O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
Биринчидан, таълим тизимида инновацион технологияларни жорий этиш
суръати жадаллашиб, гарчи мажбуран бўлсада, таълим жараёни - 138 - иштирокчиларининг ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланиш кўникмалари ривожланишига олиб келди. Иккинчидан, аънанавий таълим форматига қўшимча равишда, масофавий ва аралаш (қисман ойлайн ва қисман офлайн) форматлари қўшилиб, ўқув- тарбия мазмунини, унинг ташкилий жиҳатлари, таълим олувчилар ва таълим берувчиларнинг методик эҳтиёжлари, таълим жараёнининг педагогик шарт- шароитлари ҳамда дидактик таъминотини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш зарурати туғилди. Учинчидан, умумий ўрта таълимидан кутилаётган натижаларга эришнинг ягона макони - мактаб, билим олишнинг ягона манбаи - ўқитувчи эмаслиги яна бир бор исботланиб, ҳар қандай шароитда ўқувчиларда мустақил таълим олиш кўникмаларини ривожлантириш устуворлиги келиб чиқди. Тўртинчидан, таълим жараёнининг ҳар қандай шаклидан қатъий назар, таълим иштирокчиларининг эҳтиёжларига мос келувчи рақамли дидактик ресурсларни ишлаб чиқиш ва фойдаланувчиларга етказишнинг самарали ечимларини топиш, уларга сифатли узлуксиз методик хизмат кўрсатиш долзарб масалага айланди. Бешинчидан, педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ҳам юқорида санаб ўтилганлар ҳамда илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда мазмунан, шаклан такомиллаштириш устувор вазифалар қаторига кирди. Мазкур мақолада мавжуд муаммоларнинг айримлари, хусусан, педагог кадрларга методик ҳизмат кўрсатиш, ўқув тарбия жараёнининг рақамли дидактик таъминоти ва уларнинг ечимлари бўйича таҳлиллар, имкониятлар ва рисклар ҳақида фикр мулоҳазалар ҳамда тавсияларни ёритдик. Мактаб контекстида рақамли педагогиканинг форматларидан бўлган масофавий таълим муҳити ўзига ҳос жиҳатлага эга бўлиб, ҳар қандай коммуникация фақат электрон воситалар ёрдамида Интернет орқали юз бериши унинг асосий ўзига хослигидир [4; 90-б.]. Бундай жараён субъектларга на фақат кенг имкониятлар эшигини очади, балки қатор чекловларни ҳам юзага келтиради. Таълим олувчилар ва таълим берувчиларнинг Интернетдаги образлари реал вербал мулоқотдаги образларидан фарқ қилиши мумкин бўлиб, ўқитувчи ҳам, ўқувчи ҳам бир хил тўсиқларга дуч келиши мумкин. Аммо, ўқувчилар Интернет маконига тезроқ мослашиб, турли вазиятларда эгилувчанлик ҳисобига тармоқ инструментларидан фойдаланишда, ўқитувчидан фарқли ўлароқ, қийнчиликларни тез енгиб кета олади. Турли тўсиқлар, муаммоларни енгиб ўтишлари учун ўқитувчиларга, ўқувчиларга қараганда, кўпроқ кўмак керак бўлишини амалиёт кўрсатди. Айнан шундай муаммоларнинг ечимларидан бири сифатида методист.уз платформасини ишлаб чиқмоқдамиз (1-расм). Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, таълим жараёни иштирокчилари, яъни методистлар, ўқитувчилар ва ўқувчиларни мақсадли, манзилли равишда дидактик ресурслар билан таъминлаш таълим сифатига тўғридан тўғри таъсир кўрсатади. Айниқса, мазкур - 139 - рақамли дидактик ресурсларни яратишда истеъмолчиларнинг ўзлари иштирок этиши уларнинг ижодий, касбий ва педагогик маҳоратларини ривожлантиришга хизмат қилиши жуда муҳим аҳамият касб этади. 1-расм: metodist.uz педагог кадрларга узлуксиз методик хизмат кўрсатиш рақамли платформаси Платформа моҳияти ва функцияларига кўра маълумотлар базаси бўлиб, ўзида жуда кўп имкониятларни жамлаган, жумладан, ўз веб-сайти, қисман очиқ ва ёпиқ маълумотлар базалари, республика, вилоят, туман ва шаҳарлар даражасидаги уч мингга яқин методистларнинг шахсий кабинетлари, уларга бириктирилган беш юз мингга яқин ўқитувчилар ҳамда уларнинг ижодий фаолиятларини намоён этиш имкониятини берувчи педагогик маҳорат устахоналарига эга. 2-расм: metodist.uz педагог кадрларга узлуксиз методик хизмат кўрсатиш рақамли платформасининг иерархияси Методик хизмат кўрсатиш рақамли платформасининг комплексда ишлаши орқали тизим методистлари фаолиятини мувофиқлаштириш, бошқариш ва - 140 - йўналтириш, уларнинг касбий компетентлиги диагностикаси, эҳтиёжларига мос равишда амалий ёрдам бериш, методик тадбирлар ташкил этиш ҳамда республикамизнинг турли вазирлик ва ҳудудий халқ таълими бошқармалари билан ҳамкорликда фаолият юритиш имконияти мавжуд. Республикамиздаги бир қатор вазирлик ва идоралар томонидан шакллантирилган маълумотлар базаларига интеграция қилиш, келажакда улар билан айрим функцияларни синхрон амалга ошириш имкониятлари ҳам кўзда тутилган. Шунингдек, Ҳукумат топшириғига мувофиқ халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган фан методистлари фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичи (KPI) ни аниқлаш, касбий маҳоратини ривожлантириш ва рағбатлантиришнинг шаффоф, адолатли тизимни жорий этиш ва бошқа методик ишлар ҳам мазкур платформа орқали амалга оширилиши мумкин. Унинг афзалликларини санаб ўтамиз: умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарслик ва ўқув методик қўлланмалари ҳар бир синф учун фанлар бўйича мавзулар кесимида фокуслаштирилиши; ўқитувчи ёки бошқа таълим жараёни иштирокчилари учун ҳар бир синф, шу синфда ўқитиладиган фанларнинг мавзулари бўйича бир дарс машғулотини ташкил этиш учун зарур бўладиган дидактик ресурслар: дарс ишланмаси, унинг тақдимоти, видеодарси, ўқув топшириқлари ва бошқа қўшимча материаллар тақдим этилиши; 3-расм: metodist.uz педагог кадрларга узлуксиз методик хизмат кўрсатиш рақамли платформасининг фокуслаштирилган ресурслари шахсий кабинетлари орқали педагог кадрлар ўз партфолиоларини шакллантириб, ижодий фаолияти маҳсулотларини ўзи учун жамғариб, кенг жамоатчиликка тақдим этиб бориши орқали соғлом рақобат ва рағбат муҳитининг яратилиши; - 141 - 4-расм: metodist.uz педагог кадрларга узлуксиз методик хизмат кўрсатиш рақамли платформасида методистнинг шахсий кабинети энг яхши иш тажрибаларини табақалаштирилган ҳолда, мактаб, туман, вилоят ва республика миқёсида аниқ мезонлар асосида оммалаштириш, энг фаол, иш тажрибаси энг кўп юклаб олинган методистлар ва ўқитувчилар рейтингини аниқлаш имконияти мавжудлиги; 6-расм: методист.уз педагог кадрларга узлуксиз методик хизмат кўрсатиш рақамли платформасининг рейтингларни аниқлаш функцияси ҳар бир фойдаланувчилар учун ҳар хил йўналишда билим даражасини аниқлаш, диагностика қилиш ва ўз ўзини баҳолаш имконини берувчи табақалаштирилган, яъни содда, ўртача мураккабликда ва мураккаб даражадаги тестлар, машқлар ва ўқув топшириқлари базасининг шакллантирилганлиги; - 142 - фойдаланувчилар ўз натижаларини кўриб, натижалари тарихи орқали ўз бўшлиқлари, заиф ва кучли томонларини таҳлил қилиш имкониятига эга бўлиши; 6-расм: metodist.uz педагог кадрларга узлуксиз методик хизмат кўрсатиш рақамли платформасининг баҳолаш функцияси платформа орқали режа асосида таълим сифати кўрсаткичлари индикаторлари асосида ўқувчилар томонидан давлат таълим стандартлари талабларининг бажарилиши, ўқитувчилар ва методистларнинг касбий компетентлик даражасини баҳолаш ва мониторинг қилиш мумкинлиги; қайта алоқа, яъни барча фойдаланувчилар учун платформа администратори ёки даражаланган администраторлар билан боғланиш имкониятининг яратилганлиги; 7-расм: metodist.uz педагог кадрларга узлуксиз методик хизмат кўрсатиш рақамли платформасининг қайта алоқа функцияси ушбу платформа орқали таълим иштирокчилари ва истеъмолчиларини таълимга оид сўнгги янгилликлар билан таништириб борилиши каби афзалликаларга эга. - 143 - Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, мазкур платформа мактаб контекстида рақамли педагогикани ривожлантириш орқали методистлар, ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота оналари ўқув методик ресурслардан фойдаланиш, таълим янгиларидан хабардор бўлиш, маълумотлар олиш ва ўз билимларини синаб кўриш имкониятини яратиш натижасида умуий ўрта таълимнинг сифатини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда меҳнат бозорининг реал талабларига жавоб бера оладиган ёшларни табиялашга хизмат қиладаг ўқув тарбия жараёнини ташкил этишга хизмат қилади. Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling