳунар коллежини тугатганлик тўғрисидаги диплом олинган мутахассисликка мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳамда олий таълим муассасасига ўқишга кириш ҳуқуқини беради.


Касбий педагогика” фанининг асосий тушунчалари.

“Касбий педагогика” фанининг асосий тушунчалари касбий таълим, касбий тайёргарлик, касбий тарбия, унумли меҳнат, профессионаллик, касбий маҳорат мавжуд.



Касбий тарбия – инсон касбий маданиятига оид стратегия, усул, малака, касбий-шахсий сифатларни шакллантириш жараёни [30; 58].

Касбий таълиммуайян соҳага оид иш фаолиятини шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган таълим [30; 58].

Касбий тайёргарлик – таълим олувчиларнинг муайян иш ёки ишлар мажмуини бажариш учун зарур малакаларни жадал эгаллаш мақсадини назарда тутадиган педагогик жараён [30; 58].

Касбий маҳорат – таълим жараёнида педагогик стратегия, стратегик мақсад ва вазифаларни тўғри белгилаш, қарорлар қабул қилиш, таълим жараёнини лойиҳалаштириш, инновацион педагогик фаолиятни ташкил этиш, таълимни бошқариш жараёнига тизимли ёндашувларни лойиҳалаш технологияларини жорий этиш ҳамда бошқарув усуллари, методлари ва тамойилларидан самарали фойдаланишдан иборат касбий техника даражаси [30; 57].

Касбий мотивация касбга тегишли вазифаларни бажариш ва касб танлашни белгиловчи, атроф, борлиқ омиллари, касбга йўналтиришга оид фаолият таъсирида шаклланувчи майл [30; 57].

Касбий тажриба – авлодларнинг ижтимоий тажрибасини ўзлаштириш ва уларни бошқарув амалиётида қўллашни таъминлаб берувчи тушунчалар тизими бўлиб, раҳбарнинг ўз фаолияти давомида фан-техника янгилигига, илғор тажрибаларга таяниш ҳамда мазкур тажрибалар асосида ўзининг кўникма ва малакаларини шакллантириб бориши билан бир қаторда жамоа фаолиятини бошқариш тажрибаси [30; 57].

Касбий ўз-ўзини аниқлаш – шахс фикрининг танланган, ўзлаштирилган ёки бажарилган меҳнат фаолиятида ифодаланиши [30; 58].

Касб-ҳунар коллежи (КҲК) 1) муайян касб-ҳунарни эгаллашга ихтисослаштирилган ўрта махсус таълим муассасаси; 2) ўқувчиланинг касб-ҳунар мойиллигини, лаёқатларини, билим ва кўникмаларини ривожлантириш, уларнинг танлаган йўналишлари бўйича бир ёки бир неча замонавий касб танлаш имконини берадиган таълим муассасаси [30; 58].
Касбий педагогика” мазмунини белгиловчи асосий илмий йўналишлар.

“Касбий педагогика” мазмунини белгиловчи асосий илмий йўналишлар қуйидагилардан иборат:



Касб-ҳунар таълими педагогикасикасб-ҳунар коллежлари ўқув тарбия жараёнига ихтисослашган педагогика фанининг алоҳида тармоғи [30; 58].

Касб-ҳунарга йўналтиришўқувчиларга муайян касб-хунар ҳақида маълумот бериш орқали уларни шу касбга қизиқтириш, йўллаш жараёни [30; 58].

Катта ёшдагилар педагогикаси (андрогогика) – педагогика фанининг олий ўқув юрти шарт-шароитларида ёшларни тарбиялашнинг назарий масалалари ва методикасини ишлаб чиқувчи алоҳида тармоғи [30; 58].

Олий мактаб педагогикаси – педагогиканинг олий ўқув юрти шарт-шароитларида талабаларга таълим-тарбия беришнинг назарий асослари ва методикасини ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган тармоғи [30; 88].

Таълим жараёнида фанлараро алоқадорлик бир фан мисолида ўзаро яқин бўлган мавзуларнинг яқинлашиши, бир мавзу юзасидан фанларнинг ўзаро боғланиши, бир муаммо юзасидан фан туркумларининг боғланиши, масаланинг айнан ўқув режа ва дастурга мос бўлиши, таълим жараёнининг шакллантирувчи шакллари асосида назарий билимларни амалда қўллашда ўз ифодасини топади.

Демак, таълим сифатини оширишда фанлараро алоқадорлик педагогик муаммо, принцип, метод, муҳим самарали восита бўлиб хизмат қилади. Интеграция эса жараён сифатида намоён бўлади.

Тадқиқот мавзуси юзасидан фанлараро алоқадорликка доир тадқиқот ишлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагича таҳлил этилган:

– бир фан мисолида алоқадорликни ўрганиш;

– бир ва икки фан мисолида алоқадорликни ўрганиш;

– фан туркумлари асосида фанлараро алоқадорликни таҳлил этиш;

– интеграцияга оид тадқиқот ишлари;

– тадқиқот мавзуси асосида фанлараро боғланиш юзасидан тавсиялар бериш.

«Касб-ҳунар педагогикаси» мавзусидаги ўқув-методик қўлланмада предметлараро алоқадорлик масаласи назария ва амалиётда қуйидаги йўналишларда тадқиқ этилаётганлигини кўрсатади:



  1. Муаммонинг назарий асослари – П.Р.Атутов, С.Я.Батқшев, А.П.Беляева, Ш.И.Ганелин, Р.С.Гурьевич, Н.И.Думченко, Е.И.Мартқнова, И.Д.Зверев, А.А.Кқверялг, В.Н.Максимова, М.И.Махмутов, А.В.Усова, О.Ф.Федорова ва шу кабилар [6. – Б. 123].

  2. Ўқув дастурий ҳужжатлар тузилмасида алоқадорлик имкониятларини тадқиқ этиш – П.М.Бадуева, Г.С.Гуторов, Х.Ф.Рашидов, Б.Ф.Боярчук, И.И.Бабкин, А.П.Беляева, В.И.Андриянова, И.Д.Клочков, Ю.К.Васильев, И.Я.Курамшин, Қ.Олимов, К.А.Зойиров ва уларнинг кўпсонли маслакдошлари [6. – Б. 123 ].

  3. Предметлараро алоқадорлик принципидан фойдаланишнинг турли шакл усул ва воситаларнинг имкониятлари – И.П.Кулягин, В.А.Поляков, Л.В.Савельева, И.Я.Курамшин, А.Алиев, Д.Г.Давқдова, В.И.Паламарчук, В.А.Скакун, Г.Жумашева, Г.С.Гуторов, Ў.Толипов, А.З.Шакирзянов, Б.И.Муранов, Б.М.Мирзахмедов, О.Л.Мусурмонов, Ф.Мусаев, О.Абдухалилов, Г.Ф.Федорец, Н.М.Берулова, А.Ибрагимов, И.Алиев, Р.Зайнобиддинова ва бошқалар [6. – Б. 124].

Мутафаккирлардан Я.А.Коменский, И.Г.Песталоцци, А.Дистервег ва К.Д.Ушинскийлар фанлараро ўзаро алоқадорлик принципига турли хил ёндашувлари билан ўқувчиларнинг дунёни билишга ўргатувчи билимлар системасидаги алоқадорликни, хабардорликни ўқувчилар мушоҳадасига беришга ва шу билан бирга қўйилган таълимий мақсадни амалга оширишга ҳаракат қилдилар.

М.Н.Скаткин, асосан уч кўринишдаги боғланишни тавсия этади, яъни: 1) олдиндан боғланиш; 2) кейиндан боғланиш; 3) давомли боғланишларга ажратади ва ҳар бир боғланишларни ўзига хос тавсифномасини келтиради. Лекин, Н.В.Верзилин, П.Г.Кулагин, Ю.Кейткевигуслар қараётган тушунчанинг ўқувчилар билиш фаолияти билан алоқадорлигинини эътиборга олган ҳолда, боғланишни икки категорияга, яъни: синхронли боғланиш; асинхронли боғланишларга ажратади. К.П.Королев боғланишларни асосан қуйидаги тартибда белгилайди: 1) тушунча ва фактлар орасидаги боғланиш; 2) текшириш методлари ва илмий тафаккур орасидаги боғланиш; 3) умумий кўникма ва малакаларини шаклланишидаги боғланиш; 4) ўқитишнинг билиш усуллари орасидаги боғланишларга ажратади [35; 23]. Шунингдек, фанлараро алоқадорликда ички ва ташқи алоқадорлик, узвийлик, предметлараро алоқадорлик, ўзаро алоқадорлик ҳамда интегратив алоқадорлик тушунчаларидан ҳам фойдаланилди. Маълумки, предметлараро алоқадорлик ўрганилаётган объектни ҳар томонлама чуқур ўрганишни таъминлайди. У педагогикада узвийлик, предметлараро алоқадорлик, ўзаро алоқадорлик ҳамда интегратив алоқадорлик даражаларида талқин этилади.

Бола фақат ўқувчилик йилларида нарса ва ҳодисаларнинг моҳияти ҳақида тушунчага эга бўлиб, уларга нисбатан ўз фикр-мулоҳазаларини тўлиқ, эркин баён эта олади. В.Г.Белинский гуманитар фанлар (она тили, адабиёт, тарих)ни мактабда ўқитиладиган фанлар орасида энг муҳими: кишиларни ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга, уларни «одам қилишга» ёрдам берадиган фанлардир, деб ҳисоблар эди [24; 275]. Шу хусусда «Касбий педагогика» фани «Адабиёт» фанларида турли хил жанрдаги асарларни ҳикоя ўқиш, эртак ўқиш, масални ўқиш шеър ва уни ўқиш услубиёти, илмий-оммабоп мақоллар ҳамда ҳадислар, ҳикматлар, тез айтиш ва топишмоқларни ўрганиш асосида касбга йўналтириш ишлари олиб борилди. Мазкур методикаларда касб мазмундаги материаллар танлаб олинди.

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлардан “Маданиятшунослик”, “Ҳуқуқшунослик”, “Маънавият асослари”, “Фалсафа”, “Социология”, “Педагогика.Психология”, “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар”, “Иқтисодиёт назарияси”, “Сиёсатшунослик” каби фанларга ҳам катта аҳамият берарилиши касб тўғрисида талабаларга жуда кўп фойдали маълумот бериши жиҳатидангина ғоят муҳимдир. Шунингдек, умумкасбий фанлар ҳамда ихтисослик фанлари билан боғланиш мазкур фанни чуқур ўрганишда муҳим ҳисобланади. Юқоридаги фикрларга асосланиб, ҳар бир ўқув фанининг «Касбий педагогика» фани билан алоқадорлиги 1-расмда шакллантирилди:



Касбий педагогика

Гуманитар ва ижтимоий-иктисодий фанлар



Умумкасбий фанлар

Ихтисослик фанлари

Ўзбекистон тарихи



Касб таълими методикаси

Ихтисослий фанларини ўқитиш методикаси

Ҳуқуқшунослик.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси



Касбий психология

Танлов фанлар

Фалсафа


Таълим технологиялари

Қўшимча фанлар

Маънавият асослари

Таълимда ахборот технологиялари

Математик ва табиий илмий фанлар



Маданиятшунослик

Иқтисодиёт назарияси

Социология

Педагогика. Психология

Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар

Сиёсатшунослик

Жисмоний маданият ва спорт

1-расм. “Касбий педагогика” фани билан алоқадорлиги.

Шунингдек, тадқиқотларда олдиндан, кейиндан ва давомли боғланишлар, ички ва ташқи, синхрон, асинхрон, интегратив, узвий боғланишлар, тушунча ва фактлар орасидаги, текшириш методлари ва илмий тафаккур орасидаги, амалий кўникма ва малакалар шаклланишидаги, ўқитишнинг билиш методлари орасидаги боғланишлар ўрганилган, лекин экологик тарбия бериш асосида фанлараро боғланишларга етарлича эътибор қаратилмаганлигини кўрсатади.

Узвийлик – ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларнинг аста-секинлик билан кенгайиб, чуқурлашиб, мукаммалашиб боришида кўзда тутилади.

Предметлараро алоқадорлик – ўзини моҳиятига кўра кенг тушунча бўлиб, ўрганилаётган объектнинг турли жиҳатлари, хусусиятларини ҳар томонлама очиб берилишини назарда тутади.

Ўзаро алоқадорлик – моҳиятига кўра ўқув предметлари орасидаги алоқадорликни ифодалайди.

Интегратив алоқадорлик – эса нисбатан юқори даражадаги алоқадорлик ҳисобланади [39; 7].


Мустақил иш.

Назорат савол ва топшириқлари:

1. “Касбий педагогика” фанининг асосий мақсади ва вазифалари ҳақида

маълумот беринг?

2. Услуб ва услубиёт тушунчаларига изоҳ беринг.

3. Ўзбекистон Республикасида қандай умумий ва касбий таълим тизими ислоҳатлари олиб борилмоқда?

4. Таълим жарёнида фанлараро алоқадорликнинг аҳамияти қандай?

5. «Касбий педагогика» фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги юзасидан “Кластер“технологиясини ишлаб чиқинг


  1. “Касбий педагогика”нинг ривожланиш босқичларини санаб беринг.


Мустақил иш топшириқлари:

  1. Қуйидаги “Тоифалаш жадвал”ларини тўлдиринг:

1-жадвал

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мақсади

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг вазифалари

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш


















2-жадвал


Академик лицейларга ўқувчилар қабул қилиш ва таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмуни

Касб-ҳунар коллежларига ўқувчилар қабул қилиш ва таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмуни












Ўқитиш сифати ва даражасининг давлат таълим стандартига мувофиқлигини таъминлаш учун қандай назорат тартиботлари ўтказилади ва жадвални тўлдиринг:



3-жадвал

Назорат турлари

Назорат тартиботлар













Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling