O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi angren universiteti


Download 65.32 Kb.
bet6/10
Sana15.03.2023
Hajmi65.32 Kb.
#1272039
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
huquq normalari

Ҳуқуқ нормасининг тузилиши

Ҳуқуқ нормаси уз ички тузилишига эга, яъни ҳуқуқ нормаси мазмунан узаро бир – бири билан боғлиқ бир неча таркибий қисмлардан иборат. Таъкидлаш жоизки, адабиётларда ҳуқуқий норманинг тузилиши масаласида турлича ёндашувлар мавжуд. Хулқ – атвор нормаларининг таркиби ҳақидаги масала анчадан бери ҳуқуқшуносларнинг эътиборини жалб қилиб келмоқда. Ҳуқуқий норманинг уч элементдан (гипотеза, диспозиция, санкция) иборатлиги ҳақидаги фикрлар ҳуқуқшуносликда кенг тарқалган. Ҳуқуқий нормада, авваламбор, норма қулланиладиган шароитга оид қоида бор, сунгра хулқ – атвор қоидасининг ўзи баён қилинади, охирида эса ушбу қоидани бажармаганлик учун келиб чиқадиган юридик оқибат назарда тутилади. Ижтимоий муносабатларнинг айрим турларини тартибга солувчи ҳуқуқ нормаларининг “ихтисослашганлигини” ҳисобга олган холда, купчилик муалпифлар юридик норма таркибидан икки элементни ажратиб кўрсатадилар: регулятив нормаларда – гипотеза ва диспозиция; курикдовчи нормаларда – гипотеза (диспозиция) ва санкция. Сузма – суз ифодалаганда бу одатда шундай бўлади. Ушбу масала хақидаги бахсларнинг мохиятини чуқурлаштириб ўтирмай, таъкидлаш жоизки, юридик норманинг уч элементли структураси – унинг мантиқий – юридик ифодасидир. У назарий фикрлаш воситасида шакллантирилади ва ўзининг тимсолида ушбу формулани ифодалайди: «Агар... булса, унда..., акс холда эса...булади». Мантиқий юридик тизимни қайта тиклаш учун, мантиқ талаб ва қоидаларидан ташқари яна қонунчиликни хамда юридик техникани, ҳуқуқий алоқалар тизимини яхши билиш зарур. У ёки бу вазиятда хатти – ҳаракатнинг маълум бир қолипини белгиловчи ҳуқуқ нормалари, яъни хулк – атвор қоидалари, ўзининг мантиқий юридик таркибига кўра, гипотеза, диспозиция ва санкцияга эга. Шундай қилиб, ҳуқуқий норма қуйидаги уч элемент (қисм)дан иборат:


1) гипотеза; 2) диспозиция; 3) санкция.
Гипотеза – ҳуқуқ нормасининг дастлабки таркибий элемента бўлиб, у ушбу ҳуқуқий норманинг қандай шароитларда харакатга келиши ва унинг диспозицияси қандай шароитларда амалга ошишини белгиловчи хаётий шарт – шароит ва мавжуд вазиятни кўрсатади, яъни ҳуқуқ нормасида белгиланган хатти – ҳаракат қандай шароитларда бажарилиши мумкин ва лозимлигини билдиради. Гипотезада ҳуқуқ нормасида белгиланган қоида қай шароитда ва қай ҳолатда ҳамда ким томонидан амалга оширилиши кўрсатилади. Гипотеза ҳуқуқий норманинг бир қисми бўлиб, унда диспозицияда кўрсатилган қоиданинг кучга кириши учун зарур бўлган аниқ хаётий ҳолатлар (воқеа, ҳаракат, ҳодисалар) уз ифодасини топади. Масалан, фукаролик ҳуқуқ нормаси фуқароларнинг муомала лаёқати қайси холда тўла вужудга келишини кўрсатади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 22 – моддасида “Фуқаронинг тўлиқ муомала лаёқати у вояга етгач, яъни 18 ёшга етгач, тўла хажмда вужудга келади”, деган қоида мустаҳкамланган. Яна бир мисол: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66 – моддасида “Вояга етган, мехнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота – оналари ҳақида ғамҳурлик қилишга мажбурдирлар”, деб қайд этилган. Биринчи мисолда қонунларнинг “вояга етган”, иккинчи мисолда эса “вояга етган, мехнатга лаёқатли фарзандлар” дейилган қисми ушбу ҳуқуқ нормаларининг гипотезасидир, яъни “Қачон? Қай ҳолатларда қўлланилади?” деган саволга жавоб ифодаланган. Норманинг гипотезасида мустаҳкамланган абстракт ифодаланган ҳар бир вазият хулқ – атвор қоидасига “хаётбахш” таъсир этиб, уни алохида даражага кутаради. Бошқача айтганда, гипотеза юридик нормани харакатга келтириш шарти ва омилидир. Ҳуқуқ нормасининг таркибий тузилиши элементи сифатида гипотеза оддий, мураккаб ва алтернатив (муқобил) турларга бўлинади. Агар гипотезада бирон – бир ҳолатнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги кўрсатилиши юридик норманинг харакати билан боғлик бўлса, у ҳолда бундай гипотеза оддий гипотеза деб аталади. Масалан, “Фуқаролик туғрисида”ги қонунда баён этилганидек, “Бола, агар унинг ота – онаси у туғилиши пайтида Ўзбекистон фуқаролари бўлган бўлсалар (гипотеза), бола қаерда тўғилишидан қатъий назар, Ўзбекистон фуқароси бўлади”. Агар гипотеза ҳуқуқ нормасининг ҳаракатини бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан кўпроқ холатларнинг бор – йуқлигига боғлик қилиб қуйса, у мураккаб гипотеза деб аталади. Юқорида фуқаролик туғрисидаги қонунда баён қилинган гипотеза айнан шундайдир: “Ўзбекистон ҳудудида туғилган бола (биринчи холат), фуқароликка эга булган шахслардан туғилган бўлса (иккинчи холат), у Ўзбекистон фуқароси бўлади”. Юридик норманинг ҳаракати қонунда санаб ўтилган бир неча холатлардан бирига (у ёки бунисига) боғлик бўлса, унда алтернатив гипотеза дейилади.

Download 65.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling