O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi angren universiteti


Ҳуқуқий норманинг умумий характерга эга эканлиги


Download 65.32 Kb.
bet3/10
Sana15.03.2023
Hajmi65.32 Kb.
#1272039
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
huquq normalari

Ҳуқуқий норманинг умумий характерга эга эканлиги, авваламбор, шунда куринадики, ҳуқуқий нормада кузда тутилган аналогик холатлар юзага келаверар экан, бу норма хам қулланилаверади ва асло кучини йўқотмайди. Бошқача айтганда, гуё нормадаги холатлар ўзининг юзага келишини “кутиб ётади”. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 179 – моддасида мустаҳкамланган “сохта тадбиркорлик, яъни уставида курсатилган фаолиятни амалга ошириш мақсадини кузламасдан ссудалар, кредитлар олиш, фойдани (даромадни) солиқлардан яшириш (солиқларни камайтириш) ёки бошқача мулкий манфаат куриш мақсадида корхоналар ва бошқа тадбиркорлар тузилмалари тузиш”дан иборат хатти – ҳаракатнинг содир этилиши – ушбу модданинг “харакат” га келишига, қулланишига олиб келади.
Ҳуқуқий норманинг яна бир муҳим жиҳати, унинг давлат эркин иродасини, хокимона амрининг ифода этишида куринади. Шу боис, ҳуқуқ нормаси – муайян муносабатлар ифодаси ёки муайян харакат содир этишни маслахат берувчи тавсиянома булмай, балки, шу нормада курсатилган холатлар юзага келганда қандай харакат қилиш лозимлигини белгиловчи хокимият амридир.
Хар қандай ҳуқуқ нормаси ваколатли давлат органи томонидан ўрнатилади ёки маъқулланади, шу боис у давлат амри – иродасини ифодалайди, умуммажбурий қоида тариқасида амал қилади. Мабодо ҳуқуқ нормасида белгиланган хатти – ҳаракат қоидаси бажарилмаса, унинг бажарилишини таъминловчи давлатнинг мажбурлов чоралари харакатга келади.
Масалан, ҳуқуқ субъекти томонидан қонунга хилоф харакатлар содир этилиши тегишли юридик жавобгарликка олиб келади, демак ҳуқуқ нормаси давлатнинг мажбурлов кучига таянади.
Давлатнинг амр – иродаси – ҳуқуқ нормаси ҳуқуқ субъектига муайян ҳуқуқларни берган тақдирда хам сақланиб қолади, чунки у ҳуқуқ субъектининг ҳуқуқлари кафили сифатида намоён булади. Ҳуқуқ нормаси мазмунан ва ижтимоий ахамиятига кура давлат амр – иродасини ифодалагани учун унинг бу белгиси, уз навбатида, ҳуқуқий норманинг ифодаланиш шаклига қатъий талаб қўйади. Шу сабабли, ҳуқуқий нормалар шаклан аниқликка эга булади. Ҳуқуқий норма қонунларда, шу каби бошка расмий норматив – ҳуқуқий хужжатларда мустахкамланади, зеро, ҳуқуқ нормасини туғри тушуниш ва уринли қуллаш учун, у албатта пухта ишланган, аниқ ва ихчам шаклда ифодаланган булиши керак. Ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ижтимоий нормалар ичида ҳуқуқ нормаси узининг айнан шу жихати, яъни шаклан аниқ қоида эканлиги билан ажралиб туради.



Download 65.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling