O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi angren universiteti


Ҳуқуқ нормаси узига хос белгиларга эга


Download 65.32 Kb.
bet4/10
Sana15.03.2023
Hajmi65.32 Kb.
#1272039
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
huquq normalari

Ҳуқуқ нормаси узига хос белгиларга эга:
Биринчидан, жамият, шахс ёки ижтимоий гуруҳ учун қадр – қимматли булган энг муҳим ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Бунда, биринчи навбатда нормадаги, адолат ва эркинлик ғоялари билан белгиланадиган ижтимоий муносабатлар идрок этиш ва қонуний мустаҳкамлаш предмети бўлади. Зарарли, нохуш ижтимоий хулқ – атвор хам ҳуқуқий норма таъсирига тушади, лекин Уз – узидан эмас, балки низоли вазиятларни тартибга солиш воситаси орқали акс этади. Юридик нормаларда ижтимоий воқелик, унинг йўналишлари ва ривожланиш истиқболларини акс эттиришнинг мураккаблиги, хатто нобоп нормалар қабул қилишга олиб келиши мумкин. Ҳуқуқда ижтимоий воқеликни акс эттириш субъектив булиб, давлатнинг ҳуқуқ ижодкорлиги билан шуғулланувчи органлари фаолияти илмийлик принципларига хар доим хам асосланавермаслиги боис хато нормаларнинг пайдо булишига сабаб булади. Ҳуқуқий нормаларда акс этгириладиган ижтимоий муносабатларнинг мухимлиги даражаси норманинг қонунчилик иерархиясида эгаллайдиган урнини белгилайди. Энг мухим ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи нормалар юридик кучи жихатдан катта ахамиятга эга булган норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар – конституцияларда, конституциявий қонунларда ифодаланади.
Иккинчидан, ҳуқуқ нормаси тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларнинг модели сифатида намоён бўлади. Моделлаштириш – бу онгда ижтимоий реалликнинг андозасини инъикос этиш, вужудга келтириш йўли билан табиий ва ижтимоий ходисаларни идрок этиш жараёнидир. Қонун чикарувчи орган “онгида” шакллантирилган ижобий хулқ – атворнинг намунавий вариантлари, ижтимоий ходисалар хақидаги тасаввурлар модели шаклида ифодаланади. Моделни ифодалаш воситалари турли – туман: табиий тил воситаси, формулалар, конструкциялар, рақамлар ва хоказолардир. Ҳуқуқий норма фақат хулқ – атвор эмас, балки ижтимоий муносабатларнинг холати, уларнинг хусусиятлари, объектив ва субъектив таркибларини хам моделлаштиради. Бунда у ҳуқуқий холат ва тушунчалар, ҳуқуқий тартибга солиш чегаралари, усуллари, принциплари ҳақида, ҳуқуқда мувофиқлик ва ҳуқуқда зидлик, ҳуқуқийлик ва ноҳуқуқийлик хақида ахборот етказади. Ижтимоий муносабатларнинг модели сифатида норматив – ҳуқуқий хужжатда мустахкамланган юридик нормалар ижтимоий воқеаликнинг яхлит манзарасини акс эттиради. Шунинг учун дам ҳар қандай мамлакат ва даврнинг қонунчилик ёдгорликларини ўрганиш – шу давр давлати, жамияти ва хаёти, турмуши
ва ҳуқуқ хакида анча ишончли ахборот беради. Ҳуқуқ нормаси узидаги мавжуд ахборот ва ижтимоий муносабатларни моделлаштиришда алоҳида аҳамият касб этиши туфайли ижтимоий муносабатларни тартибга солиш имкониятига эга. У ижтимоий муносабатларни акс эттирганлиги боис унга муайян мазмун ва ифодалаш шакли хос бўлади.
Учинчидан, ижтимоий жараёнлар, ҳолатлар ва алокаларнинг такрорланиши туфайли ҳуқуқ нормаси уларнинг типиклигини акс эттиради ҳамда мустахкамлайди. Одатда, тип жиҳатидан мансублик мавжуд муносабатларга хос булади, лекин у янгидан шаклланаётган, келгусида такрорланиб туриши эҳтимол тутилган ижтимоий алоқларга хам тааллуқли бўлиши мумкин.

Download 65.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling