O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi angren universiteti


Ҳуқуқ нормаси ифода этадиган нормал – юридик белгилар қуйидагилардан иборат


Download 65.32 Kb.
bet2/10
Sana15.03.2023
Hajmi65.32 Kb.
#1272039
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
huquq normalari

Ҳуқуқ нормаси ифода этадиган нормал – юридик белгилар қуйидагилардан иборат:
а) ҳуқуқ нормасининг бевосита давлат билан алоқаси (боғлиқлиги), яъни, ҳуқуқ нормаси давлат томонидан ўрнатилади ёки маъқулланади; у хокимият тепасида турган сиёсий кучларнинг амри – иродасини ифодалайди;
б) ҳуқуқ нормаси давлат иродасини ифодалайди (мужассамлаштиради);
в) ҳуқуқ нормаси умуммажбурий булиб, ваколат берувчи, мажбурият юкловчи мазмунга эга;
г) ҳуқуқ нормасида ифодаланган қоида қатьий расмий аниқлиги билан тавсифланади;
д) ҳуқуқ нормаси узоқ муддат қулланишга мулжалланган;
е) ҳуқуқий нормалар узаро мутаносиб ва иерархик буйсуниш тарзида мавжуд булади;
ж) ҳуқуқ нормаси давлат томонидан муҳофазаланади;
з) ҳуқуқ нормасининг қоидаси бузилган тақдирда давлат мажбурлови қулланилади;
и) норматив ҳужжатлар ва бошқа ҳуқуқ манбаларида ифода (баён) этилади. Айни пайтда, ҳуқуқ нормаси яхлит бир тизимнинг дастлабки булаги сифатида узига хос жиҳатларга ҳам эга булади. Ҳуқуқ нормасининг моҳиятини теран англаш учун унинг этимологиясига эътибор қаратиш лозим. “Норма” сузи “қоида”, “аниқ кўрсатма”, “намуна”, “ўлчов” маъноларини англатади. Дарҳақиқат, ҳар бир норма узида бирон – бир хатти – ҳаракат, хулқ – атвор қоидасини, муайян юриш – туриш моделини ифодалайди, Масалан, Узбекистон Республикаси Конституциясининг 44 – моддасига биноан, “Хар бир шахсга уз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти – ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқ кафолатланади”. Бу ҳуқуқий нормада фуқороларнинг муҳим конституциявий ҳуқуқ булмиш судга ҳимоя сураб мурожаат қилишга оид қоида мустаҳкамлаган. Шундай қилиб, ҳуқуқ нормаси – барча ҳуқуқ субъектлари учун мажбурий булган, давлат томонидан ўрнатилган ёки маъқулланган, ижтимоий муносабат қатнашчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида ифодалаган хатти – ҳаракат қоидаси, хулқ – атвор мезонидир. Ҳуқуқ нормасида жамиятнинг, халқ ҳаётининг моддий шарт – шароитлари билан белгиланадиган эрки, ифодаси, манфаатлари ифодаланади. Ҳуқуқ нормаси шахсларнинг бир – бири билан буладиган ўзаро муносабатларида қандай хатти – ҳаракат моделига, намунасига риоя этишлари лозимлигини, яъни қайси ҳаракатларни содир этиш мумкин ёки қандай хатти – ҳаракатларни содир этмаслик кераклигини курсатади. Шу маънода ҳуқуқ нормаси хулқ – атворнинг ҳуқуқий мезони сифатида майдонга чикдди. Унинг тартибга солувчи восита сифатидаги аҳмияти шундаки, муайян ҳуқуқ субъекти (хусусан шахе, орган, муассаса) уз харакатида ҳуқуқ нормасида мустаҳкамланган қоидага риоя этади ёки бошқа ҳуқуқ субъектидан ҳуқуқ нормасида белгиланган тегишли хатти – ҳаракатни содир этишни талаб қилади. Башарти, белгиланган ҳуқуқ қоида бажарилмаса, ҳуқуқбузарга нисбатан давлат таъсир чораси қулланилади. Ҳуқуқ субъекти ҳуқуқ нормасида белгиланган хатти – ҳаракат меъёрига риоя қилган холатда ҳуқуқ нормаси хатти – харакат улчови, фаолият мезони сифатида намоён булади. Ҳуқуқ нормасида белгиланган қоида бузилганида эса, у ҳуқуқ субъектининг харакатига бахо бериш воситаси сифатида намоён булади. Ҳуқуқ ижтимоий муносабатларни қатъий тартибга солиш салохияти туфайли катта тарбиявий ахамиятга эга, шу боис ҳуқуқ нормаси ҳуқуқ бузилиши холларининг олдини олишга хизмат қилади. Чунки ҳуқуқ субъекта томонидан қонунда белгиланган ҳуқуқий хатти – харакат қоидасини бузиш, муқаррар равишда унга нисбатан таъсир чорасининг қулланишига олиб келади.
Ҳуқуқ нормаси – ижтимоий нормаларнинг алохида тури булиб, у бошқа ижтимоий нормалардан (масалан, ахлоқий, диний, корпоратив нормалардан) бир қатор жихатлари билан ажралиб туради. Авваламбор, ҳуқуқ нормаси умумий хусусиятга эга. У ижтимоий муносабат қатнашчиларининг барчасига, уларнинг хохиш – истагига боғлиқ булмаган холда тегишли булади. Яъни, ижтимоий муносабатларнинг маълум бир тоифасига, турига тегишлидир (масалан, битимлар тузиш, пенсияга чиқиш тартиби, никоҳдан утиш ва хоказо).

Download 65.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling