O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/146
Sana01.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1737376
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   146
Bog'liq
Конференция Авлоний 2021

Биринчидан. Вазирлар Маҳкамаси, Таълим сифатини назорат қилиш 
давлат инспекцияси, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни 
ривожлантириш агентлиги, шунингдек соҳа вазирликлари ва маҳаллий давлат 
ҳокимияти органларининг ваколатлари тафсилотлари билан аниқлаштирилди. 
Иккинчидан. Таълим жараёнининг барча иштирокчиларининг ҳуқуқий 
мақомига кўпроқ этибор қаратилган: таълим ташкилотлари - уларни ташкил 
этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш, уставга талаблар; педагогик ходимлар, 
таълим олувчилар, уларнинг ота-оналари ва бошқа қонуний вакиллари - 
ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва кафолатлар бўйича.
Учинчидан. Таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг ижтимоий 
ҳимоя қилиш чора-тадбирлари белгиланган. Давлат таълим стандартлари ва 
талаблари, ўқув жараёнига ўқув режалари ва дастурларини, таълим соҳасига 
экспериментал ва инновацион фаолият таълимни жорий этиш билан боғлиқ 
масалалар тартибга солинган. Ўқишга қабул қилиш, жумладан мақсадли қабул 
қилиш механизми баён этилган, Давлат томонидан тартибга солиш ва назорат 
қилиш дастаклари регламентланган: 
Тўртинчидан. 
Таълим-тарбия 
жараёнида 
ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий этишда нафақат замонавий компютер техникаси, 
проектор ва интерактив доскалар билан таъминлаш, балким улардан самарали 
фойдалана оладиган педагог кадрларнинг компетенцияси ҳамда ўқув услубий 
материалларнинг сифати ҳам муҳим аҳамиятга эга. 
Ўқитувчи таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширувчи 
асосий шахс бўлиб хизмат қилади. Ислоҳотларнинг сифати ва самарадорлиги 
ўқитувчининги жодкорлиги,фаоллиги, изланувчанлиги,унинг педагогик 


- 135 - 
маҳоратига боғлиқ бўлади. Мактабда узлуксиз малака оширишнинг асосий 
ташкилий шакли педагог кадрларнинг якка тартибда шахсий дастури(иш 
режаси) асосида узлуксиз мустақил малака оширишлари ҳисобланади.
Давр талаби таълим тизимидаги раҳбар ва ходимларидан ҳаёт давомида 
ўқиш ҳамда ўз устида ишлашлари, мустақил малакаларини оширишлари каби 
талаблар кучайтирилмоқда. Ҳаёт давомида ўз педагогик фаолиятларини изчил 
ривожлантиришлари натижасида уларнинг фикрлаш доираси кенгаяди, вақти 
тежалади, ижодий қобилияти ривожланади. Ҳаёт давомида ўз устида 
ишлашнинг энг қулай йўли педагог ва раҳбар ходимларнинг мустақил билим 
олиши ва малака оширишидан иборатдир. 
Бунинг учун ривожланган хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан 
ҳолда, илғор педагогик ва ахборот технологиялар тушунадиган мутахассис 
тренерларни каскад усулида тайёрлашни такомиллаштириш ҳамда бу 
тренерлардан фойдаланган ҳолда мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилар билан 
махсус жадвал асосида тренинг машғулотларини ташкил этиш лозим.
Ўқитувчиларнинг ижодкорлиги дарсни ташкил этишларига боғлик бўлиб, 
замонавий педагогик технологияда намоён бўлади. Ана шу ижодкорлик 
тажрибада синалиб, оммалашиб технология номига сазовор бўлади. Демак 
инновация-маълум бир фаолият майдонидаги ёки ишлаб чиқаришдаги 
технология, шакл ва методлар, муаммони ечиш учун янгича ёндашув ёки янги 
технологик жараённи кўллаш, олдингидан муваффакиятга эришишига олиб 
келиши маълум бўлган охирги натижа деб қараш мумкин. 
Тадқиқотчилар 
А.И.Пригожин, 
Б.В.Сачонов, 
А.Г.Кругликов,
Н.П.Стенапов ва бошқалар инновацион жараёнлар таркибий қисмларини 
ўрганишнинг икки ёндашувини ажратадилар: янгиликнинг индивидуал 
микросатхи. Алоҳида-алоҳида киритилган янгиликларни ўзаро таъсирининг 
макросатҳи. Биринчи ёндашувда, хаётга жорий этилган қандайдир янги ғоя 
тушунилади. 
Иккинчи 
ёндашувда, 
алоҳида-алоҳида 
киритилган 
янгиликларнинг ўзаро таъсири, уларнииг бирлиги, рақобати ва натижада 
бирининг ўрнини иккинчиси эгаллашидир. Олимлар инновацион жараён 
микротузилмасини таҳлил қилишда ҳаётнинг даврийлиги концепсиясини 
фарқлайдилар. Бу концепция янгилик киритишга нисбатан ўлчанадиган жараён 
эканлигидан 
келиб 
чиқади. 
В.А.Сластенин 
акмеологиянинг 
юксак 
профессионализм ва мутахассиснинг узоқ ижодий умр кўришига олиб 
келадиган субъектив ва объектив омилларини асослаб берди. Объектив 
омилларга таълимнинг сифатини, субъектив омилларга эса, инсоннинг 
истеъдоди ва қобилиятини, ишлаб чиқариш вазифаларини самарали хал қила 
олишидаги масъулияти, мутахассисларга ёндашувини киритади. Ўқитувчининг 
инновацион фаолияти ўз ичига янгиликни таҳлил қилиш ва унга баҳо бериш, 
келгусидаги ҳаракатларнинг мақсади ва вазифасини шакллантириш, ушбу 
режани амалга ошириш ва таҳлил килиш, самардорликка баҳо беришни қамраб 
олади. Инновацион фаолиятнинг самарадорлиги педагог шахсияти билан 
белгиланади. В.Л.Сластенин тадқиқотларида ўқитувчининг инновацион 
фаолиятга бўлган қобилиятларининг асосий ҳислатлари белгилаб берилган. 


- 136 - 
Ҳозирги кунда малака ошириш курсларида интерфаол таълимни кенг 
жорий 
этиш 
зарурияти 
туғилмоқда. 
Айниқса, 
ўқув 
жараёнида 
тингловчиларнинг фаоллигини таъминловчи қуйидаги турларидан самарали 
фойдаланилмоқда: муаммоли таълим, эвристик (педагогларда топқирлик,
фаолликни ривожлантирувчи, изланувчанлик) таълим, лойиҳа асосидаги 
таълим, 
креатив 
(тадқиқот 
ҳарактеридаги, 
педагогларда 
мақсадга 
йўналтирилган ижодий тафаккурни ривожлантирувчи)таълим, ахборот-
коммуникация асосидаги таълим, дастурлаштирилган таълим, медиа таълим, 
интернет-форумли таълим, масофали таълим. 
Хулоса, қилиб айтганда, малака ошириш ва қайта тайёрлаш сифат-
самарадорлигини ошириш бўйича илмий изланишлар, тажриба-синовлар, 
инновациялар, замонавий технологияларни жорий этиш шу куннинг долзарб 
масалаларидандир. Малака ошириш жараёнида тингловчилар учун мотивация 
муҳим аҳамиятга эга. Мотивация - бу профессор-ўқитувчи ва тингловчилар 
орасидаги ички интилиш ва яқинлашувлардир. Шу билан бирга мотивация - 
тингловчининг ички имкониятларини ишга солиш у ёки бу ўқув материалини
эгаллашга ундаш ва қизиқишларини уйғота олишдир. 

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling