O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/146
Sana01.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1737376
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   146
Bog'liq
Конференция Авлоний 2021

 
Адабиётлар: 
1. Мирзиёев Ш.М. Ўқитувчи ва мураббийлар - Янги Ўзбекистонни барпо этишда катта 
куч, таянч ва суянчимиздир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 
ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. “Янги 
Ўзбекистон”, 2020, 1-октябр 
2. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни 2020 йил 23-
сентябрдаги ЎРҚ–637. 
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт 
даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 
2020-йил 6-ноябрдаги ПФ–6108 сон Фармони ва 2020-йил 6-ноябрдаги ПҚ–4884 сон қарори. 
4. Булатова О.С. Педагогический артистизм: учеб. Пособие для студ.педагогических 
учеб заведениях-М., 2001. 
5. Беркалиев Т.И., Заир-Бек Э.С., Тряпитсона А.П. Инновации и качество школьного 
образования: Научно–методическое пособие для педагогов инновационных школ, СПб.: 
КАРО, 2007. 
МАКТАБ КОНТЕКСТИДА РАҚАМЛИ ПЕДАГОГИКА: МЕТОДИК 
ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ МУАММО ВА 
ЕЧИМЛАРИ 
Пардаева Меҳринисо Донияровна - Республика таълим маркази директори 
ўринбосари, п.ф.ф.д (PhD) 
 
Аннотация: Мазкур мақолада глобал реаллик омиллари ва дунё 
ҳамжамиятининг рақамли иқтисодиётга ўтиш даврининг мактаб 
контекстига таъсири, ўқув-тарбия жараёни формати, педагогик ва 
ташкилий-методик асослари ҳамда дидактик таъминотини тубдан 
такомиллаштириш эҳтиёжи, муаммо ва ечимлари тўғрисидага фикр 
мулоҳазалар ҳамда тавсиялар ёритилган.


- 137 - 
 
Инсон цивилизациясининг ажралмас қисми бўлган таълим тизими глобал 
реалликнинг, айрим ҳолларда тасодифий, айрим ҳолларда эса техноген ёки 
ижтимоий-иқтисодий вазиятлар таъсири натижасида ўзгаришларга юз тутди. 
Масалан, пандемиянинг шафқатсиз исканжасидан чиқиб, тараққиёт 
траекториясини барқарорлик, фаровонлик ва барча учун кафолатланган 
сифатли таълим олиш имкониятини яратиб бериш мақсадида амалга 
оширилаётган ислоҳотлар умумий ўрта таълим тизимидаги ўзгаришларни акс 
этади. 
Пандемиядан кейинги таълимий реаллик ўқув-тарбия жараёнини ташкил 
этиш технологиялари, метод ва шакл, самарали йўлларини танлашнинг янги 
имкониятларини кенгайтириши билан аҳамиятлидир [3; 34-б.].
Сўнги 20 йиллик даврда таълим тизимини ахборотлаштириш, 
автоматлаштириш 
ва 
ўқув-тарбия 
жараёнига 
ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий этиш ишларининг пассив суръати пандемия кириб 
келиши билан беқиёс даражада жадаллашди, инсоният шунга мажбур бўлди.
Ўз поёнига яқинлашиб қолган 2019-2020 ўқув йилининг 4-чорагида ўқув-
тарбия жараёни формати мажбурий трансформацияга учраб, масофавий 
таълимга ўтилди. Албатта бундай трансформация таълим тизимида янги 
имкониятлар эшигини очиши билан бир вақтда турли ижтимоий, иқтисодий ва 
маъиший муаммоларни келтириб чиқарди, жумладан: 
педагогик кадрларнинг масофавий таълимни ташкил этиш бўйича касбий 
компетентлик даражасининг пастлиги; 
масофавий таълимнинг синфлар, фанлар ва мавзулар кесимида ўқув-
методик таъминот, яъни рақамли ресурсларнинг деярли мавжуд эмаслиги
масофавий таълим натижаларини баҳолаш, ўқувчиларнинг ўзлаштириш 
даражасини мониторинг қилиш қийинчиликлари; 
ўқувчининг ўқув материалларини ўзлаштиришда мустақил ишлаш 
кўникмаларининг сустлиги ва бунда ота-оналар кўмагининг сифатсизлиги; 
бир неча ўқувчиси бор оилаларда масофавий таълим олиш 
имкониятларининг чекланиб қолиши (масалан, уйда бир дона телевизор бор, 
ўқувчилар эса 2 нафар ва уларнинг дарслари турли каналларда бир вақтнинг 
ўзида намойиш қилиниши мумкин); 
синфларда жамоа бўлиб ўқиш ва жараённинг ўқитувчи томонидан 
бошқариб борилишига ўрганган болалар ёлғиз ўқишга мажбур бўлиши ва бу 
унинг ўқиши, ўқув натижаларига салбий таъсир қилиши; 
интернет 
тезлигининг 
пастлиги 
натижасида 
рақамли 
таълим 
ресурсларидан фойдаланиш қийинчиликлари каби муаммоларни санаб ўтиш 
мумкин. 
Шу билан бирга пандемия таълим соҳасига алоқадор барча, яъни 
раҳбарлар, ўқитувчилар, ота-оналар ва энг асосийси ўқувчиларнинг таълимга 
бўлган муносабати ва психологиясини тубдан ўзгартирди [3; 34-б.].

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling