Тавсия этувчи нормалар – хатти – ҳаракат ва хулқ – атворнинг энг мақсадга мувофиқ давлат нуқтаи назаридан эътиборли бўлган вариантини белгилайди. Тавсия этувчи нормалар, одатда, нодавлат жамоат ташкилотлари, ҳиссадорлик жамиятлари, давлат корхоналари ва илмий муассасаларга йўналтирилган бўлади. Бозор иқтисодиёти муносабатлари ривожланиб боргани сайин давлат ҳужалик ва ҳиссадорлик уюшмаларининг ишларига камроқ аралашиб, уларга берадиган ҳуқуқий тавсияларининг салмоғи хам камайиб боради. Аввал императив хусусиятга эга бўлган кўплаб нормалар тобора тавсиявий мазмун касб этади. Булардан ташқари, ҳуқуқ нормаларини бошка қарор мезонлар асосида таснифлаш мумкин. Бунда, энг аввало, ҳуқуқ нормалари ҳуқуқ тармоқлари буйича бўлинади ва бундай гуруҳлаш ҳуқуқ нормаларини бир тизимга келтириш ва зарур ҳолларда кодификация қилиш учун муҳимдир. Ҳуқуқий тизимдаги ўрни ва ахамияти буйича ҳуқуқ нормаларини таъсис эътувчи, қуриқловчи, декларатив, дефинитив, коллизион ва таъминловчи нормаларга бўлиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |