O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi angren universiteti


Download 65.32 Kb.
bet5/10
Sana15.03.2023
Hajmi65.32 Kb.
#1272039
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
huquq normalari

Типиклаштиришмураккаб тафаккур жараёни бўлиб, умумлаштириш, ҳолатларининг мухим белгиларини аниқлаш ва ахамиятсиз белгиларни бўрттирмасликни назарда тутади. Ҳуқуқий нормага нисбатан эса типиклаштириш муайян вазиятлардаги ҳуқуқий ходиса ёки инсон хатти – ҳаракатидаги муҳим жиҳатларни ажратиб кўрсатишда ифодаланади. Бу ҳуқуқий ҳолатларда (шахснинг индивидуал белгиларидан тортиб, унинг айрим феъл – атворигача) муайянликдан абстракциялашишга ўтиш жараёнидир. Шу туфайли “эркинлик қонунларда алоҳида шахс ўзбошимчалигига боғлик, бўлмаган, номуайян, назарий мавжудлик касб этади”. Типиклаштириш туфайли ҳуқуқий тушунча ўзига хос маълум белгиларига эга бўлади, хулқ – атвор қоидаси эса ижтимоий муносабатлар билан алокани узмаган холда узининг тартибга солувчи таъсири билан чексиз миқдордаги шахсларни қамраб олиш хусусиятига эга. Шу маънода юридик норма учун мазмунининг аниқлиги ва эгасининг мавжудлиги хосдир. Ҳуқуқ нормалари мазмунини типиклаштириш шунга олиб келадики, бунда улар турли шахслар учун тенг масштаб, меъёр сифатида намоён бўлади. Бу ҳуқуқнинг барқарорлик хусусиятини ҳам белгилаб беради. Ижтимоий муносабатлар анча узоқ муддат мавжуд бўлгандагина, уларга хос умумий ва барқарор белгилар типик маъно касб этади. Бу барқарорлик ҳуқуқ нормасида мустаҳкамланиб, уларга доимийлик, изчиллик бахш этади. Ҳуқуқий нормалар моделлаштираётган ижтимоий муносабатлар нотипик бўлиб қолган тақдирдагина ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Тўртинчидан, ҳуқуқ нормалари умуммажбурий хусусиятга эга. Ҳуқуқ нормасининг бу хусусияти унга оғишмай риоя қилиш ва ижро этиш ҳамда инсон хулқ – атворига давлат, жамият ва ижтимоий гуруҳлар томонидан маълум муносабат билдирилишини кўзда тутади. Агар хулқ – атвор юридик норма талабаларга мувофиқ келса, муносабат ижобий бўлиши мумкин ёки норма талаблари бузиладиган булса, салбий акс таъсир юз бериши мумкин. Ҳуқуқий нормага, умуман ҳуқуққа риоя қилиш ва уни ижро этиш ички ва ташқи омиллар билан таъминланади. Шундай қилиб, ҳуқуқ нормаси – давлат томонидан ўрнатилган ёки маъқулланган, бажарилиши хамма учун умуммажбурий бўлган ва аниқ шаклда ифодаланган хатти – харакат, юриш – туриш қоидасидир.



Download 65.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling