O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi angren universiteti


Download 65.32 Kb.
bet8/10
Sana15.03.2023
Hajmi65.32 Kb.
#1272039
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
huquq normalari

Тавсиф этувчи диспозиция – ҳуқуқбузарлик белгиларининг тўлиқ баёнини ўз ичига олади (масалан, ЖК нинг 169 – моддаси: ўғрилик – ўзгалар мулкини яширин равишда эгаллаб олиш (қонунда, гарчанд бу мантиқ ўринли бўлмасада, талон – тарож қилиш, деб ёзилган). Бунда норма диспозицияси ҳаммага тушунарли бўлиши учун маълум бир маънода, қисқа шаклда изоҳ берилади.
Бланкет диспозиция ҳуқуқбузарликнинг белгиларини аниқлаш учун шу қонунда ёки қонунчиликнинг бошқа соҳалари нормаларида белгиланган тегишли қоидаларга ҳавола қилади. Масалан, Жиноят кодексида ёнғин ҳавфсизлиги, техника ҳавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Бу қоидаларнинг мазмуни Жиноят кодексида эмас, балки ЖКнинг моддаларини қуллашда мурожаат қилиш зарур бўлган бошқа норматив ҳужжатларда очиб берилади. “Бланкет” сўзи “бланк” ибораси асосида вужудга келган бўлиб, асл маъноси бланк тарзидаги норма мазмунини бошқа ҳуқуқий қоида воситасида тўлдириш лозимлигини англатади. Юқорида келтирилганидек, “техника хавфсизлиги қоидаларини бузганлик”ка доир жавобгарликни белгилаш учун Вазирлар Махкамаси томонидан алоҳида тасдиқланган “Техника ҳавфсизлиги қоидалари” деган ҳужжатни олиб, унинг қайси қоидаси кодекс нормасига қай даражада мувофиқ келишини аниқлаб, яъни шу қоида мазмуни билан Жиноят кодексининг бланкет нормаси тўлдирилиши керак бўлади. Ундан сўнг айбнинг ҳажми ва жазонинг миқдори ҳал этилиши мумкин.
Ҳавола этувчи диспозиция деганда, ҳуқуқбузарлик белгиларига эга бўлмаган, балки уша қонуннинг бошқа нормасига (масалан, ЖКнинг 110 – м. “Қийнаш”) ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатга мурожаат этишни назарда тутувчи диспозиция ҳавола этувчи диспозиция сифатида тушунилади.
Санкция – юридик норманинг учинчи таркибий элементи бўлиб, у ҳуқуқий норма бузилган ёки мажбурият бажарилмаган ёхуд талаб этилган хатти – ҳаракат содир этилмаган ҳолда ҳуқуқни бузган шахсга нисбатан қулланиладиган давлат таъсир чорасидир. Санкциянинг бундай таърифини, одатда, юридик фан, давлат ва ҳуқуқ назарияси беради. Файласуфлар, шунингдек, социологлар санкция деганда, фақатгина салбий (танбех, жазо) оқибатларнигина эмас, балки ижобий (рағбатлантириш, қувватлаш) оқибатларни (шунингдек, инсоннинг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хулқ – атворидан келиб чиқадиган ижобий оқибатларни) хам тушунадилар. Санкция ҳуқуқ нормасининг бир қисми бўлиб, унда диспозицияда кўрсатилган талабларни бажармаганлик учун берилиши мумкин бўлган жазо ёки тавсия этилган ҳаракатни содир этганлик учун рағбатлантиришнинг тури ва ўлчови ифодаланган бўлади. Санкция – юридик норманинг мантиқий якунловчи қисмидир. Унда жамият, давлат, шахснинг ҳуқуқий нормани бузувчиларга нисбатан салбий муносабати ифодаланади. Ҳуқуқий норма санкцияси – умумлашма тушунча. Ҳуқуқбузар учун бўладиган ножуя оқибатларнинг табиатига боғлик, равишда у қуйидагиларни назарда тутиши мумкин:
а) жавобгарлик чоралари (озодликдан махрум кдлиш, жарима, моддий зарарни ундириш); бу турдаги санкциялар жавобгарликка тортувчи ёхуд жазовловчи санкциялар деб аталади;
б) огоҳлантириш таъсир чоралари (ушлаб келтириш, мулкини ҳисобга олиш, жиноят содир этишда гумон қилиб ушлаш, давлат ҳокимиятининг акти ёхуд маъмурий актларни бекор қилиш, мажбурий даволаш, ўзбошимчалик билан кўрилган биноларни бўзиб ташлаш ва хоказо);
в) муҳофаза чоралари (ишчи ва хизматчиларни агар улар илгари қонунсиз ишдан бўшатилган бўлсалар, аввалги иш жойига қайта тиклаш, алимент ундириш ва хоказо), кўрсатилган чораларни тайинлаш, яъни шахсга етказилган зарарни бартараф этиш ва унинг бузилган
ҳуқуқларини тиклашга қаратилган (бу чоралар жавобгарлик чораларидан фарқ қилиб, ҳуқуқбузар томонидан унга тегишли бўлган ва илгари ижро қилинмаган мажбуриятларнинг бажарилишини назарда тутади);
г) субъектга нисбатан унинг ўз хулқ – атвори оқибатида келиб чиқадиган нохуш оқибатлар (касалхона режимини бузиш натижасида беморнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини йўқлигиши ёхуд бу хол узрли сабабсиз юз бериши ва хоказо) ҳуқуқий нормаларнинг санкцияларини ҳуқуқбузар учун нохуш бўлган оқибатларнинг хажми ва миқдоридан келиб чиқиб таснифлаш
мақсадга мувофиқдир, бунда санкциялар уч гуруҳга ажратилади:
1) мутлақ аниқ санкциялар, уларда нохуш окдбатларнинг миқдори аниқ кўрсатилган (ходимни хизмат бурчини бажаришдан озод этиш, ишдан бушатиш, жариманинг аниқ миқдори ва хоказо) бўлади;
2) нисбий аниқ санкциялар, буларда нохуш оқибатлар чегарасининг энг озидан энг кўпигача ёхуд фақат энг кўпигача кўрсатилади. Аввало, булар Жиноят кодексининг “фалон йилдан ... фалон йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади” ёки “...йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади” шаклидаги санкцияларидир;
3) алтернатив санкциялар, уларда “ёки”, “ёхуд” бирлаштирувчи айирувчи боғловчилар орқали бир неча нохуш оқибатлар (жазолар) кўрсатилиб, санаб ўтилади ва ҳуқуқни қулловчи субъект улардан фақат биттасини – хал этилаётган холат учун энг мақсадга мувофиқ бўладиганини танлайди. Бундай санкция қуйидагича ифодаланиши мумкин:
“...йилгача озодликдан махрум этиш ёки икки йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади”.
Шундай қилиб, ҳуқуқ нормасининг таркибий қисмлари қуйидагиларни ўрнатади: Гипотеза – диспозицияда кўрсатилган қоиданинг ким ва қачон, қайси шароитда бажариши лозимлигини кўрсатади; диспозиция эса – бажарилиши лозим бўлган қоида нимадан иборатлигини кўрсатади, у ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг субъектив ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг мазмунини акс эттиради; санкция эса ҳуқуқ нормаси талабини бажармаслик оқибатларини кўрсатади. Таъкидлаш жоизки, ҳуқуқий нормаларнинг ҳаммасида ҳам унинг уч элементи биргаликда келавермайди. Аксарият конституциявий нормалар гипотеза ва диспозициядангина иборат. Конституциявий нормаларнинг санкцияси бошқа қонунчилик ҳужжатларида, тегишли кодексларда мустахкамланган бўлади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 – моддасида “Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон хаётига суиқасд қилиш энг оғар жиноятдир”, деган мазмундаги ҳуқуқий қоида мустаҳкамланган. Бу нормада инсонни хаётдан махрум этганлик учун қандай жазо берилиши кўрсатилмаган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97 – моддасида қасддан одам ўлдирганлик учун ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Айни пайтда, Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик туғрисидаги кодексларнинг махсус қисми, яъни ҳуқуқбузарликлар кўрсатилган қисмида жойлашган моддалар асосан диспозиция ва санкциядан иборат (Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик туғрисидаги кодекснинг махсус қисми нормаларига қаранг), уларнинг гипотезаси мазкур кодексларнинг умумий қисмида, айрим ҳолларда бошқа қонунчилик ҳужжатларида мустаҳкамланган бўлади. Масалан, ЖКнинг 97 – моддасида кўрсатилган жиноятнинг субъекти жиноят қонунчилигида белгиланган ёшга етган, ақли расо, мазкур жиноятни қасддан содир этган шахс бўлиши мумкин. Бу қоидалар ЖК нинг Умумий қисмида кўрсатиб ўтилган. Шундай қилиб, ҳуқуқ нормасининг структураси – бу унинг ўзаро мазмунан узвий боғлиқ таркибий қисмлардан иборат бўлган ички тузил ишидир.



Download 65.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling