Ҳуқуқ нормаларининг турлари
Ҳуқуқ нормаларининг илмий ва уқув адабиётида турлича таснифлари ва гуруҳланишлари мавжуд. Таснифлаш деганда, мантиқан ўрганилаётган объектларни турлар буйича маълум бир умумий мезонлар асосида гуруҳларга ажратиш тушунилади. Таснифлашнинг тугри ва тулароқ бўлиши, аввало, унга асос қилиб олинган мезоннинг бошқа барча белгиларини қайд этувчи унинг энг ахамиятли жиҳатига боғликдир. Юридик нормаларни таснифлашнинг тўртта мезони мавжуд:
1) ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш функциялари;
2) ҳуқуқий тартибга солиш предмети;
3) ҳуқуқий тартибга солиш методи;
4) нормани ифодалаш шакли.
Ҳуқуқ нормаларини, уларда мустаҳкамланган қоидалар хусусиятага к,араб куйидагича таснифлаш мумкин:
Ҳуқуқ ва ваколат берувчи нормалар — яъни, хукук, субъектига қандай харакатларни содир этиш мумкинлигини кўрсатувчи нормалар. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 – моддасига биноан, “хамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хохлаган динига эътиқод қилиш ёки хеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбурий сингдиришга йул қўйилмайди”.
Мажбурият юкловчи нормалар – яъни, қандай ҳаракатларни содир этиш лозимлигини кўрсатувчи нормалар. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50 – моддасига биноан, “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар”.
Ман қилувчи нормалар – яъни, ҳуқуқ субъектига муайян хатти – ҳаракатларни содир этишини ман қилувчи нормалар. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 57 – моддасида “махфий жамиятлар ва уюшмалар тузиш такикланади”, деб кўрсатилаган ва бу қоида ман этиш характерига эга.
Равбатлантирувчи нормалар — хукукий муносабатлар субъектлари давлат ва жамият манфаатига фойда келтирадиган хатти – ҳаракат вариантлари учун рағбат, имтиёз белгиловчи нормалар. Бунда ўзининг юридик ва ижтимоий бурчига виждонан, сидқидилдан ёндашган ва яхши натижаларга эришган шахслар учун рағбатлантириш чоралари белгиланади. Рағбатлантирувчи нормалар кишиларни юқори самара билан меҳнат қилиш, ижодий ва ижтимоий фаолликка ундовчи қоидалардир (масалан, Давлат мукофотлари туғрисидаги қонун, илғорларни тақдирлаш қоидалари ва хоказо).
Do'stlaringiz bilan baham: |